Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мбаппе, Ҳоланд? Мувозанатни ўзгартирган футболчи — Винисиус Жуниор! (2-қисм)

Ўша даврда “Фламенго”даги жавоҳирни биринчилардан бўлиб “МЮ” илғагани айтилади. Аммо Эд Вудворд ёш футболчи учун 45 миллион евро жуда катта маблағ деб ҳисоблаб бу хариддан воз кечади. Бироқ “Реал Мадрид” ва Флорентино Пересни бу рақамлар билан чўчитиб бўлмаcди. 2018 йил ёзида амалга оширилган трансфер ҳақида бир йил илгари маълум бўлиб улгурганди. “Реал Мадрид” ёш Винисиус Жуниорни бошқа клуб илиб кетмаслигини жуда истарди. Шу боис “Фламенго”га дарҳол кафолат берилди ва маълум муддат ўтгач, Вини 18 ёшга тўлиши биланоқ Мадридга кўчиб келди.

У Испанияга келган давр “қироллик клуби” қиролидан айрилган даврга тўғри келди. Бразилия ва Испания чемпионатлари орасидаги фарқни тушунтириб ўтириш шарт эмас менимча. Вини дастлаб “Кастилья” таркибида ўйинлар ўтказди. Орада футболчига 5-6 дақиқа тақтид этиб турилди. Масалан, 2018 йил 29 сентябрь куни у мадридликлар таркибида расмий дебютини ўтказди ва шу заҳоти клуб тарихига кирди. Винисиус Жуниор XXI асрда туғилганлар орасида “Реал” тарикида майдонда ҳаракат қилган илк футболчига айланди.

Дастлабки мавсумда ҳали жисмонан жуда нимжон бўлган Вини тезлигини  бошқаришда ҳам муаммога дуч келарди. Чап қанот вингери сифатида тўп билан бўлар экан кўпинча унинг учун майдон торлик қилиб қоларди. Технал экани кўринсада финтлари амалиётда камдан-кам самара берарди. У Лопетеги ва Солари мураббийлигида ўтган даврда жамоада нималар бўлаётганини тушунишга ҳам қийналган бўлса керак. Бир мавсум мобайдинида 3 мураббий билан ишлаш ёш Жуниорнинг хаёлига ҳам келмаганди. Ниҳоят,  2019 йил мартида клубни қабул қилиб олган Зинедин Зидан таркибдаги ёшларга эътибор қарата бошлади.

Винисиус Жуниор Карим Бенземанинг клубда биринчи рақамли футболчига айланишига жонли тарзда гувоҳ бўлар экан францияликка майдонда ёрдам керак эканини англаб турарди. Бироқ, ўзига имкон берилганда ҳаракатларидан кўнгли тўлмас ва натижада руҳан тушкунликка тушиб қолганди. Айтишларича, 2021 йил аввалида Зидан мавсум тугатиб жамоадан кетишини ошкор қилган  ва клуб ўша вақт “Эвертон”да бўлган Карло Анчелотти билан олдидан келишиб қўйган экан. Ўз навбатида қария Карло ҳали Зидан давридаёқ Винисиус билан мулоқот ўрнатиб унга керакли маслаҳатларни берган дейишади. Масалан, шахсий руҳшунос ва жисмоний тайёргарлик мураббийи билан ишлаш таклифи айнан италиялик мутахассисдан чиққан дейилади. Хуллас, руҳшунос ва фитнес мураббий кўмагида ўзини депрессиядан олиб чиқолган Винисиус ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ажойиб тарзда ўтказиб, жорий мавсумга супер кириш қилди. Ҳозир унинг ҳисобида Ла Лигада 12 голдан ташқари 4 та ассист бор.

Давоми бор...

Ориф Толипов.

Киритилди: 13.04.2022 10:30. Ўқилди: 3590 марта. Фикрлар: 30 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
2-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

04.05.2024. Ла-лига. 34-тур.
19:15
Реал Мадрид
-:-
Кадис

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.