Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал» қандай футболчини қўлга киритмоқда?

Кутилганидек, «Челси» ҳимоя чизиғи етакчисини ўз сафида олиб қололмади. Германиялик Антонио Рюдигер келаси мавсумдан Испания Ла Лигасида ҳужумчилар учун даҳшатли қоя-тўсиққа айланади.

Ҳа, 2022 йилнинг асосий трансфер достонларидан бири ниҳоясига етмоқда. Охирги йилларда АПЛнинг энг яхши ҳимоячилари сафига қўшилган Рюдигер ўзининг энг юқори чўққисида «Челси»ни ташлаб кетмоқда. Яна мутлақо текин...

Гўёки, Европанинг ярми Рюдигерга талабгор эди. Бироқ «Челси» шундай вазиятда германиялик футболчи ортидан пул ундиролмади. Нега? Бу чалкаш масала. Келинг, аввало, Рюдигер нақадар ажойиб ҳимоячи эканлигига далиллар келтирайлик. Антонио «Рома»дан «Челси» сафига кўчиб ўтганида, гоҳо идеал ўйин кўрсатадиган, баъзан текис жойда бутун жамоага панд берадиган ҳимоячи эди. Кейинги 4,5 йил ичида кўп нарса ўзгарди. Мана, АПЛнинг жорий мавсумига дахлдор баъзи статистик рақамлар:

• Рюдигер - «Челси» асосий таркибининг «темир» вакили: АПЛнинг ўзида 28та ўйин ва 3та гол

• Рюдигер аниқ узатмалар бўйича АПЛда кучли 10таликка киради - 1822та (жами - 2014та). Таққослаш учун айтсак, Бруну Фернандеш ёки Жоржиньода аниқ узатмалар сони бундан кам.

• Рюдигер 73 фоиз яккакурашда устун келди. Дейлик, Рафаэль Варан ёки Тьяго Сильва каби бақувват ҳимоялар ҳам бундай юқори кўрсаткичга эга эмаслар.

• Рюдигер жорий мавсум ҳаводаги тўп учун курашларда 70 марта устун келди. Рубен Диаш ва яна ўша Рафаэль Варан бу борада ундан орқада.

Аслида «Челси» Рюдигер билан шартнома муддатини узайтириш масаласида ўтган йил ёзда музокара бошлади. Бироқ самарасиз. Амалдаги келишувга биноан, ҳафтасига 150 минг евродан кўпроқ (йилига 7,8 миллион евро) маош олаётган ҳимоячи бу миқдор 230 минг евро (йилига 12 миллион евро) бўлишини хоҳлади. Рюдигернинг бошқа талаби: бирданига 4,5 йиллик шартнома (умумий суммаси 55 миллион евро) ва имзо чекиш учун 20 миллион евро миқдорида мукофот. «Челси» ва футболчи ўртасидаги музокара жараёни чўзилгани сари трансферлар бозорида чинакам даҳшат бошланди. Яъни Антониога бирин-кетин «ПСЖ», «Бавария», «Барселона», «​​МЮ», «Ювентус», «Интер», «Реал» ва янги бой - «Ньюкасл» жамоаларидан қизиқа бошлади. Мана, ОАВда тарқалган айрим хабарларнинг қисқача тафсилоти:

• «ПСЖ» Рюдигерга бир йил учун 7 миллион евро таклиф қилди, кейинчалик сахийлиги тутиб, суммани янада оширди. Қисқаси, энг яхши шартномани илгари сурди.

• Рюдигернинг катта талаблари туфайли «Бавария» тезда «ўйин»дан четга чиқди.

• Ральф Рангникнинг шахсан ўзи Антониони «МЮ»да кўришни истади. Манчестерликлар бу борада ҳимоячига йиллик 10 миллион евро маош ваъда қилишди, аммо у «Челси»ни ҳурмати ўлароқ, жамоанинг асосий рақибларидан бири сафини тўлдиришни истамади.

• Март ойида «Ювентус»нинг Рюдигер билан келишиб қўйгани айтилди, аммо бу асоссиз бўлиб чиқди.

Мана, Рюдигер учун курашда «Реал» устун келди. Карло Анчелотти клуб президенти Флорентино Пересдан айнан германиялик ҳимоячи билан шартнома тузишни сўради ва у талабга мувофиқ иш тутди. Антонио Мадридда йилига 9 миллион евро миқдорида маош олади. Шартнома эса 4 мавсумга мўлжалланди. Германиялик футболчига қўшимча тарзда 8 миллион евро (бонус) бериш кўзда тутилган. 29 ёшли ҳимоячининг агенти эса 15 млн. евро олади. Айтганча, «Челси» шу вақт ичида Антониога ўринбосар қидирди. ОАВда лондонликоарнинг Бремер («Торино»), Преснель Кимпембе («ПСЖ») ва Рональд Араухо («Барселона») номзодини кўриб чиқишаётгани ҳақида хабарлар чиқди. Аммо кўринишидан, «аристократлар» «Севилья»дан Жюль Кундени сотиб олишга ҳаракат қилишади, чоғи. Андалусия жамоаси бу трансфер учун 70 миллион евро сўрамоқда.

Антонио Рюдигерга нисбатан кўпинча «ярамас» ибораси ҳам қўлланилади. Нега? Биринчидан, у ҳужумчилар учун ўта раҳмсиз рақиб  Дейлик, ҳакамга сездирмай, оёққа тепишни хуш кўради. Яна рақибини мувозанатдан чиқариш провакация ишлатишга уста. Рюдигер айниқса, ўтган ёз бу борада янги даражага кўтарилди. Чунончи, у Евро-2020 стартидан, аниқроғи, Франция термасига қарши 1-тур ўйинидан олдин анча ошкора гапирди: «Ҳамиша яхши бўлиш хоҳишини бир четга суриб, бироз ифлос ўйнашимиз керак». Гап исботи билан! Антонио биринчи бўлимда Поль Погбани тишлаб олишга уринди. Нега? Буни унинг ўзи ҳам билмаса керак. Лекин энди «Эль-класико»да шундай найранглар кўришимиз мумкин.

Киритилди: 10.05.2022 23:25. Ўқилди: 7325 марта. Фикрлар: 14 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.