Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бензема эффекти. Оддийлашаётган еврофутбол

Карим Бензема ўтган мавсум шундай ўйин кўрсатдики, у нафақат йил давомида дунёнинг энг яхшилари қаторида эътироф этилишга муваффақ бўлди. Балки Карим еврофутболга жиддий таъсир ўтказди. Келаётган яқин 5 йил ичида кўҳна қитъа футболи нисбатан бошқача бўлиши мумкин. Албатта Бенземанинг ўйини туфайли. 2009 йилларда Пеп туфайли жуда ҳам тизимлашган футбол энди оддийлашиш эҳтимоли катта. Бундай дейишимга асос ва сабаблар етарли. Келинг, қуйида шу ҳақида тўхталамиз.

Пеп таслим бўлди

Бундан 10 йиллар илгари Гвардиола янги мукаммаллик асосчиси эди. “Барселона”да Пеп шундай услуб яратдики, ўша футболнинг ихлосмандлари миллионлаб топилар эди. Кучли жамоалар эса ўша футболдан андоза олишга уринар, ҳатто Пепни ҳам ўз жамоасига мураббий қилганлар ҳам топилди. Тики-така шу даражада машхурлашиб кетди. Исталган мухлисдан футбол услуб сўралганда бирини ўринда тики-така дейдиган бўлди. Испания ўша услуб билан 2 бор Европада 1 марта жаҳонда тенгсиз бўла олди. Гвардиола эса, услубга шу даражада шўнғиб қолди-ки оҳири “Барселона”дан бошқа жамоада ЕЧЛни ютиш у учун имконсиз бўлиб қолди. Қандайдир оддийлик уни таслим этаверди. Тизимли футбол ютқазаверди. Бензема “шаҳарликлар”ни кўмиб қўйган оқшомда Гвардиола тушунди. Жамоага татал ва бошқа фалсафаларга бўйсунмас ҳужумчи кераклигини билди.

Пеп “Манчестер Сити”ни шунақанги кучли жамоага айлантира олганди. Унинг ўрнида бошқа мураббий бўлганида сочлари тўкилиб кетарди. Пепга соф йиртқич ҳужумчи керак эди. У дарҳол Холандни танлади. Эрлинг бошқача фалсафага бўйсунмайди. У жарима майдончаси ичида бошини кўтариб шерик излайдиган футболчи эмас. Унақа бўла олмайди ҳам. Унинг ягона мақсади дарвозага зарба бериш. Ундай ҳужумчиларнинг ҳаёлига кимгадир жарима майдончаси ичида тўп узатиш келмайди. Пеп шундай футболчини жамоага олиб келди. Ўтган йили Гвардиола эркин футбол ўйнашни ёқтирадиган ўртамеёна жамоа лидери бўлган Грилишни ҳам катта суммага жамоасига олиб келишини талаб қилган эди. Жек тизимли ўйинда керак вақти кўринмай қолди ҳам. Мавсум оҳирида салгина унга эркинлик тақдим этилди. Шунда ҳам аввалги Грилишни кўра олмадик. Пеп агар Эрлингни ҳам шундай ўйнатишни истаса, катта эҳтимол футбол бир ёрқин келажак эгасини йўқотиши мумкин.

 Унинг устига умуман Пеп услубига тушмайдиган, ҳимоявий ўйинда эса кўп меҳнат қиладиган Кэлвин Филлипс жамоага таклиф этилди. Булар эса Гвардиола таслим бўлгани, унинг тизимли футболи ўзгаришни бошлётганидан дарк беради. Тўғри, Пеп Филлипсни асосий таркибда тушириши бир мунча муаммо. Инглиз Родри билан рақобатда ютиши қийин. Родри барбир асосий фигура бўлиб қолаверади. Умуман Пеп трансферлар билан тики-такадан воз кечади демоқчи эмасмиз. Шунчаки энди сал ўзгаради. Холандга ўйнаши мумкин жамоа. Баъзи футболчилар майдонда эркинроқ ҳаракат қилади. Аввалги футболда Пеп ким қайси дақиқада зарба беришини айтмас эди ҳолос.

