Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Гвардиола: «Мадридга ғалаба учун борамиз»

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Европа чемпионлар лигаси ярим финал босқичи доирасида бўлиб ўтган «Реал»га қарши ўйин (4:3) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Ҳар икки жамоа фантастик ўйин намойиш этди. Биз кўп жиҳатдан яхши ҳаракат қилдик. Афсуски, голлар ўтказиб юбордик ва янада кўпроқ гол ура олмадик. Аммо ушбу тўқнашув икки ўйиндан иборат. Бир ҳафтадан кейин жавоб учрашувини ўтказамиз.

Биз ақлбовар қилмас жамоага қарши фантастик ўйин кўрсатдик. Биринчи таймда уларга вазият тақдим этдик ва улар ўйинга қайтишди. Шунинг учун қаттиқ асабийлашдик. Ҳаммасини яхши бажараётганимизда хавотирсиз ўйнаймиз. Бундан ташқари, улар кучли прессинг уюштиришди.

Гап финал йўлланмаси ҳақида кетмоқда, футболда эса бундай ҳолатлар рўй бериб туради. Биз Мадридга ғалаба қозониш учун борамиз.

Льоренте тўпни қўли билан ўйнаганда, «Тоттенхэм»га мағлуб бўлиб, чемпионлар лигасини тарк этгандик. Бугун эса тўп Лапортнинг қўлига тегди. Бундай ҳолатлар рўй бериб туради. Биз қилишимиз мумкин бўлган ягона нарса — ўзимиз билган ўйинни намойиш этиш. «Реал» эса жазолашга қодир жамоа.

Тўп билан ва тўпсиз намойиш этган бугунги ўйинимиздан ортиғини талаб эта олмайман. Ўйинчиларга дам олиш кераклигини айтаман. Энди олдимиздаги энг муҳим ўйин — «Лидс»га қарши баҳс. Кейин эса Мадридга ғалаба қозониш учун борамиз. Ҳар икки жамоа ҳужум қилишга ва сифатли ўйин намойиш этишга ҳаракат қилади. Футбол — фантастик шоу. Карло Анчелотти ва унинг жамоасини табриклайман, улар жуда яхши ўйнашди. Шу билан биргаликда, бугун финалга чиқишга муносиб эканимизни кўрдингиз», – деди «Манчестер Сити» устози.

Киритилди: 27.04.2022 08:56. Ўқилди: 6095 марта. Фикрлар: 39 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
01:00
Реал Мадрид
4-1
Эльче

Навбатдаги учрашув

23.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Реал Мадрид
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.