Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Анчелотти даҳоси. «Реал»нинг 35-чемпионлиги ҳақида

«Реал Мадрид» тарихда 35-маротаба Испания чемпионига айланди. Бу воқеа Каталониянинг «Эспаньол» клубига қарши ўйинда (4:0) қайд этилди. «Қироллик клуби» бу сафар титулга қандай етиб келди? Мазкур саҳифада бу ҳақда бироз мулоҳаза юритилади.

Тўғри танлов

2021 йилнинг 1 июнь куни Мадриднинг «Реал» жамоаси Карло Анчелотти билан 3 йиллик шартнома имзолангани ҳақида эълон қилди. Тўғри, бу унинг Мадридга иккинчи келиши, бироқ бу сафарги ташриф атрофида кузатилган жараёнлар уни алоҳида воқелик сифатида кўриб чиқишга мажбур қилади.

Ўша вақт бу қарорни барча бирдек қабул қилди дейиш қийин. 2021 йил аввалидан бери Антонио Конте ва Массимилиано Аллегри номларини клуб билан шу қадар кўп боғлашгандики, бирданига Карло Анчелоттининг бош мураббий этиб тайинланиши баъзи мухлислар томонидан мажбурий йўл сифатида қабул қилинди. Бошқа томондан бу қарорни кутилмаган дейиш нотўғри бўлади. Унутмаслик керак клуб Зинедин Зидан мураббийилигидан чиқиб келаётганди. Карло Анчелотти эса францияликнинг устози ҳисобланади. Жамоа ўйинига ёндашув иккисида жуда ўхшаш. Яъни, янги тайинлов билан Флорентино Перес бошқа исталган мураббий танловидаги юз бериши мумкин бўлган рисклардан қочди, уни минималлаштирди.

Бошқа бир фактор пост-Роналду давридан чиқиш билан боғлиқ. Албатта, Зидан Роналдусиз ҳам Испанияда чемпион бўлишга муваффақ бўлди, бироқ бу кўпроқ мураббийнинг ротациялари эвазига, майдондаги алоҳида ёрқин футболчиларсиз қўлга киритилган титул эди. Ҳа, ўшанда ҳам дейлик Бензема ёки Модрич таркибда эди. Аммо, улар жорий мавсумдаги каби ёрқин кўринишмаган ўшанда, гарчи ҳозиргидан  кўра ёшроқ бўлишларига қарамай. Бундан ташқари клубни Серхио Рамос ҳам тарк этганди. «Роналдусизлик тенгламаси»ни ечиш Зиданнинг зиммасига тушган бўлса Рамос кетгач юзага келадиган вазиятни назорат қилиш учун ҳам мос мураббий керак эди. Бир сўз билан айтганда – айни давр учун Анчелоттидан кўра мосроқ мураббийни топиш қийин эди.

Ким ва нима ўзгарди?

Мураббийлик услублари ҳақида гапирганда Анчелоттини мураккаб фалсафа ёки бошқотирмалар устаси сифатида билмаймиз. Таркибдаги футболчиларнинг индивидуаллиги Анчелотти учун доим энг муҳими бўлган. Қўл остидагиларнинг ҳар биридан қандай фойдаланишни билишидан ташқари у алоҳида футболчи учун самарани оширувчи шахсий кўрсатмаларни маромига етказади. Бу галги энг ёрқин мисол – Винисиус Жуниор.

У «Реал»нинг самара кўрсаткичи энг ёмон футболчиларидан бири эди – 2020/21 йилги мавсумда (Ла Лига ва ЕЧЛ) жами 57 зарба билан 6 та голга эришган. Анчелотти келгач эса мавсумнинг ўртасидаёқ 58 зарбасининг 12 тасини голга айлантириб улгурди.

