Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Реал» ЕЧЛ финали олдидан келиб чиққан тартибсизликлар борасида УЕФАдан тушунтириш талаб қилди

«Реал» «Ливерпуль»га қарши бўлиб ўтган Чемпионлар Лигаси финалидаги тартибсизликлар борасида баёнот берди.

«Реал»—«Ливерпуль» ўртасидаги ЕЧЛ финал баҳси тартибсизликлар туфайли 36 дақиқа кеч бошланди. Бир неча минг томошабин стадионга чиптасиз кириб кетгани, айрим чиптаси бор мухлислар эса арена ташқарисида қолиб кетгани айтилди. Франция ҳукумати «Ливерпуль» мухлисларини тартибсизликлар келтириб чиқаришда айблади. Ҳозирда бу борада текширув ишлари олиб борилмоқда.

"28 май куни «Стад де Франс» стадиони яқинида ва кираверишда, жумладан, стадион ичида содир бўлган кўнгилсиз вазиятни ҳисобга олиб, «Реал Мадрид» ушбу воқеалар қурбони бўлган мухлисларини ҳимоя қилиб, қуйидагиларни таъкидламоқчи:

1. Финал учун айнан шу жой танланишига нима сабаб бўлганини ва ўша куни содир бўлган воқеаларни ҳисобга олган ҳолда қандай мезонлар инобатга олинганини билмоқчимиз.

2. «Мухлисларнинг ожиз ва ҳимоясиз қолдирилишига ким жавобгар?», деган саволга жавоб ва изоҳлар берилишини сўраб қоламиз. Улардан аксариятининг бу воқеалар давомидаги хатти-ҳаракатлари ибратли эди.

Мухлислар учун футбол байрамига айланиши керак бўлган воқеалар кўнгилсиз якун топди ва бутун дунёда чуқур ғазабга сабаб бўлди.

Кўплаб мухлислар шафқатсиз ҳужумларга, таъқибларга ва талон-тарожга учрагани ОАВ томонидан тақдим этилган суратларда яққол кўриниб турибди. Мухлислар жисмоний дахлсизлигини сақлаш ниятида автобус ёки машина ҳайдаб кетаётганда ҳам баъзи воқеалар содир бўлди. Айрим мухлислар олган жароҳатлари сабаб касалхонада тунаб қолишга мажбур бўлди.

Футбол дунёга ҳар доим интилиш лозим бўлган қадрият ва мақсадлардан йироқ бўлган тасвирни тақдим этди.

Мухлисларимиз футбол ва спортдан анча йироқ бўлган воқеаларга дуч келгани учун жавоб олишга ва вазият тушунтирилишига лойиқ", — дейилади «Реал Мадрид» тарқатган баёнотда.

Финалда «Реал» «Ливерпуль»ни енгиб (1:0), ўз тарихида 14 марта Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга киритди.

Киритилди: 07.06.2022 06:02. Ўқилди: 3118 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
01:00
Реал Мадрид
4-1
Эльче

Навбатдаги учрашув

23.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Реал Мадрид
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.