Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Роналду ва Осимҳен "ракировка"си. Трансфер ойнасида нима гаплар?

Одатда трансфер ойнаси ёпилишига бир неча кун қолганида кутилмаган ва катта трансферлар амалга оширилади. Клублар бу сафар ҳам қизиқарли трансферлар билан бизни зериктиришмаяпти. Қуйида эса сўнгги кунлар "футбол бозори"да қандай трансферлар амалга оширилди ва яна нима гаплар бўлаётгани билан танишасиз.   

Антони 100 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га ўтади

Бу содир бўлди: "Аякс" вингери Антони "Манчестер Юнайтед"га ўтади! De Telegraaf хабарига кўра, клублар ниҳоят 22 ёшли бразилияликнинг трансфери бўйича келишиб олишган, келишув бонуслар билан бирга 100 миллион еврони ташкил этади. Аввалроқ “Аякс” Антони учун “Манчестер Юнайтед”нинг бир қанча таклифларини, жумладан, 90 миллион евролик таклифни ҳам рад этган эди.

Футболчининг ўзи билан "қизил иблислар" аллақачон 5 йиллик шартнома бўйича келишиб олишган. Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсум оралиғида бош мураббий Эрик тен Хаг ва ҳимоячи Лисандро Мартинес аллақачон "Аякс"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтишган.

Белотти Римда

Италия терма жамоасининг 28 ёшли ҳужумчиси, Евро-2020 ғолиби Андреа Белотти "Рома" билан 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Белотти бунгача “Торино” таркибида 7 мавсум ўйнаган ва 251 ўйинда 113 та гол урган. Андреа шу ёзда эркин агентга айланганди.

La Gazetta dello Sport: Роналду фаолиятини "Наполи"да давом эттиради

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Наполи"га ўтишга рози бўлди. La Gazetta dello Sport хабарига кўра, итальян клуби португалияликни ижарага олади ва "Манчестер Юнайтед" унинг маошини тўлиқ қоплайди. Ўз навбатида 23 ёшли ҳужумчи Виктор Осимҳен Неаполдан "Олд Траффорд"га ўтади. Унинг учун "қизил иблислар" 100 миллион евро тўлайди - худди Антони каби.

"Атлетико" Форестга жўнаб кетган Лоди ўрнига "Реал Мадрид" тарбияланувчиси Регильонни олиб келади

2022 йилги трансфер ойнасининг асосий янгиликларидан бири Ноттингем Форест "Атлетико Мадрид" чап қанот ҳимоячиси Ренан Лодини сотиб олишга яқин турибди. Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "ўрмончилар" 24 ёшли бразилияликни 5 миллион еврога ижарага олишган, уни 30 миллион еврога сотиб олиш ҳам шартномага киритилган.

Лоди ўрнига "матрасчилар" "Реал" тарбияланувчиси бўлган, "Тоттенхэм" сафида тўп тепаётган 25 ёшли Серхио Регильон билан шартнома имзолайди. Регильон Диего Симеоне жамоасига сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага берилади.

Киритилди: 30.08.2022 00:29. Ўқилди: 8114 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
2-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.