Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Флорентино Перес: «Бензема «Олтин тўп»ни бу йил, Винисиус эса вақти келиб қўлга киритади»

Аввал хабар берганимиздек, «Реал Мадрид» президенти "El Chiringuito"га интервью берди. Перес билан суҳбатнинг иккинчи қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Реал» ҳамда «Реал»га алоқаси бор шахслар ҳақида: Биз ёш ўйинчиларни таркибга қўшиб олган ҳолда жамоани босқичма-босқич тиклаяпмиз ва буни давом эттирамиз. Карлодан жуда миннатдорман. У ажойиб ишламоқда. Модрич, Бензема, Куртуа… Уларнинг барчаси етакчилар ва ёшларга катта ёрдам берадиган фахрийларимиз. Бир кун келиб Винисиус «Олтин тўп»ни қўлга киритади. Винисиус билан шартномани узайтиришда муаммо бўлмайди. Унга бир нечта таклифлар бор, бироқ у фақат Мадридда қолишни истаётганини аллақачон айтган.

Карим Бензема «Олтин тўп»ни қўлга киритади.

«Атлетико» бизга чемпионлик йўлакчаси ташкил қилмагани ҳақида? Мен «Атлетико»ни ҳурмат қиламан, улар ўзлари хоҳлаган нарсани қилишлари мумкин. Бу аҳамиятсиз.‌‌ Ҳар кимнинг ўз урф-одатлари ва қадриятлари бор.

Зидан ПСЖда? Мен у билан бу ҳақда гаплашмадим. Унинг юрагида «Реал Мадрид» ва Франция терма жамоаси борлигини биламан.‌‌ Ёзда бошқа трансферлар амалга оширамизми? Янги ўйинчилар учун жой бўлмасада, рўйхатимизда жуда кўп ўйинчилар бор. Аммо ҳали вақт бор, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ҳозирча биз янги ўйинчиларнинг келиши устида ишламаяпмиз.‌‌

Серхио Рамос - «Реал»да мен эга бўлган энг яхши ҳимоячи. Унинг Лиссабондаги голи унутилмас.‌‌ Рамос клубга қайтадими? Бу унинг футболчилик фаолиятидан сўнг нима қилишни хоҳлашига боғлиқ.‌‌

Мен Бэйлни жуда яхши кўраман. У клуб учун кўп иш қилди. Бэйлнинг Мадрид тарихидаги ўрнини вақт кўрсатади. У ажойиб футболчи. Унинг жамоага қилган яхшилиги ҳар доим ҳамма нарсадан устун туради.

Янги «Бернабеу» 2022/2023 йилги мавсум охиригача 100% тайёр бўлади. Биз янги «Бернабеу» Европадаги энг ажойиб майдон бўлишини истаймиз.

Азарга омад кулиб боқмади. «Реал Мадрид»га ўтганидан сўнг кўп ўтмай термадаги жамоадоши томонидан жароҳатланди (собиқ "ПСЖ" футболчиси Менье назарда тутилмоқда). Лекин у келаси йил унинг йили бўлишига ишонмоқда. Ҳаммамиз Азарга ишонишимиз керак.

Мухлисларимизга раҳмат айтишим керак. Бу йилги ҳар бир байрам мен учун энг яхши мукофот бўлди. Мени бирор бир аниқ сўз билан эслаб қолишларини хоҳламайман. Мен президентликдан сўнг, клубимиз фондида ишламоқчиман. Болаларга ёрдам беришни хоҳлайман", — деди Перес.

Киритилди: 16.06.2022 10:25. Ўқилди: 2917 марта. Фикрлар: 7 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.03.2026. Ла-лига. 28-тур.
01:00
Реал Мадрид
4-1
Эльче

Навбатдаги учрашув

18.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
01:00
Манчестер Сити
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.