Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Рауль – “Реал Мадрид”нинг бўлажак мураббийи

Бугун, яқин ўтмишнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири Рауль Гонсальес 45 ёшга тўлди. “Реал Мадрид” афсонаси ўзининг туғилган кунини нишонламоқда. 2018 йилнинг ёзида таниқли ҳужумчи ўзининг уйи – “Реал Мадрид” (18 ёшгача) ёшлар жамоасини бошқариб, мураббийлик фаолиятини бошлади. “Қироллик клуби” тизимидаги тўрт йиллик фаолияти давомида Рауль сезиларли ютуқларга эришди ва унинг номи ОАВда бир неча бор асосий жамоа бош мураббийи лавозимига номзод сифатида пайдо бўлишга улгурди. У мартаба “зинапоясидан” қандай кўтарилмоқда?

“Реал Мадрид”даги мураббийлик муваффақиятлари

Мураббий Рауль учун илк муваффақиятлар “Реал Мадрид”нинг 18 ёшгача бўлган ёшлар жамоасида бўлган. Тайинланганидан саккиз ой ўтгач, Гонсальес ўз футболчиларини Испания чемпионлиги сари етаклади. Раулнинг меҳнати эътибордан четда қолмади ва Про мураббийлик лицензияси берилиб, 2019 йилнинг ёзида Испаниянинг учинчи кучли дивизиони Сегунда Бда ўйнаётган ўринбосарлар жамоасини бошқарди.

Дебют мавсумидаёқ Рауль “Кастилья” билан чемпионатда плей-офф зонасидан 5 очко ортда қолган ҳолда еттинчи ўринни эгаллади. Бироқ, жамоасининг асосий муваффақияти ёшлар ўртасидаги UEFA Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш бўлди. Клуб Рауль бошчилигида финал йўлида “Ювентус” (3:1), “Интер” (3:0) ва “Ред Булл Зальцбург”ни (2:1) ортда қолдириб, финалда “Бенфика”ни (3:1) мағлуб этди. Дарвоқе, ўша учрашувнинг асосий юлдузларидан бири, ғалаба голи муаллифига айланган Мигель Гутьеррес аллақачон клубнинг асосий таркибига жалб этилган. 2021/2022 йилги мавсумда чап қанот ҳимоячиси “Бланкос” сафида тўртта ўйин ўтказди, улардан бири Чемпионлар лигаси доирасида эди.

Испания чемпионати ва UEFA ёшлар лигасида ғалаба қозонганидан сўнг, Рауль ҳақида янада кўпроқ гапирила бошланди. 2020 йилнинг ёзида испаниялик футболчи “Шальке-04” бош мураббийи лавозимига номзод сифатида кўриб чиқилди ва куз фасли ўрталарида “Реал Мадрид” асосий жамоаси ҳақида музокаралар бўлиб ўтди. AS нашри хабарига кўра, клуб президенти Флорентино Перес Раулни мураббийлик учун жуда мос келади, деб ўйлаган, бироқ бир йилдан сўнг анча тажрибали Карло Анчелотти жамоа бошқарувига олиб келинди.

Рауль “Кастилья”да қолди, жамоа ЕЧЛ “А” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда плей-офф босқичига йўл олди ва ярим финалда “Ибица”га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди. 2021/2022 йилги мавсумда испаниялик футболчи “Реал Мадрид”нинг ўринбосарлар таркибини Сегундага олиб чиқа олмади: унинг клуби 10-ўринни эгаллаб, 38 учрашувда 56 очко тўплади ва плей-офф зонасидан атиги 4 очко ортда қолди.

“Мен “Реал Мадрид”ни бошқаришни хоҳлайманми? Бу менинг орзуим, мен бош мураббийлик учун ҳар куни ўз устимда ишлашим керак. Мураббий бўлишга қарор қилдим, клуб тарихига кирдим ва ўзимни жиддий синовга тайёрлашга ҳаракат қиляпман. Клуб мени мураббий этиб тайинлашга эҳтиёж сезадими ёки йўқ, буни вақт кўрсатади. Ҳозир ўқишим, ўз ишимдан завқланишим ва клуб ихтиёрида бўлишим керак”, дейди Рауль.

Шу тариқа, “Кастилья” кетма-кет тўққизинчи мавсумни Испания чемпионатининг учинчи дивизионида ўтказади. Ўтган мавсумда “Реал Кастилья” лигадаги энг ёш таркибга эга бўлгани учун кучли жамоалар иштирокидаги ўйинларда Рауль захирада ўйинчилари муаммоларга дуч келишди. Шунингдек, етакчиларнинг асосий жамоага мунтазам чақирувлари катта роль ўйнади. Рауль тўртта ҳимоячи (4-2-3-1) билан ўйнаганига қарамай, ҳимоядаги муаммоларни ҳал қила олмади – жамоа ҳар бир учрашувда ўртача 1,24 гол ўтказиб юборди. Шу билан бирга, ҳужумда, “Реал Мадрид”да бўлгани каби, ҳаммаси жойида – буюк тўпурарнинг жамоаси лигада энг кўп гол урди.

Олти карра Испания чемпиони ва уч карра Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган юлдузнинг яқин орада асосий жамоага мураббий бўлиш орзуси рўёбга чиқмайди. Шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган Анчелотти Испания чемпионати, Суперкубоги ва Чемпионлар лигасидаги ғалабалар билан ўз ўрнини мустаҳкамлади. Бироқ, Раулнинг италиялик мутахассис бошчилигидаги мураббийлар штаби таркибига киришини ҳам истисно қилиб бўлмайди.

Қайд этиш мумкин, Рауль Гонсальес “Реал Мадрид”даги 16 йиллик фаолияти давомида 741 учрашувда майдонга тушиб, 323 гол ва 114 голли узатмани амалга оширган. У “Олтин тўп”ни қўлга кирита олмаган бўлса-да, “Қироллик клуби” афсонаси бўлиб қолаверади.

Киритилди: 27.06.2022 18:00. Ўқилди: 6068 марта. Фикрлар: 10 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.