Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«Қироллик клуби» нишонидаги «аср иқтидори»

2020 йилнинг ноябрь ойи охирида Дортмунд «Боруссия»си таркибида келиб чиқиши камерунлик немис, 16 ёшли Юссуфа Мукоко майдонга тушиб, Бундеслига тарихидаги энг ёш дебютант бўлганди.

Шунингдек, у профессионал футболга етиб келишидан анча аввал мавжуд бўлган барча мақтовларга лойиқ топилганди. Мукокони «аср иқтидори», «феномен», «вундеркинд», «жаҳон футболининг энг ноёб иқтидори» каби юксак унвонлар билан сийлашган ва бетакрор фаолият йўлини башорат қилишганди.

Болаларга хос бўлмаган кўрсаткичлар

2014 йилда немис тилидан бутунлай бехабар болакайни Камерундан «Санкт-Паули» академиясига олиб келишди. Илк марта синов машғулотига келган Юссуфа одатий либосда ва бутсасиз эди. Клуб уни футболка билан таъминлади, тенгдошларидан бири бутсасини бериб турганди.

«Қароқчилар» тизимидаги икки йил ичида Мукоко бор савиясини намойиш этиб, Дортмундга таклиф этилди. 2017 йилда 12 ёшли болакай 17 ёшлилар жамоасидаги 2 мавсумда 56 марта майдонга тушиб, 90та (!) гол урди. 2019 йилда 19 ёшлилар сафига ўтиб, 32 учрашувда 51та гол урди.

Футболчидаги тенги йўқ маҳорат машғулотлардаги тинимсиз тер тўкишлар ҳисобига мустаҳкамланиб борди. Мураббийлар эътирофича, Юссуфа ўша даврда катта футболчиларга хос иш ҳажмини бажарар ва барча кўрсаткичлар бўйича тенгдошларидан ўзиб кетганди. 15 ёшида у «Боруссия»нинг асосий таркибида шуғуллана бошлади. Мураббийлардан бири ёш иқтидорга қуйидагича баҳо берганди: «Ўз камчиликлари устида шунчалик кўп ишлайдиган, ўта интизомли, иштиёқли ва профессинал ўйинчини кўрган эмасман».

Ўта қисқа вақт ичида навқирон марказий ҳужумчи бир қатор юксак натижаларни қайд этди:

.  Бундеслига тарихидаги энг ёш дебютант;

.  Бундеслига ўйинини бошланғич таркибда бошлаган энг ёш ўйинчи;

.  ЕЧЛ тарихидаги энг ёш футболчи;

.  Бундеслигада гол урган энг ёш футболчи.

Жароҳат ортидан жароҳат

Атиги бир неча ҳафта давомида Юссуфанинг юксак ўйин савияси бутун дунёга овоза бўлди. Айнан шу муваффақиятдан кейин акалари билан тенгма-тенг тўп сурадиган, машғулотларда икки баравар кўпроқ тер тўкадиган навқирон иқтидорни танганинг орқа томони - жароҳатлар балоси қувиб етди. Катталар мақомидаги деютидан бир ой ўтгач, Мукоконинг тиззасида муаммолар пайдо бўлди ва у 17 кун ичида 2 учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. 

Огоҳлик қўнғироғи афтидан, физиотерапевтларга етиб бормади. Муки (Юссуфанинг жамоадошлари ўртасидаги номи) январда сафга қайтиб, ўйин амалиётига эга бўла бошлади. Тўғри, уни ўйинларни тўлиқ ўтказишга мажбурлашмади. Лекин мунтазам равишда 30-45 дақиқадан тўп суришни давом эттирди. Орадан 2,5 ой ўтгач, Германия ёшлар терма жамоасидаги машғулотда навбатдаги шикастланишга йўлиқди ва мавсум охирига қадар сафдан чиқди.

