Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Таркибда ҳамма учун жой етарли эмас: мавсум оралиғида яна кимлар "Реал"ни тарк этиши мумкин?

"Реал Мадрид" трансфер бозорида унчалик фаол эмас. Ярим ҳимоячи Рейнер, қанот ҳимоячиси Такефусо Кубо, ҳимоячи Алваро Одриосола ва ҳужумчи Борха Майорал "Қироллик клуби"га ижарадан қайтишди. Шу билан бирга, “қаймоқранглилар” “Монако”дан ярим ҳимоячи Аурелиен Тчуамени ва ҳимоячи Антонио Рюдигерни 80 миллион еврога сотиб олишди. Немис Испания чемпионига текинга ўтди. "Бланcос" бош мураббийи Карло Анчелотти бошқа трансферлар режалаштирилмаганини айтди.

Айни вақтда “Қироллик клуби”ни ҳужумчи Лука Йович, вингер Гарет Бэйл, ярим ҳимоячи Иско ва ҳимоячи Марселолар тарк этишди. Уларнинг ҳаммаси текинга кетишди. Ҳатто 3 йил олдин "Реал Мадрид" "Айнтрахт"га 63 миллион евро тўлаган серб ҳам. “Қаймоқранглилар”дан кетадиган трансферлар рўйхати шу билан тугамаслиги эҳтимоли катта. "Бланкос"да ҳали ҳам кетиши мумкин бўлган ва кетиши керак бўлган футболчилар бор.

Андрей Лунин

Луниннинг "қироллик клуби"даги келажаги мавҳумлигича қолмоқда. Унинг ўзи ҳам Тибо Куртуанинг ўрнига майдонга тушиш имконияти камлигини тушунади. Ўтган мавсумда 23 ёшли дарвозабон бор йўғи 4та ўйин ўтказди. Қолаверса, Ла Лигада бу жанглар “Реал” учун турнирлар нуқтаи назаридан муҳим эмас эди.

Анчелотти украиналикка кейинги мавсумда кўпроқ ўйнашни ваъда қилмоқда, аммо соғлом Куртуа билан бу қанчалик кўп бўлади? Шубҳасиз, оддийроқ клубда Андрей асосий дарвозабонга айланиши мумкин эди. Қолаверса, Европада унга қизиқиш бор. Албатта, буни ўйинчи ҳал қилади, аммо "Реал Мадрид"да бўлса-да, фаолиятидаги энг яхши йилларини захира ўриндиғида ўтказиш - шубҳали истиқбол қарор.

Хесус Вальехо

2015 йилнинг ёзида "Реал"га ўтганидан бери Вальехо фаолиятининг катта қисмини ижарада ўтказди. Ўтган ёзда Серхио Рамос ва Рафаэль Варан кетганидан сўнг ҳимоячи ниҳоят "қироллик клуби"да имкониятларга эга бўлиб қолгандек эди. Лекин ундай бўлмади.

Ла Лигада бешта ўйин ва Чемпионлар Лигасида жами 8 дақиқа - 25 ёшли марказий ҳимоячи умид қилаётган нарса эмаслиги аниқ. Унинг "қаймоқранглилар" билан шартномаси яна 3 йилга мўлжалланган, аммо бунчалик узоқ муддат қолишдан фойда йўқ. Антонио Рюдигер, Давид Алаба, Эдер Милитао ва Начо мавжуд бўлса, испаниялик камдан-кам ҳолларда ҳимояда тўртинчи танлов бўлади.

Альваро Одриосола

Одриосола сўнгги пайтларда ижарада ўйнаяпти. Қолаверса, унинг яхши вариантлари бор эди - "Бавария" ва "Фиорентина". “Бинафшаранглар” футболчини сотиб олишга тайёр эди, бироқ у “Реал”га қайтишни хоҳларди. Испаниялик футболчининг "қироллик клуби"да ўйнаш истаги таҳсинга сазовор.

