Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳафта дайжести. «Пахтакор» учун ҳаммаси тугади, «Насаф» бугун гуруҳ масаласини ҳал қила оладими?

Ҳафтанинг асосий хабарлари бўлимида «Пахтакор» ва «Насаф»нинг ОЧЛдаги иштироки, «Манчестер Юнайтед»да мураббий алмашганидан кейин Криштиану Роналдуни қандай тақдир кутаётгани, Лионель Месси келаси мавсум қаерда ўйнаши ва Эрлинг Холанд фаолиятини қайси клубда давом эттиришга қарор қилганини билиб оласиз. Бу ва яна кўплаб хабарлар - «Stadion.uz» нашрининг махсус ҳафта дайжести бўлимида.

«Пахтакор» учун ҳаммаси тугади

Бир неча хафта олдин бошланган Осиё Чемпионлар лигасида ҳам сўнгги тур учрашувлари ўтказилмоқда. Кеча Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси жой олган «D» гуруҳида 5-тур учрашувлари якунланди. Гарчи, 4-турдан кейин ўзбек футболи мухлислари «шерлар»нинг гуруҳдан чиқишидан умидларини узган бўлса-да, математик ҳисобларга кўра Тошкент клубида ҳали имкон бор эди. Аммо «Пахтакор» кеча Эроннинг «Сепахон» клубига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва плей-офф ҳақидага орзуларимизни ҳам йўққа чиқарди.

5 ўйиндан кейин 3 очко тўплаган вакилларимиз гуруҳнинг сўнгги поғонасидан жой олди. Сўнгги тур доирасидаги «Ал-Тааъвун»га қарши учрашув вакилларимиз учун шунчаки расмиятчилик сифатида ўтказилади.

«Насаф» бугун гуруҳ масаласини ҳал қила оладими?

 «Пахтакор»дан фарқли ўлароқ Қаршининг «Насаф» клубида гуруҳдан чиқиш имконияти бор. «Аждарлар» бугун 5 тур доирасидаги учрашувда Қатарнинг номдор «Ас-Садд» жамоасига қарши майдонга тушади. Барчаси 4 учрашувдан кейин 1 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган Рўзиқул Бердиев шогирдларининг ўз қўлида. Агар бугун «Насаф» қатарликларни мағлуб эта олса, қайсидир маънода гуруҳдан чиқиш имконияти ошиб кетади. Чунки ҳозирда Бердиев шогирдлари 5 очко тўплашган ва гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бугунги рақибимиз «Ас-Садд» эса 4 очко билан 3-ўринда. Демак, вазият қандай эканлиги тушундингиз.

Қатарликлар таркиб жиҳатдан Қарши клубидан устунроқ бўлса-да, ўйин жиҳатдан «Насаф» рақибидан умуман кам эмас. Шунингдек, Хави Грасия шогирдлари ҳам олдингилардек ўйин намойиш этмаяпти. Демак, гуруҳдан чиқиш ёки Қаршига плей-оффсиз қайтиб келишнинг барчаси вакилларимизнинг ўзини қўлида.

Нима ҳам дердик, олға, «аждарлар»! Бутун ўзбек футболи мухлислари сизлардан умид қилмоқда.

«Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Роналдудан воз кечадими?

«Манчестер Юнайтед» янги бош мураббийни танлади. Эрик тен Хаг келаси мавсумдан бошлаб «қизил иблислар» мураббийига айланиши расман эълон қилинди. «Аякс» билан самарали ишлаган голландиялик мутахассис манкунианликларни Англияда ва жаҳонда биринчи ўринга қайтаришга ҳаракат қилади. Янги мавсум учун режалар тузиш жараёнида тен Хаг Криштиану Роналду тақдирини ҳал қилиши керак. Мураббий португалиялик юлдуздан воз кечиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар бор, чунки КриРо прессингга мослашган Эрик тен Хаг ўйин услубига мос келмайди.

