Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Йил трансфери! Ҳа, ҳа, Мбаппе эртаги якунланланишига оз фурсат қолди

Килиан Мбаппе дунёдаги энг қиммат футболчи ҳисобланади. Трансфермаркт маълумотларига кўра, франциялик 160 млн еврога баҳоланган.23 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда "ПСЖ" сафида барча турнирлардоирасидаги 44та учрашувда қатнашиб, 36та гол ва 21 голга ассистентлик қилди. Умуман олганда, Килиан жорий мавсумда 71 голда иштирок этди. Ҳужумчи XXI асрда ўйнаган барча француз футболчилари орасидаги энг яхши натижани қайд этди. У 2002/2003 йилги мавсумда гол+пас тизими бўйича клуб ва миллий терма жамоа сафида 68 очко тўплаган "Арсенал"нинг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анрининг натижасини янгилади.

Мбаппе шу ёзда Парижни тарк этиб, “Реал” билан шартнома имзолашга яқин турибди. Футболчининг мавсумдаги маоши солиқлардан ташқари 25 млн еврони ташкил қилади (солиқ билан қўшиб ҳисобласа, 50 млн евро). Шунингдек, клуб билан шартнома имзолагани учун яна 100 миллион бонус олади. Агар барчаси амалга ошса, Мбаппе "Реал Мадрид"нинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланади. Ҳозирда мадридликлар таркибида Эден Азар энг кўп маош олади – 1 мавсумга 14,5 миллион евро.

"ПСЖ" Мбаппени жамоада сақлаб қолиш борасида умидини узган. Франция клубининг интернет-дўкони ҳужумчининг либосларини сотиш тўхтатилди. Ўтган ҳафтада "ПСЖ" Килианни олиб қолишга ишончи комил эди ва уни кўндириш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилди. Мбаппега катта маош (миш-мишларга кўра, ойига 4,9 миллион евро), клуб имиждан 100 фоизлик даромад, шунингдек, таркиб борасида қарорлар қабул қилиши, мураббийни танлаш ва сардорлик боғичини беришни ваъда қилди.

Аммо “ПСЖ”нинг барча уринишлари бесамар кетди. Клуб ҳозирда 23 ёшли ҳужумчини сақлаб қолишга ҳаракат ҳам қилмаяпти. Мбаппе учун пул ҳеч қачон ҳал қилувчи омил бўлмаган. Килиан ҳар доим "Реал Мадрид"да ўйнашни истаган.

Мбаппе келажаги ҳақида келаси ҳафта охиригача қарор қилиб, 28 май куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси финали олдидан “ПСЖ”ни тарк этишини эълон қилиши тахмин қилинмоқда. 21 май куни Париж клуби Лига 1 мусобақасидаги сўнгги тур учрашувини ўтказади. Унда клуб ўз майдонида “Мец”ни қабул қилади. Катта эҳтимол билан бу ўйин франциялик футболчи учун парижликлар таркибидаги охирги учрашув бўлиши мумкин. "Реал Мадрид" Мбаппе трансферини "Ливерпуль"га қарши Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилиши кутилмоқда.

Мбаппе "Реал"га эркин агент сифатида ўтади. Клуб футболчига биргина имзоси учун катта пул таклиф қилмоқда, лекин нима бўлган тақдирда ҳам дунёдаги энг қиммат ўйинчиси Мадрид клубига текинга ўтади. 2009 йилда "Реал Мадрид" Криштиану Роналду ва Карим Бенземани жами 129 миллион евро эвазига сотиб олди. Бу трансферлар тўлиқ ўз самарасини берган. Роналду (450) ва Бензема (323) клуб тарихидаги энг кўп гол урган футболчи ҳисобланади. Шунингдек, португалиялик ва франциялик шерикларининг гол уриши учун ҳам кўп имконият яратиб берган: Бензема – 159 ассист, Роналду – 131 ассист.

Агар, Мбаппе Мадридда узоқ қоладиган бўлса, “Реал”нинг икки асосий голеадорларининг статистикасидан ўзиб кетиши аниқ. Ёш ҳужумчида клубнинг рамзига айланиши учун барча имкониятлар мавжуд. Бу трансферга "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти қуйидагича фикр билдирди:

“Менимча, клубнинг келажаги борасида қарор қабул қилинган. “Реал” президенти ҳаммасини олдиндан режалаштириб қўйган. Бу Мбаппенинг "Реал"га ўтишини англатадими? Мен бу ҳақида ҳали гапирмадим”, - дейди Анчелотти трансферга ишора қилиб.

Шунингдек, "Реал Мадрид"нинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло шундай деди:

“Мбаппенинг трансфери ҳақида кўп гапирилмоқда, аммо бу амалга ошадиган бўлса, бу албатта, “Реал” бўлади. Мбаппе ёш ва жуда иқтидорли, ўз ёшида дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири ҳисобланади. Килиан кўп йиллар давомида "Реал Мадрид"нинг асосий футболчиси бўлишига ишончим комил. Бензема ва Мбаппе тандеми бир неча йиллар давомида мухлисларни хурсанд қилиши тайин”.

Йилнинг энг шов-шувли трансфери ҳақидаги эълон қилинишига оз фурсат қолмоқда. L’Equipe нашри хабарига кўра, Килиан фаолиятини давом эттирадиган клуб номини якшанба, 22-май куни расман эълон қилади. Бу Telefoot нашри орқали трансляцияси қилиниши айтилган. Мбаппени кейинги мавсумда "Реал"да кўриш жуда қизиқ бўлади. 34 ёшли Бензема катта эҳтимол бу йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади ва бу Килиан учун ҳақиқий мотивация бўлиши тайин.

Киритилди: 20.05.2022 21:59. Ўқилди: 7035 марта. Фикрлар: 22 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.