Италиялик мутахассис Винисиусдаги потенциалнинг тўлиқ ва тез бўй кўрсатиши ишонч ва руҳий ҳолат билан боғлиқлигини ҳис қилиб футболчига шахсий психолог ёллашни маслаҳат беради. Ҳужумчи бу маслаҳатга қулоқ тутган. Бундан ташқари авваллари катта масофани босиб ўтиб мадори қолмай ноаниқ зарбалар йўллайдиган, чарчоқ оқибатида самарасиз дриблингга бериладиган Винисиусга сифатли жисмоний тайёргарлик ҳам керак эди.

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Антонио Пинтуснинг клубга қайтиши ҳам муҳим ўзгаришлардан бири эди. Зиданнинг сўнгги мавсуми жароҳат гирдобида ўтганини унутмагандирсиз. Бутун мавсуми учун олтмишга яқин жароҳат. Таҳлиллар жароҳатларнинг аксари жисмоний тайёргарликдаги хатолар ва юкламанинг нотўғри тақсимланиши билан боғлиқ эканини кўрсатарди. Бу ҳолатда клубни тарк этиб, «Интер»да Италия чемпионига айланган Антонио Пинтусни ортга қайтариш Анчелотти эришган энг катта ютуқлардан бири эди. Юқорида эсланганидек Винисиус Жуниор ёки Родриго, Лука Модрич, Тони Кросс ва Каземиро сингари футболчиларга юкламани тўғри тақсимлашда Пинтуснинг ўрни жуда катта. Натижа яққол кўзга ташланмоқда.

Бензема

Чемпионлик ва ёрқин мавсумнинг майдондаги бош исми — Карим Бензема. Бугун франциялик футболчининг чемпионат ва Чемпионлар Лигасидаги «гол+пас» кўрсаткичи 53 очкога етиб бўлган. Аммо рақамлар Бенземанинг бор қадрини кўрсатиб беролмайди, бу сафар. Бу гал у мавсумни якка етакчи, ҳақиқий қутқарувчи ва характер рамзи сифатида ўтказмоқда. «ПСЖ», «Челси» ва «Манчестер Сити»га қарши ЕЧЛ ўйинлари бунинг ёрқин мисоли. Бироқ Бенземанинг жамоадаги ўрни яққол намоён бўлган ўйин иккинчи даврада «Барселона»га қарши ўтган учрашув эди. «У ўйинни ўтказиб юборганди-ку», — дейсизми? Айнан у бўлмагани учун ҳам кейинги воқеалар юз берган ва футболчининг бор мавқейи намоён бўлиб қолганди.

"Биз Бенземага боғланиб қолганмиз. Буни рад этмайман, ҳатто Каримга боғлиқлигимиздан жуда хурсандман. У замонавий футболда ҳужумчи қандай бўлиши кераклининг мукаммал мисоли", — деганди Карло Анчелотти

Албатта шунча мақтовдан сўнг жамоанинг ҳимоя чизиғи бутун мавсум учун жуда ёмон таассурот қолдирганини айтиб ўтиш лозим. Давид Алабанинг мослашув жараёни ҳали якунланмаган, Эдер Милитаонинг ўйини беқарор бўлиб қолмоқда, Ферлан Менди жароҳат туфайли кўп вақт ёрдам беролмади. Бунга ўхшаш сабаблар етарли. Шунинг учун ҳам келаси мавсум учун трансфер мақсадлари қаторида биринчи бўлиб марказий ҳимоячилар айтилмоқда.

Ҳозир эса жорий мавсумдаги чемпионликни нишонлаш мумкин. Бу муносиб ғалаба эди. Натижа билан жамоанинг бутун дунёдаги мухлисларини табриклаш мумкин.

Дарвоқе, эндиликда Карло Анчелотти Европанинг топ-5 биринчиликларида чемпион бўлган тарихдаги илк мураббийга айланди. У футболчилари билан ҳали ЕЧЛда ҳам ғалаба қозониш имкониятини сақлаб турибди.

Ориф Толипов

Киритилди: 01.05.2022 08:58. Ўқилди: 2535 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.