Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Киган, Рауль, Роббен, Папин ва бошқалар. Бундеслига клуби билан шартнома имзолаган юлдузлар

Мане “Бавария”га ўтганидан сўнг, Германиянинг DW Sports портали ўз обуначилари орасида Садио Бундеслига клубига қўшилган энг катта юлдуз футболчими ёки йўқлиги ҳақида сўровнома ўтказди. “Шальке” клуби футболчилик фаолияти якунида ушбу жамоа сафида ўйнаган Рауль Гонсалес вариантини илгари сургач, муҳокамалар якунлади.

Немислар ўз юлдузларини маҳаллий футболчилардан ҳам, ёшлигида шартнома имзоланган иқтидорли хорижликлардан ҳам афзал кўрадилар – Левандовски, Холанд ва бошқалар. Жаҳон футболи юлдузларининг Германия клубларига трансфери камдан-кам учрайди, шунинг учун Садио Маненинг мақоми масаласи долзарб аҳамиятга эга. Сенегаллик вингер Бундеслигага янги келган таниқли футболчилар рўйхатида ўзининг муносиб ўрнини эгаллайди, аммо биринчи бўлиши даргумон. Келинг, улар билан танишамиз.

Кевин Киган (Англия)
Трансфер: 1977 йилда “Ливерпуль”дан “Гамбург”га

Киган Германияга ҳаётининг энг яхши чоғида – 26 ёшида кўчиб ўтди. Фаолиятидаги ушбу пайтга қадар Кевин “Энфильд”да беш мавсум ўтказди ва “Ливерпуль” учун юзга яқин гол урди. У “қизиллар” билан Англиянинг уч карра чемпиони бўлди, ўз мамлакатида йилнинг энг яхши футболчиси, деб тан олинди ва Германияга кетиш арафасида UEFA Чемпионлар кубогини қўлга киритди. Бу қарор кўпчилик учун кутилмаган бўлди.

Гамбург Киган учун 500 минг фунт тўлаган ва 1978-1979 йилларда кетма-кет икки марта “Олтин тўп”ни қўлга киритган футболчини ўз сафига қўшиб олган. Англиялик ҳужумчи клубнинг Бундеслига ва Германия кубогидаги ғалабаларига улкан ҳисса қўшди, лекин уни Чемпионлар кубоги ғолиблигига қадар бошлаб бора олмади: “Гамбург” 1980 йилги финалда Браян Клофнинг “Ноттингем” жамоасига минимал ҳисобда мағлуб бўлди. “Динозаврлар” Европа чўққисини уч йил ўтиб, Кевин Кигансиз забт этишди.

Жан-Пьер Папин (Франция)
Трансфер: 1994 йилда “Милан”дан “Бавария”га

Папин “Бавария”га ўтганида 30 ёшда эди. Жан-Пьер “Марсел” ва “Милан” билан бир қатор совринларни қўлга киритди, жумладан, 1994 йилги Чемпионлар лигаси финалида Кройф мураббийлигидаги “Барселона” устидан йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоа унвонларидан ташқари, Папин 1991 йилда “Олтин тўп”ни қўлга киритди, кетма-кет беш йил давомида Франция чемпионатининг тўпурари бўлди ва уч марта еврокубокда энг яхши страйкер бўлди.

Афсуски, Папин Мюнхенда ўзининг юлдуз мақомини оқлай олмади. “Бавария” сафида ўйнаган биринчи франциялик футболчи фаолияти муваффақияцизликка учради. Жан-Пьер икки мавсумда 40 та ўйин ўтказди ва уларда атиги 6 та гол урди, гарчи якунда у Мюнхенга UEFA кубогини ютишда ёрдам берган бўлса-да, унинг ёрқин даврлари Италия ва Франция яшил майдонларида қолиб кетган эди.

Арьен Роббен (Голландия)
Трансфер: 2009 йилда “Реал Мадрид”дан “Бавария”га

Франк Рибери “Бавария”га ўтганда уни юлдуз, деб ҳисоблаш қийин эди, Франк ўз мақомига Мюнхенда эга бўлган, аммо Арьен Роббен Германияга кўчиб ўтгунга қадар “Челси” ва “Реал”да ўйнаган, уч мамлакат чемпиони бўлган, шунинг учун 25 ёшли голландияликнинг трансфери Бундеслига учун катта воқелик бўлди. Кейинги ўн йил ичида Роббен “Бавария” ва Германия чемпионати афсонасига айланди, 21 та соврин, жумладан, 2012/13 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси кубоги қўлга киритилди.

