Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал»нинг ёзги олди-бердилари ҳақида

«Реал» ёзда жамоани анча янгилашни ният қилмоқда. Жамоа, аввало, бир қатор футболчилар билан хайрлашади. Бу эса "қаймоқранглилар"га маошлар билан боғлиқ харажатларни камайтиришга имкон беради.

Масалан, ҳужумчи Гарет Бэйл, ҳимоячи Марсело ва ярим ҳимоячи Иско ёзда «Реал»ни аниқ тарк этишади. Жамоа улар билан шартномани узайтирмайди. Натижада харажатлар 60 миллион еврога қисқаради. Солиқлар билан қўшиб ҳисоблаганда ушбу футболчиларнинг маошлари мос равишда 30+16+14 = 60 миллион еврони ташкил қилади.

Бундан ташқари, «Мадрид» ярим ҳимоячи Эден Азар ва форвардлар — Лука Йович ва Мариано Диас билан хайрлашишни режалаштирмоқда. Бельгиялик футболчи билан боғлиқ вазият мураккаброқ. Боиси, Азарнинг маоши катта бўлиб, ҳозирда бу маошни тўлашга тайёр жамоани топиш қийин. Шунинг учун "Қироллик клуби" мавсум-2020/2021да Бэйлни ижарага берганидек йўлдан бориши мумкин: клуб уни текинга ижарага бериб, маошининг бир қисмини тўлашни ўз зиммасига олади. Шу билан биргаликда Азар янги жамоасида ўзини яхши томондан кўрсатиб, 2023 йилда "Сантьяго Бернабеу"ни тўла-тўкис тарк этишига Перес умид қилади. Чунки, Эден яхши ўйнамаса, Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ЖЧ-2022га олиб кетмаслиги мумкин.

"Реал" Йовичнинг трансферидан ҳеч бўлмаганда 20 млн евро ишлаб олишни кўзламоқда, аммо бундай трансфер суммасини тузиш осон бўлмайди. Мариано эса кетма-кет 3 йилдан бери (2019, 2020 ва 2021) Мадридни тарк этишдан бош тортиб келяпти. У ҳозир олаётган 4,5 миллион евро миқдоридаги йиллик маош футболчини тўла қониқиш ҳосил қилмоқда. Шунинг учун у 2023 йилнинг ёзига қадар — шартнома охиригача клубни тарк этмаса керак.

Агар мазкур 3 футболчини "Реал Мадрид"ни тарк этса, маошлар билан боғлиқ харажат яна 50 миллион еврога камаяди.

«Мадрид» ярим ҳимоячи Дани Себальос ва ҳимоячи Хесус Вальехо билан хайрлашиши у қадар қийин бўлмайди. Уларнинг маошлар кам бўлиб, уларга янги жамоа топса бўлади. Боз устига, уларнинг ўзлари ҳам "Реал"да қолишни истамасалар керак.

Ёзда «Реал»ни дарвозабон Андрей Лунин ҳам тарк этиши мумкин. Украиналик посбон терма жамоадан чақирув олиши учун ўйин амалиётига муҳтож. Агар у бошқа клубга ўтишни истаса, жамоа бу масалани ўрганиб чиқади.

Киритилди: 26.03.2022 18:30. Ўқилди: 5142 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.