Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Пеле:"Роналду учун ибодат қиламан". Футбол олами Криштиануга қандай ҳамдардлик билдирмоқда?

 

Криштиану янги туғилган ўғлининг вафот этганини "Ливерпуль" билан ўйин арафасида эълон қилди.

Бир кун аввал "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду даҳшатли хабарни эълон қилди. Юлдузли футболчи янги туғилган эгизаклардан бирининг фожиали ўлимини маълум қилди.

"Бу ота-она учун энг катта оғриқдир"

2021-йил октябр ойида Криштиану ижтимоий тармоқда севгилиси Жоржина Родригес билан эгизак фарзанд кутаётгани ҳақида хабар берган эди. Футболчи қўлида қиз ва ултратовуш текшируви билан тушган суратини жойлаштирди. Ўша пайтда эр-хотин аллақачон тўрт фарзандни тарбиялаган. Кичик Криштиану 2010 йилда туғилган, эгизаклар Эва ва Матео - 2017 йилда суррогатлик ёрдами билан, Алан Мартин - шунингдек, 2017 йилда таваллуд топган.

18 апрел куни Родригес қиз туғгани маълум бўлди. Афсуски, бола вафот этди. “Ўғлимиз вафот этганини чуқур қайғу билан эълон қилишимиз керак. Бу ҳар қандай ота-она ҳис қилиши мумкин бўлган энг катта оғриқдир. Фақатгина чақалоқнинг туғилиши бизга бу онни умид ва бахт билан яшашга куч беради. Биз шифокорлар ва ҳамшираларга кўрсатган малакали ёрдами учун миннатдорчилик билдирамиз. Биз ҳаммамиз бу йўқотишдан хафа бўлдик ва бу жуда оғир даврда шахсий ҳаётимизни сақлашни сўраймиз”, — деб ёзди португалиялик ижтимоий тармоқда.

Футбол олами қайғули хабарни қандай қабул қилди

Табиийки, кўплаб футболчилар, шунингдек, клублар ва Криштианунинг яқинлари бундай хабарга муносабат билдиришди. Футбол оламидан кўплаб одамлар пост остида турли стикерлар қолдирди: кимдир дуо қилди, кимдир эзилган юраклар рамзини қолдирди.

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд:

“Ҳозир барча фикрларим сиз ва Жоржина билан. Менинг ҳамдардлигимни қабул қилинг”.

Англия терма жамоасининг собиқ халқаро эксперти Гари Линекер:

“Даҳшатли қайғули хабар. Сизга ва оилангизга самимий ҳамдардлик билдираман”.

Уч карра жаҳон чемпиони Пеле:

“Дўстим, мен ҳозир мана шу оғир дамларда сен учун ибодат қиламан. Аллоҳ қалбларингизга таскин берсин, ҳар бир қадамингизни мунаввар қилсин”.

"Манчестер Юнайтед":

“Сизнинг дардингиз бизнинг дардимиз. Ушбу оғир дамларда сизга ва оилангизга куч ва муҳаббат тилаймиз”.

"Реал Мадрид":

“Реал Мадрид”, унинг президенти ва директорлар кенгаши азиз Криштиану Роналду ва Жоржина Родригес кутган гўдаклардан бири вафот этганидан чуқур қайғуда”.

Спортинг:

“Сенга куч-қувват, Криштиану. Бизнинг бутун оиламиз сен билан."

Катя Авейро, Роналдунинг синглиси:

"Мен сени яхши кўраман. Худо ҳаммага ғамхўрлик қилсин ва сенга ёрдам берсин. Бизнинг фариштамиз аллақачон Раббийнинг ғамхўрлигида. Қиз эса бақувват ва соғлом ўсади”.

Роналду учун мавсумдаги энг оғир ой

Бу ой Роналду учун ҳақиқий синовга айланди. Бир ярим ҳафта олдин Криштиану муаммога дуч келди. АПЛ доирасидаги "Эвертон"га (0:1) қарши ўйиндан сўнг португалиялик ўз ҳис-туйғуларига дош беролмай, футболчини видеога олмоқчи бўлган ишқибознинг қўлидан телефонини тортиб олди. Кейинчалик маълум бўлишича, мухлис бола аутизм билан касалланган ва бу вазиятни янада оғирлаштирган. Роналду ижтимоий тармоқларда жаҳли чиққани учун узр сўради, бироқ боланинг онаси ҳаммасини оддий жавоб сифатида қабул қилди.

Бироз вақт ўтгач, Криштиану "Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи режаларига киритилмагани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Ҳозирда "Аякс"ни бошқараётган Эрик тен Хаг бўлишига кўпчилик шубҳа қилмайди. Кўринишидан, голландиялик мутахассис мавсум якунида инглиз клубини бошқаради. Балки айнан мана шу янгилик Роналдунинг «Норвич» билан ўйинда (3:2) ажойиб ўйин кўрсатишига ҳисса қўшгандир - юлдуз футболчи рақиб дарвозасига учта голни ҳам киритди. Криштиану жарима зарбасидан ғалаба голини киритди, бу 2020 йилнинг июлидан бери у билан содир бўлмаган.

Роналду 2006 йилдан бери биринчи марта совринсиз қолади, унинг жамоаси эса Чемпионлар лигасига чиқмаслик хавфи остида.

Миржалол Пардабоев таржимаси.

Киритилди: 21.04.2022 07:00. Ўқилди: 8613 марта. Фикрлар: 7 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Реал Сосьедад
0-1
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.