Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Реал"нинг энг яхши тўпурарлари

 "Реал Мадрид" ўзгача клуб, уни "қироллик" клуби деб бежиз айтишмаган. "Реал Мадрид"нинг "қирол" тўпурарларини эслаб ўтсак арзийди. Албатта бу рўйхатда 5 та футболчи билан танишиб чиқамиз. Улардан ташқари ҳам "галактикос" таркибида ажойиб футболчилар тўп тепган.  

5-ўрин: Карлос Сантилльяна
Клубдаги йиллар: 1971-1988.
Ўйинлар: 645.
Голлар: 290.

Агар сиз "Реал Мадрид"га мухлис бўлмасангиз ва 40 ёшга кириб улгурмаган бўлсангиз, унда Сантильяна номи сизга бегона бўлиши мумкин. Аммо "қироллик клуби" учун афсона. "Реал Мадрид" билан 17 мавсум, 16 та соврин, жумладан 9 та чемпионлик ва иккита УЕФА кубоги, шунингдек, клубнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида бешинчи ўрин.

Испания терма жамоаси таркибида Сантильяна 56 ўйин ўтказиб (15 гол), иккита жаҳон ва иккита Европа чемпионатларида қатнашган.

4-ўрин: Альфредо ди Стефано
Клубдаги йиллар: 1953-1964.
Ўйинлар: 396.
Голлар: 308.

Альфредо ди Стефанони ҳамма билади. Бир вақтнинг ўзида ҳужумлар яратувчиси, ўйин дирижёри бўлган ва айни пайтда кўп гол урган бетакрор футболчи. Кетма-кет бешта Чемпионлар Кубогини қўлга киритган 60-йилларнинг афсонавий "Реал Мадрид"ининг асосий фигураси.

Пеле ва ди Стефано ўртасидаги таққослаш кенг тарқалган: "Пеле фақат бир мусиқачи, ди Стефано эса бутун оркестрдир".

3-ўрин: Рауль Гонсалес
Клубдаги йиллар: 1994-2010.
Ўйинлар: 741.
Голлар: 323.
Машҳур Рауль Гонсалесга Испания терма жамоасида омад кулиб боқмади, аммо клуб даражасида у "Реал Мадрид" билан 16 та соврин, жумладан 6 та чемпионлик ва 3 та Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.

Флорентино Перес ўзининг машҳур "Галактикос" лойиҳасини бошлаганида, Раул жамоадаги ўз ўрнини сақлаб қолган клубнинг кам сонли футболчиларидан бири эди. "Галактикос"дан кейин эса у жамоа етакчиси бўлиб қолди.

2-ўрин: Карим Банзема
Клубдаги йиллар: 2009 йилдан ҳозиргача.
Ўйинлар: 605.
Голлар: 323.

Карим Банзема "Реал"га ўтган пайтда у "қироллик клуби" даражасига тўғри келмайдигандек эди. Кейинчалик французга "голли вазиятлар қотили" деган ҳақоратли лақаб ҳам берилди.

Аммо Банзема, худди яхши шароб каби, йиллар давомида фақат яхшиланди ва Криштиану Роналду кетганидан кейин у ҳақиқий жамоа этакчисига айланди. Агар 2021-2022 йилги мавсум якунида Каримга "Олтин тўп" берилмаса, бу совриннинг аҳамияти йўқолади. 

1-ўрин: Криштиану Роналду
Клубдаги йиллар: 2009-2018.
Ўйинлар: 438.
Голлар: 450.

Аммо Криштиану Роналду ҳавас қилса арзийдиган совринлар тўпламидан ташқари, "Реал Мадрид" футболчиси сифатида тўрт марта футболдаги энг нуфузли шахсий совринни қўлга киритди.

Криш феномени узоқ вақт давомида турли тадқиқотлар мавзуси бўлади. Мен сизга бир нечта рақам бераман. Португалияликнинг клубдаги 9 йиллик фаолияти давомида бир мавсумда минимал голлар сони 36 та (биринчи мавсум), ўртача кўрсаткичи эса ҳар бир ўйинда 1,03 та гол. Демак, "Реал"нинг "энг яхши тўпурарлари" номинациясида биринчи ўрин шубҳасиз Криштиануга берилди.

Киритилди: 17.07.2022 14:46. Ўқилди: 5416 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Реал Сосьедад
0-1
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.