Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Каземиронинг «МЮ»га қандай фойдаси тегади?

Ҳаммасидан ҳам, Каземиронинг бир неча йил аввалги бир интервьюсидан парча ёқди: “Мен ўйин тугагач, неча марта рақибдан тўп олиб қўйганим ва шунга ўхшаш кўрсаткичларга қарайман. Бу мен учун голлар ва ассистлардан ҳам муҳимроқ. Албатта, футболчига баҳо беришда унинг тўп билан амалга оширган ҳаракатлари эътиборни тортади, лекин аслида ўйин 90 дақиқа давом этадиган бўлса, футболчида бундай дақиқалар кўпи билан атиги 2-2,5 дақиқани ташкил қилади. Тўпсиз пайтда ҳам футбол ўйнайсиз – тўғри ҳаракатланиб, шерикларингизга ҳужум уюштириш имконини берасиз, рақиб фойдаланиши мумкин бўлган очиқ зоналарини тўлдирасиз, уларнинг ҳужум уюштиришига қаршилик қиласиз,  тўп учун курашасиз ва ҳоказо. Бу янада муҳим”.

Хўп, энди, трансфер деярли аниқ бўлгач, фойдали томонларига юзланамиз. Албатта, пулларни бир четга сурган ҳолда.

Каземиронинг трансферига фақат унинг 30 ёшда эканлиги ва тўланган пуллар ракурсидан қараганда, салбий баҳо бериш мумкин холос, аслида у — айни пайтда ўз амплуасида дунёнинг энг яхши футболчиси. Айнан шу амплуа “Манчестер Юнайтед”нинг сўнгги йиллардаги, балким ёш Майкл Каррикдан сўнг, асосий муаммоси эканини инобатга олсак, топ-трансфер.

Тўғри, Эрик тен Хаг ўз жамоасини қураётгани ва бунинг учун анча ёшроқ футболчилар керак бўлиши кўп айтилмоқда, лекин мураббийда, умуман клубда ушбу жараёндан ташқари, жорий натижалар учун ҳам масъулият бор. Агар ғалабалар, ҳеч бўлмаса, ЕЧЛ йўлланмаси учун муносиб кураш бўлмаса, ҳар қандай жараён ҳавога учади, ҳатто Тен Хагнинг ҳам курсиси қимирлайди, бу шунақа клуб.

Шундай экан, бир пайтлар Брендон Рожерснинг айни шундай ҳолатлар ҳақидаги фикрини эслаймиз. “Топ клубда янги жамоа қуриш жараёни учиб кетаётган самолётни тузатишга ўхшайди” – деганди у “Ливерпуль”да ишлаб юрганида. Биз Поттернинг “Брайтон”идан ёки Мойеснинг “Вест Ҳэм”идан қанчалик ҳайратга тушмайлик, у бутунлай бошқа иш – сизга сабр қила олишади. Ҳатто Эрик тен Хаг ҳам “Аякс”да осонроқ вазиятда бўлган, зеро Эрдивизияда бу қадар кучли ва аёвсиз қаршилик йўқ. Унинг дастлабки икки ўйиндан кейин, ҳар қанақа ёшдаги, ҳар қанақа футболчиларнинг келишига рози бўлишини тушуниш осон – унга имкон қадар кўпроқ ижрочи керак. Фред ва Мактоминей топ-6 даги бирорта жамоа тугул “Вулверҳэмптон”нинг асосий таркибига кира олишмасди, уларнинг ўрнига тушиши мумкин бўлганлар эса – Зидан Икбол ва Жейми Гарнер.

Хуллас, бу ньюнслар билан фикрлаганда, Каземиро – топ трансфер. Ҳатто Де Йонгдан ҳам зарурроқ. У тен Хаг келажакда қурадиган янги ва балки кучли жамоанинг асосий таркибида бўлмаслиги мумкин, аммо айни пайтда, ўша жамоанинг қурилишида у ёрдам беради. Юқорида бу жараён самолётга ўхшатилди-ку, қаердадир, кемага ҳам ўхшатилганини кўрдим – "Сузиб кетаётган кемани таъмирлаш қийин эмас, агар унда тешиклар бўлмаса, барча меҳнат ўша тешиклардан чиқаётган сув билан курашишга кетиб қолавермаса...”.

Каземиро ўша тешикни ёпиши керак.

Қаҳрамон Асланов.

Киритилди: 19.08.2022 20:20. Ўқилди: 6856 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.