Асосий ўнг қанот ҳимоячиси позициясини Дани Карвахал мустаҳкам эгаллади. Испаниялик футболчининг соғлиғида муаммолар бор, аммо бу ҳолатда унинг ўрнини Лукас Васкес эгаллаши мумкин. 26 ёшли ҳимоячи “қаймоқранглилар”ни тарк этгани маъқулроқ бўлса керак. Қолаверса, унга ўйин вақтини беришга тайёр клублар ҳам бор.

Дани Себальос

Себальос ҳам худди Одриосола сингари "Реал"да ўйнаш истагида. “Қироллик клуби”да марказий ярим ҳимоячи позициясида Эдуардо Камавинга, Тони Кроос, Федерико Валверде ва Лука Модрич ўйнаши мумкин. Испаниялик ўтган мавсумда яққол кўзга ташланаётган тўрт футболчига ҳам рақобатни бой бермоқда.

Ярим ҳимоячилар “Бланкос”да кўпайиб бормоқда ва Себалос кетишга биринчи номзод. Унинг “Бетис”га қайтиши мумкинлиги ҳозирда фаол муҳокама қилинмоқда. 25 ёшли испаниялик учун бу яхши вариант бўларди. "Вердибланкос" Мануэль Пеллегрини қўл остида яхши ўйин кўрсатмоқда ва Европа мусобақаларида қатнашмоқда. Себальос ўз клубига қайтиш ҳақида ўйлаши керак.

Рейнер

Рейнерда Иско кетганидан сўнг "Реал Мадрид"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси вазифасини бажариш учун яхши имконият бўлди. Бразилиялик футболчи икки йил давомида Дортмунднинг "Боруссия" жамоасида ижара асосида ўйнади. Унинг кейинги мавсумни “қироллик клуби” таркибида ўтказиши даргумон.

"Қаймоқранглилар" 20 ёшли футболчини сотмасликлари мумкин, аммо уни яна ижарага юборишлари мумкин. Футболчига "Бенфика" қизиқиш билдирмоқда. Рейнер 2020 йилнинг қишида "Фламенго"дан 30 миллион евро эвазига "Реал Мадрид"га ўтганди, аммо ҳали “Бланкос”нинг асосий жамоасида ўйнамаган.

Марко Асенсио

Ўтган мавсумдан келиб чиқиб, Родриго "Реал Мадрид"да асосий ўнг қанот ярим ҳимоячиси бўлади, деб тахмин қилиш мумкин. Аммо Такефуса Кубо ва Марко Асенсио ҳам бу позицияга даъво қилмоқда. "Қаймоқранглилар" японни "Реал Сосьедад"га сотишни режалаштирмоқда, аммо испаниялик ҳақида саволлар бор.

Ўтган мавсум Асенсио учун фаолиятидаги энг яхшиси бўлди (Ла Лигада 10 та гол). Аммо Марко беқарор, бу унинг “қироллик клуби”даги келажагини ноаниқ қилади. 26 ёшли вингернинг "бланкос" билан шартномаси яна 1 йилга мўлжалланган. Футболчи кўпроқ ўйин вақтини олишни хоҳлайди, Анчелотти бунга кафолат бера олмайди. Испаниялик футболчини яқин ҳафталарда ўйлайдиган нарсади бўлади.

Майорал ёки Диас

Карим Бензема "Реал Мадрид"нинг асосий ҳужумчи кучи бўлиб қолишига шубҳа йўқ. Аммо "қироллик клуби"да яна 2 та марказий ҳужумчи бор - Борха Майорал ва Мариано Диас.

Балки Майоралнинг қолиш имконияти бироз юқорироқдир. Шундай бўлса-да, у "Реал Мадрид" тарбияланувчиси, "Рома"да эса бир муддат ижарада яхши ўйнади, "қаймоқранглилар" эса анчадан бери Диасни сотишга ҳаракат қилишди. "Бланкос"нинг барча ҳужум чизиғи сўроқ остида.

Киритилди: 16.07.2022 17:24. Ўқилди: 7774 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Реал Сосьедад
0-1
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.