Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛдаги мавсум кашфиётлари ёдингиздами? — «Вильярреал» қаергача бора олади?

Бугун Испаниянинг «Вильярреал» жамоаси 2006 йилдан буён илк бор Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги ўйинини ўтказади. Ҳеч ким бошида «сариқ сув ости кемаси» бошлаб қўйган режага жиддий ишонмаган эди, лекин жамоа барчани ҳайратда қолдирди. Бироқ, «Вильярреал» Европа мусобақаларининг сўнгги босқичларига етиб келган ягона клуб эмас. Қуйида биз 21 асрда еврокубоклар тарихида шов-шув кўтарган жамоаларни эслаймиз.

5. Лион. 2019/2020-мавсум

2019/2020 йилги мавсум кучайиб борган пандемия туфайли деярли бекор қилиниш арафасида эди. Бироқ ёзда бўлса ҳам Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичи якунланди. «Бавария»нинг ғалабаси фонида кўпчилик камтарона «Лион»нинг ярим финалгача бўлган йўлини унутиши мумкин. Аввалига французлар Криштиану Роналду бошлиқ қудратли «Ювентус»ни мағлуб этишди, бир ўйиндан иборат чорак финал баҳсида эса Гвардиоланинг «Манчестер Сити»сини синдиришга муваффақ бўлди. Афсуски, «шерлар» мухлислари учун жамоанинг эртаги ½ финал босқичида якунланди, бу ерда Мюнхеннинг «Бавария»си сенсация бўлишига йўл қўймади. Бироқ «Лион» учун ярим финал ҳам анчагача татийдиган онларни тақдим этди.

4. «Рома». 2017/2018 йилги мавсум

Италиянинг «Рома» клуби 2018 йилда ЕЧЛда катта шов-шув кўтарди. Аввалига улар Донецкнинг «Шахтёр» жамоасини меҳмондаги гол қоидасига кўра мағлуб этишди ва чорак финалга йўл олишди. Бу ерда уларни «Барселона» кутаётган эди. Биринчи ўйин римликларнинг 4:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган бўлсада, иккинчи баҳсда улар «Барса» дарвозасига жавобсиз 3 гол йўллашга муваффақ бўлди ва яна меҳмондаги гол қоидаси римликлар фойдасига ишлади. «Ливерпул»га қарши ярим финал баҳси ҳам деярли худди шундай тарзда ўтди, аммо «бўрилар»ларга финалга чиқиш учун бир тўп етишмади.

3. Аякс. 2018/2019-мавсум

Ёш ва жасур «Аякс» ўғлонлари ушбу рейтингда юқори поғоналардан бирида жой олишга ҳақли. Ушбу мавсум давомида амстердамликлар барча мухлисларнинг севимли жамоасига айланган бўлса ажаб эмас. 1/8 финалда уларга «Реал Мадрид» рақиблик қилди. Гарчи мадридликлар ўшанда энг яхши дамларидан бирини бошларидан кечирмаётган бўлсаларда, барибир топ-клуб бўлиб қолишарди. Жамоа биринчи ўйиндаёқ ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Аммо жавоб ўйинида «Аякс» рақиби дарвозасига нақ 4 та тўп уришга муваффақ бўлди ва чорак финалга йўл олди. Бу ерда голландлар «Ювентус»ни Криштиану Роналду билан бирга турнирдан чиқариб юборди. Ярим финалда эса «Тоттенхэм»га дуч келган амстердамликларга омад кулиб боқмади. Учрашувда Лукас Моуранинг хет-триги ҳаммасини ҳал қилди. Ушбу ўйиндан сўнг Ван Де Бек, Зиеш, Де Лигт, Де Йонг ва бошқалар Европа гигантларининг эътиборига тушди.

2. «Монако». 2016/2017 йилги мавсум

Ўша онда футбол оммаси «Монако»да Мбаппе исмли истиқболли йигит борлиги ҳақида билиб олди. Шунингдек, ушбу таркибда Килиандан ташқари Бернарду Силва, Бакайоко, Менди, Лемар, Фабиньо каби истеъдодлар ҳам ўз қобилиятларини имкон қадар кўрсатишга ҳаракат қилган. Уларнинг сотуви клубга юзлаб миллион евро олиб келди. «Монако» 2016/2017 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичида «Манчестер Сити»ни мағлуб этишга муваффақ бўлган, кейин эса чорак финалда «Боруссия Дортмунд»ни мусобақадан чиқариб юборган. Афсуски, уларнинг ҳикояси ярим финалда якунига етди – «Ювентус» ёш йигитларга раҳм қулмай, финалга чиққан.

1. «Порту». 2003/2004 йилги мавсум

Ушбу рейтингнинг биринчи ўринига 2004 йилда фурор кўтарган «Порту»ни киритсак бўлади. Бу Жозе Моуриньо мураббийлигидаги жамоа эди. Айнан шу мавсумдан кейин «special one» юқори даражадаги мураббий сифатида эътироф этиладиган бўлди. Умуман олганда, деярли барча гигант жамоалар авлодлар алмашинувини бошдан кечирган. Бундан эса «Монако» ва «Порту» унумли фойдаланиб қолган ҳолда «шалпангулоқ» кубокни бошлари узра баланд кўраришди. Карлос Алберто, Деко ва Аленичевнинг голлари анчагача мухлислар ёдидан чиқмайди. Ўша мавсумдан бери кичик жамоалар Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга кирита олмадилар, кўпи билан финал билан чекланиб қолишди.

Хўш «Вильярреал»чи?!

Киритилди: 27.04.2022 05:00. Ўқилди: 3782 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.05.2024. Ла-лига. 36-тур.
00:30
Реал Мадрид
5-0
Алавес

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Вильярреал
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.