Янги мавсумда Юссуфага озроқ ўйин амалиёти бера бошладилар. Сентябрь ойи­да у 21 ёшлилар терма жамоасида энг ёш дебютант ва гол муаллифи бўлди. Бироқ лазаретдан чиққанидан кейин 2,5 ой ўтгач, яна жароҳатга йўлиқди ва 21 кун майдонга тушолмади. Шу боис, 4та ўйинни ўтказиб юборди. «Лейпциг»га қарши атиги 19 дақиқа тўп сурган бўлсада, эртасига шифокорлар кўзининг яллиғланиб қолганини аниқладилар. Бу сафар 14 кунлик «ҳордиқ» ва икки ўйинда томошабинлик. Шундан кейин футболчи «Вольфс-бург»га қарши баҳсда қайдномадан жой олиши керак эди, аммо рўйхатдан четда қолди. Сабаб - мушакларидаги муаммолар ва 38 кунлик мажбурий таътил.

«Ўтган йилнинг иккинчи ярми мен учун оғир кечди. Энди сафга қайтганимда, яна жароҳат олдим. Кейин кўзимда муаммо пайдо бўлди. Лекин январда ўзимни яхши ҳис эта бошладим, ноябрь ва декабрдаги ҳолатимга нисбатан анча енгил ҳаракат қиляпман», - деганди Мукоко.

Дастлабки икки учрашувни захирада ўтказган Юссуфа кейин 5та ўйинда умумий ҳисобда 71 дақиқа тўп сурди. Аммо февраль охирида мушакларидаги оғриқлар такрорланиб, 31 кун даволанишга мажбур бўлди. Яна 3та баҳс унинг иштирокисиз ўтди.

Табиийки, давомли жароҳатлар ҳамманинг кайфиятини тушириб юборди. Бир томондан, Мукокони дебютдан ке-йиноқ чарчатиб қўйишди, де-йишга асос йўқ. У майдонга тушган учрашувларда узоғи билан 57 дақиқа ўйнаган, холос. Яъни, ўтган мавсумда ўйинлар сони бўйича жаҳон рекордини ўрнатган 18 ёшли Педридек тўп сурган эмас. Балки бу Юссуфага машғулотларда берилган қўшимча юкламалар таъсиридир. Эҳтимол, йигитча «Абадий ёрқин биллур» ролини машқ қилаётгандир, буни ҳеч ким ҳеч қайси футболчига раво кўрмаслигига шубҳа йўқ. Айниқса, Мукининг ажо-йиб ўйинларини инобатга олганда.

Апрель ойи ўрталаридан Юссуфа яна майдонга туша бошлади, 14 май оқшомида эса «Герта»га қарши сўнгги тур беллашувида захирадан ўйинга қўшилиб, бир дақиқадан кейин ғалаба голини урди.

Испаниядан қизиқиш

Ўтган йил февралида ОАВ Мукокога «Барселона»дан қизиқиш борлигини маълум қилганди. Энди Юссуфа «Боруссия Дортмунд» билан шартнома муддатини узайтиришни истамагани ва кетмоқчи эканлиги, жамоа эса уни сотиб юборишга тайёрлиги ҳақидаги хабарни Bild чоп этди.

Орадан бир ҳафта ўтгач, Экрем Конур «Реал» Мукоко учун 10 млн. евроли таклиф тайёрлаганлигини маълум қилди. Унга кўра, «қироллик клуби» Юссуфа билан 2026 йилга қадар ҳамкорлик қилиш ниятида. Очиғи, ҳозирги вазиятда Мукокони нафақат топ-клуб, балки ўртамиёна жамоа ҳам қўлга киритиши мумкин. Муҳими - тенги йўқ «аср иқтидори»нинг оғриқлардан фориғ бўлиши. Фақат шундагина ундаги иқтидор ва тиришқоқлик ўз самарасини бериб, мақтовлар асоссиз эмаслиги ўз исботини топади.

Киритилди: 18.07.2022 13:13. Ўқилди: 7139 марта. Фикрлар: 6 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Реал Сосьедад
0-1
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.