Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Премьер-лиганинг янги клуби трансфер бозорини ёндирмоқда. Ҳатто “ПСЖ” ва “Манчестер Сити” бунча пул сарфламади!

Тасаввур қилинг-а, Премьер-лига сўнгги йилларда қанчалик бойиб кетди, лигага янги келган клуб дарҳол катта миқдордаги трансферларни амалга ошириши мумкин. Бу йил тарих такрорланмоқда: “Ноттингем” 23 йилдан сўнг элитага узоқ кутилган қайтишга эришди. Ва дарҳол таркибни янги ўйинчилар билан кучайтиришга киришди.

“Ноттингем” кўп пул сарфлади. Кимлар сотиб олинди?

Тайво Авоний – 20,5 миллион евро ҳужумчи ўтган мавсумда Бундеслигада 15 та гол урди ва аввалроқ “Ливерпул”нинг ёшларида ўйнаган Англияга қайтишга рози бўлди. Шу билан бирга, нигериялик ҳали ҳам ўзининг энг юқори чўққисида эмас - у 24 ёшда.

Неко Уилямс - 20 миллион евро яна бир "Ливерпул"га богълиқ футболчи. Ўнг қанот ҳимоячиси Трент Алехандер-Арнольдга ўринбосар эди, аммо ўйин амалиётига жуда муҳтож эди. У Юрген Клопп жамоасида ўтган мавсумда АПЛда атиги 7 дақиқа майдонда бўлган. Натижада “Ноттингем” 21 ёшли ўйинчини жамоага қўшиб олди.

Мусса Някат – 10 миллион евро. “Ноттингем”га тажрибали футболчилар керак, айниқса ҳимояда. 26 ёшли франциялик Някат ўтган мавсумда “Майнц” сафида Бундеслигада 30 та ўйин ўтказди ва ҳатто 4 та гол уришга эришди.

Жулиан Бянкон - 10 миллион евро. Англия клуби “Труа”нинг универсал ҳимоячиси учун яна ўн миллиондан воз кечди. 22 ёшли франциялик футболчи ўтган мавсумда Лига 1да 33 ўйин ўтказди. Бянкон иккала қанотда ҳам, ҳимоя марказида ҳам ўйнай олади. У ё Неко Уилямсга рақобат қилади ёки мураббийлар штабининг бошқа режалари бор.

Омар Ричардс - 8,5 миллион евро. “Ноттингем” трансферларга шунчалик киришиб кетдики, ҳатто "Бавария"дан ўйинчи сотиб олишди! 24 ёшли чап қанот ҳимоячиси ўтган мавсумда Бундеслигада 12 та ўйинда майдонга тушди ва энди ватанига кўпроқ ўйнаш учун қайтиб келди.

Люис О'Браен - €5,9 миллион евро. О'Браен ўтган мавсумда "Хаддерсфилд" сафида Чемпионшипда 46 та ўйинда майдонга тушди ва финал ҳуштаги янграгунча фақат икки марта майдонни тарк этди. Яна бир афзаллиги шундаки, инглиз футболчиси 23 ёшда.

Харри Тоффоло – 5,9 миллион евро. “Хаддерсфилд”нинг яна бир футболчиси. Ва Ричардс каби чап қанот ҳимоячиси. 26 ёшли Тоффоло Чемпионшипда 45 та ўйин ўтказди ва ишончли вингер даражасида статистика ишлаб чиқди: голлар ва пасларда 6+8 натижа.

Бу трансферлардан ташқари “ўрмончилар” ярим ҳимоячи Брандон Агилерани 950 минг еврога сотиб олди ва дарҳол уни ижарага юборди. Эркин агент сифатида келганлар ҳам бор: ярим ҳимоячи Жесси Лингард ва дарвозабон Уэйн Хеннесси эркин агент сифатида келган. Шу билан бирга, "Ноттингем" "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Дин Хендерсонни ижарага олди.

Лекин бу ҳаммаси эмас. Нуфузли The Athletic нашрининг ёзишича, "Ноттингем" "Штутгарт" ярим ҳимоячиси Орел Мангалани 12,75 миллион евро эвазига трансфер қилишни якунлаш арафасида.

Харажатлар нуқтаи назаридан, “Ноттингем” кўплаб топ-клубларни ортда қолдиряпти.

Мангаланинг яқин орада трансферини ҳисобга олсак, клуб янги келганлар учун 94,5 миллион евро ажратди, сотувлардан атиги 5 миллион евро ишлаб олади.

Қуйида “Ноттингем”дан камроқ пул сарфлаган топ-клублар рўйхати келтирилган:

"Челси" - 94,2 миллион евро

“ПСЖ” - 91,5 миллион евро

"Ювентус" - 89,5 миллион евро

"Боруссия Дортмунд" - 86 млн евро

"Ливерпуль" - 85,8 миллион евро

"Реал Мадрид" - 80 миллион евро

“Манчестер Юнайтед” – 72,37 миллион евро

“Интер” – 38,6 миллион евро

“Милан” - 7,2 миллион евро

 

Киритилди: 29.07.2022 09:35. Ўқилди: 8888 марта. Фикрлар: 10 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

26.05.2024. Ла-лига. 38-тур.
00:00
Реал Мадрид
0-0
Бетис

Навбатдаги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.