“Ливерпул”да ҳақиқий татал ҳужумчи пайдо бўлди

 Трансфер ойнаси очилиши биланоқ “Ливерпуль” Дарвин Нуньесни харид қилди. Клопп “Бенфика”га қарши ўйинда “ошиқ” бўлган футболчисини ўз жамоасига олиб келди. Юрген “Ливерпуль”га мураббий бўлган ҳеч қандай соф марказий ҳужумчига катта ишонч билдирмаган. Роберто Фирмино аввалига Мане ва Салоҳ билан трио ҳосил қилди. Аслида “Бобби” марказий ҳужумчи позициясида кўрсатилса-да, унинг асосий вазифаси сал ортроққа чекиниб, ҳужумлар яратиш эди. Тушунарли қилиб айтганда Роберто ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ўйнаган. Клопп ундан “ёлғончи тўққизлик” сифатида фойдаланган. Жамоадаги соф марказий ҳужумчи Дивок Ориги эса, асосий таркаб ўйинчиси бўлмаган.

Кейинчалик эса, Фирминонинг спорт формаси ёмонлшгач, Диого Жота жамоага келди. Жота яхши футболчи бошда ҳам зўр ўйнайди. Аммо у ҳам марказий ҳужумчи эмас. Инглизча айтганда, унинг позицияси “Sekondstriker”, яъни иккинчи ҳужумчи. У исталган қанотда ва ҳужум ортида ўйнай олади. Клопп Жота билан рақиб ҳимоясини анча чалғита олди. Диого исталган пайти Мане ёки Салоҳнинг жойини эгаллаб, уларга марказни бўшатиб берар эди.

Луис Диас келгач эса, Жота ҳам баъзида асосий таркибдан тушиб қолди. Диас соф қанот ҳужумчиси ва у марказда умуман ўйнай олмайди. Учликда Маненинг жарима майдони ичидаги имкониятлари ҳисобга олиниб, у соф ҳужумчи позициясига кўпроқ ўтадиган бўлди.

Энди эса жамоага Дарвин Нуньес келди. Юқорида санаб ўтган футболчиларимдан уругувайлик жиддий фарқ қилади. У “Бобби” сингари ортга қайтиб ўйнай олмайди. У плеймейкерлик ёки тўпсиз ўйинда деярли ўйнай олмайди. БУ ишларни Фирмино “қотириб” ташлайди. У Жота сингари иккинчи ҳужумчи эмас. Уни қанотларда ўйнатиш умуман фойдасиз. Нуньес тезкор бўлишига қарамай техник ҳаракатлари зўр ривожланмаган. Унинг устига унда яхши узатмалар ҳам кўп учраб турмайди. Аммо, Нуньес татал ҳужумчи, у вазиятини кутади. Олдинги чизиқда прессинг уйиштиради. Иккинчи қаватда “снайпер”, буни “Аякс” ҳимоячилари яхши билишади. Узун узатмаларни қабул қилиш ва тезликда рақибидан қочишда яхши имкониятлари бор. Қарши ҳужумларда эса жуда хавфли(“Барселона”дан сўраб кўринг). Шунчаки, Пеп сингари Клопп ҳам ўша “Реал”дан жабр кўрган.  Энди унга ҳам соф ҳужумчи керак бўлиб қолди.

 Узоқ вақт ортга қайтмаймиз. Хави ва “Барселона” яқинда Левандовскини харид қилди. Мақсад эса Чемпионлар лигасида яхши натижа кўрсатиш. Демак каталон клуби ҳам билади. Бўлмаса, Левани ёшига нисбатан қимматга  сотиб олмасди. Ҳаммасидан ҳам Роберт ва Карим Бенземанинг Испаниядаги кураши қизиқроқ бўлади.

Миржалол Пардабоев тайёрлади. 

 

Киритилди: 19.07.2022 15:37. Ўқилди: 3245 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

27.04.2024. Ла-лига. 33-тур.
00:00
Реал Сосьедад
0-1
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.