Руд ван Нистелрой (Нидерландия)
Трансфер: 2010 йилда “Реал Мадрид”дан “Гамбург”га

2009/10 йилги мавсум ўрталарида яна бир голландиялик футболчи Мадриддан Германияга йўл олди. Ван Нистелрой ўн йил давомида “ПСВ”, “Манчестер Юнайтед” ва “Реал Мадрид”да фаолият олиб борди. У Голландия, Англия ва Испанияда чемпион бўлиб, учта чемпионат ва Чемпионлар лигасида тўпурар бўлди. “Гамбург”да кекса голланд у қадар ёрқин ўйин кўрсатмади, лекин Руд бир ярим мавсумда 44 учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урди.

Рауль Гонсалес (Испания)
Трансфер: 2010 йилда “Реал Мадрид”дан “Шальке”га

Нистелрой трансферидан олти ой ўтиб, “Реал Мадрид” яна бир суперюлдуз ва ҳақиқий клуб афсонасини Германияга қўйиб юборди. Жозе Моуриньо Мадридни бошқариб, афсонавий Раулга очиқчасига уни ўз жамоасида кўрмаётганини айтди. Гонсалес 16 мавсум давомида “Реал” таркибида 360 гол уриб, 3 марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганидан сўнг, “Сантяго Бернабеу”ни тарк этишга мажбур бўлди. Ўшанда Рауль “Реал Мадрид” тарихидаги энг яхши тўпурар эди.

Испаниялик футболчи фаолиятини Германияда давом эттиришга қарор қилди ва муваффақияцизликка учрамади, чунки у “Шальке”да икки мавсум ўтказди. Рауль жамоа билан Германия кубоги ва суперкубогини қўлга киритди, янги жамоани Чемпионлар лигасининг ярим финалига қадар етаклаб борди, ҳар бир мавсумда 20 тадан кўпроқ гол урди. У “МЮ” собиқ мураббийи Ральф Рангник билан ишлаган. Рауль Бундеслигага фаолияти якунланаётган бир пайтда келди, бироқ у ўзининг юлдузлик мақомини тўлиқ тасдиқлади.

Лука Тони (Италия)
Трансфер: 2007 йилда “Фиорентина”дан “Бавария”га

2006 йилда Лука Тони Германияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди, бир йилдан сўнг у Италия ғалаба қозонган мамлакатга кўчиб ўтди ва унга беш йиллик шартнома таклиф қилган “Бавария”да ўйнади. Мюнхенга кўчиб ўтиш вақтида Тони амалдаги Жаҳон чемпиони бўлган, Европа ички чемпионатилари тўпурари учун бериладиган “Олтин бутса” ни қўлга киритган ва энг яхши ҳужумчи ҳисобланган эди. “Бавария”даги биринчи мавсумида Лука 39 та гол урди, аммо кейин Луи ван Гал жамоа бошқарувига келди ва италиялик ҳужумчи ўйин амалиётида муаммоларга дуч келди, бу эса унинг Италияга муддатидан олдин қайтишига сабаб бўлди.

Хаби Алонсо (Испания)
Трансфер: 2014 йилда “Реал Мадрид”дан “Бавария”га

Хаби Алонсо Бундеслига клуби томонидан имзоланган шартномага кўра энг кўп маош олган футболчи ҳисобланади – 7,5 миллион евро. “Бавария”га ўтиш вақтида ярим ҳимоячи Испания терма жамоаси билан бир марта Жаҳон чемпионати, икки марта Европа чемпинати бош соқринини қўлга киритган, “Ливерпуль” ва “Реал Мадрид” билан Чемпионлар лигасида зафар қучган футболчи эди. Баск футболчисининг трансфери “Реал Мадрид”нинг Тони Кроосни сотиб олишга қарши жавоб бўлди. Мадридликлар икки ярим ҳимоячининг ёшидаги фарқ туфайли стратегик жиҳатдан ғолиб эди, аммо тажрибали Хаби “Бавария”да уч мавсумни ишончли тарзда ўтказди – 117 ўйин, 9 гол, 5 соврин.

Германия чемпионатида жаҳон футболи юлдузлари истаганча топилади, бироқ Бундеслига жамоаларига юлдуз футболчиларнинг келиши камдан-кам ҳолларда кузатилади. Аксарият таниқли футболчилар, ўсмирлик ва ёшлик чоғларида клублар билан шартнома имзолаб, кейинчалик Европанинг бошқа мамлакатларига йўл олишади. Шунинг учун Садио Мане трансфери кутилмаган ва шов-шувли воқелик сифатида қайд этилмоқда. Ҳар бир футболчининг ўз олдига қўйган мақсади ва танлаган йўли бор эканини инобатга олсак, Мане ҳам ўзининг нималарга қодир эканини бутун дунёга исботлашга қарор қилганини тушуниб етамиз.

Киритилди: 24.06.2022 13:32. Ўқилди: 1577 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

04.05.2024. Ла-лига. 34-тур.
19:15
Реал Мадрид
3-0
Кадис

Навбатдаги учрашув

09.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Бавария

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.