Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

2022 йилнинг энг юлдузли трансфери амалга ошди ёхуд Холанд "Сити" учун арзонга тушдими ёки қимматга?

Балки 2022 йилнинг энг шов-шувли трансфери ёзги трансфер ойнаси анча олдин содир бўлгандир. Энди расман Эрлинг Холанд - "Манчестер Сити" футболчиси!

Тўрт йил давомида Европанинг деярли барча гранд клублари қизиқишига сабабчи бўлган Эрлинг Холанднинг трансфери "Ман Сити"га қанчага тушиши, норвегиялик футболчининг маоши ва келишув амалга ошишида ёрдамга келган учинчи шахслар қанча фойда кўрганини аниқлашга ҳаракат қиламиз.

Деярли барча "Реал" Холанд билан келишиб олгани, футболчининг отаси Мадриддан уй сотиб олганини муҳокама қилаётган бир вақтда "шаҳарликлар" норвегияликни ишонтириш учун барча усулларни қўллашди. Ва якунда булар ўз фойдасини берди десак муболаға бўлмайди.

Трансфер қандай содир бўлди?

Турли манбаларга кўра, "Манчестер Сити" вакиллари Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчисининг манфаатларини ҳимоя қилган собиқ агент Мино Райоланинг олдига касалхонага ташриф буюришган. Бу келишувга эришишда асосий омил бўлиб хизмат қилган. Шунингдек, яқин кунларда ингилиз клуби билан амалдаги шартномасини 2025 йилгача узайтириши кутилаётган Хосеп Гвардиоланинг асосий шарти айнан Холандни сотиб олиш эди. Футболчининг ўзини ҳам испан мутахассиси билан ишлаш келишувнинг яна бири омили сифатида қаралмоқда.

Келишув "шаҳарликлар"га қанчага тушди?

Трансфер нархи бу келишувнинг энг қизиқарли ва ноаниқ қисмидир. The Telegraph хабарига кўра, "Манчестер Сити" Холандни сотиб олиш учун "асаларилар" қўйган товон пулини тўлашади. Шу билан бирга улар яна бир қанча қўшимча харажатларга ҳам дуч келишади. Улар қуйидагилар:

— 75 миллион евро Холанднинг товон пули

— 125 миллион евро - шартнома бонуси ва футболчининг 5 йиллик умумий маоши

— 50 миллион евро Холанднинг агентлари ва вакилларига қўшимча тўловлар.

Шу тариқа, "Ман Сити" футболчининг трансфери учун умумий миқдорда 250 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлайдиган бўлди. Бу вазиятдан "Боруссия" бироз афсусланса арзийди. Чунки дортмундликлар сайёрамизнинг ҳозирги вақтдаги энг кучли 3 та марказий ҳужумчилари қаторига кирадиган Холанд трансферидан бор йўғи 75 миллион ишламоқда. Таққослаш учун, "Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр учун "Лестер" ҳисоб рақамига 93,5 миллион евро ўтказиб берган бўлса, Жейдон Санчо манкунианликларга 80 миллионга тушган. Ха, айтганча, Санчо айнан "асаларилар" сафидан "МЮ" таркибига бориб қўшилган.

Шу ўринда қизиқарли савол туғилади. Асосий ўйин услуби майда паслар орқали рақибни "янчиб" ташлайдиган жамоада Холанд ўз ўрнини топа оладими? Гвардиола "терминатор"дан қандай фойдаланади? Буни келаси 2022/23 йилги мавсумда билиб оламиз.

Киритилди: 10.05.2022 21:51. Ўқилди: 4327 марта. Фикрлар: 19 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.