Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Каземиро Англияга пул учун келдими?

Яна бир бор август ойининг энг шовқинли трансферига қайтамиз. The Athletic хабарига кўра, Каземиро "Юнайтед"да Давид Де Хеа билан бир хил маош олади. Испанияликнинг иш ҳақи ҳафтасига 375 минг фунт.

Шу билан бирга, Каземиронинг даромади кўп жиҳатдан бонусларга боғлиқ. Масалан, “Манчестер Юнайтед” Чемпионлар лигасига йўлланма олса, бразилияликнинг маоши бироз ошади; лекин жамоа яна бу турнирни ўтказиб юборса, у ҳолда ярим ҳимоячининг маоши сезиларли даражада камайиши кутилади.

Каземиро "Юнайтед"да маош олиш бўйича учинчи ўринда туради.


Capalogy - бу молиявий ҳисоботлар, инсайдерлар ва клублар ичидаги манбалардан маълумотларни тўплайдиган норасмий портал. Бу маълумотлар ҳам айнан ўш ердан олинган.

Тўғри, янги келганлар билан доимо ноаниқликлар бўлади: Каземиро клуб сайтида ҳафтасига 300 минг фунт олиши кўрсатилган - бу Санчо ва Варандан камроқ. Аммо Capalogy манбалардан нимани текширишни билади, шунинг учун биз The Athletic маълумотларига таяндик.

Премьер-лигада вазият қандай? У ерда ҳам фақатгина Роналду ва Де Брюйне ундан кўп пул олишини кўришимиз мумкин.

Албатта, экспертлар Каземиронинг трансферини пул билан боғлашди. Масалан, “Манчестер Юнайтед” собиқ дарвозабони Бен Фостер уни пул учун келган, дея очиқ айтди.

Каземиронинг ўзи бу фикрларга қўшилмади: “Мен Чемпионлар лигаси финалидан кейин кетишга қарор қилдим, Мадриддаги даврим якунланаётганини ҳис қилдим. Менга янги синов керак", деди футболчи.

Умуман олиб қарасак, у ҳақиқатан ҳам пулга аҳамият бермайди. 2019 йилгача Каземиро ҳафтасига 40 000 фунт ишлаб топарди.Унинг маоши бўйича инфографикани кўришингиз мумкин.

•‎ 2018/19 йилги мавсумда учинчи дарвозабон Кико Касилья ва Мариано Диас ҳам Каземиродан кўпроқ маош олишарди.

• 2019/20 йилги мавсум учун бразилиялик футболчи маоши тўрт баравар оширилган янги шартнома олди.

Лекин у йилига 9 миллион маош олмаган: коронавирус туфайли "Реал Мадрид" маошларни 10-20 фоизга қисқартиришга мажбур бўлди. Каземиро умуман хафа эмас эди. Қолаверса, 2021 йилнинг ёзида у иш ҳақини қисқартириш, яъни кечиктириш эмас, балки қисқартириш билан янги шартнома имзолади.

Албатта, Манчестерда Каземиро пул бўйича анча яхши ҳолатга чиқиб олади. Лекин уни пул учун Англияга келди, дейиш нотўғри бўларди.

Киритилди: 24.08.2022 15:48. Ўқилди: 3404 марта. Фикрлар: 11 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
01:00
Манчестер Сити
1-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

23.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Реал Мадрид
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.