Месси келажаги борасида бир қарорга келди

ОАВда Лионель Мессининг келажаги ҳақидаги миш-мишлар кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Сўнгги пайтларда аргентиналик юлдузга нисбатан бўлаётган танқид ва жиддий босим туфайли «ПСЖ»ни тарк этиш истаги борлиги ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Журналистлар яна Мессининг океанортига – Дэвид Бекхэмнинг «Интер Майами» жамоасига кўчиб ўтиши ҳақида хабар беришмоқда. Бироқ, кейинчалик Франция нашрлари Лионель ёзда ҳеч қаерга кетмаслигини ёзишган. Аргентиналик ҳужумчи кейинги мавсумни «ПСЖ»да ўтказишга қарор қилгани ҳақида хабар беришди. Таъкидланишича, Лео катта эҳтимол билан 2023 йилнинг ёзида, Париж клуби билан шартномаси якунига етгач кетиши мумкин.

Мбаппе «Реал»дан яна 100 миллион евро сўрамоқда

Апрель ойи ҳам охирига яқинлашмоқда ва ҳамон Килиан Мбаппенинг келажаги ҳақидаги саволга аниқлик киритилмаган. Ҳафта давомида матбуотда франциялик ҳужумчи «Реал»дан томонлар аввалроқ муҳокама қилган суммадан 100 миллион евро кўпроқ сўрагани ҳақида маълумот тарқалди. Мадрид клуби раҳбарияти бу суммани беримаслигини айтиб, ҳужумчининг агентларига рад жавобини беришди. Бу ҳолатдан кейин «ПСЖ»да Мбаппе билан шартнома узайтиришга умид пайдо бўлмоқда.

Le Parisien нашри хабарига кўра, айни пайтда Килиан Мбаппенинг онаси ўғлининг шартномасини узайтириш бўйича «ПСЖ» раҳбарлари билан музокаралар олиб бормоқда.

Файиза Ламари айни дамда Қатарда бўлиб, у ерда Париж клуби президенти Носир ал-Хелайфий ва Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Тани билан учрашган.

Томонлар энди келишувнинг молиявий шартларини муҳокама қилишмаяпти: парижликларнинг якуний таклифи 50 миллион евро маош ва икки йиллик шартнома имзолаганидан кейин 100 миллион евролик бонуси бермоқчи эканлигини айтишган.

Холанд Англия Премьер лигасига ўтади

Эрлинг Холанд - трансфер оламининг асосий қаҳрамонларидан бири. Сўнгги пайтларда норвегиялик ҳужумчини «Манчестер Сити» билан боғлиқ кўплаб миш-мишлар тарқалмоқда. Хабарларга кўра, гарчи аввалроқ Холандни Испания грандларидан бирига ўтишига ишора қилинган бўлса-да, Эрлинг Англияга кўчиб ўтишга яқин турибди. Баъзи маълумотларга кўра, Холанднинг «Этиҳад» стадионига келиши Хосеп Гвардиоланинг келажаги борасидаги қарорига таъсир қилиши мумкин. Агар, норвегиялик футболси «шаҳарликлар» сафига ўтса, испаниялик мутахассис  «Манчестер Сити» билан янги шартнома имзолаши мумкин.

«Манчестер Юнайтед» Почеттинони «синдирди»

Янги мавсумдан бошлаб «Манчестер Юнайтед»ни Эрик тен Хаг бошқаради. Шу билан бирга, сўнгги ойларда Маурисио Почеттино ҳам «қизил иблислар»ни бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Матбуотдан олинган маълумотларга кўра, манкунианликлар аргентиналик мураббийни «синдиришган». Таъкидланишича, Почеттино инглиз клубидан таклиф келишига ишончи комил эди. Ҳатто Маурисио Манчестер клуби атрофидаги вазиятни ҳам ўрганишни бошлаган. Бироқ, «Олд Траффорд» эгалари бошқа мутахассисни танлашди ва бу «ПСЖ»нинг устозига ёмон таъсир қилган.

 

 Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 23.04.2022 13:37. Ўқилди: 4803 марта. Фикрлар: 13 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

11.05.2024. Ла-лига. 35-тур.
21:30
Гранада
0-4
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

15.05.2024. Ла-лига. 36-тур.
00:30
Реал Мадрид
-:-
Алавес

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.