Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Каземиро: «Мадрид»даги миссиям бажарилди!»

Каземиро душанба куни Вальдебебасда бўлиб ўтган хайрлашув маросимидан сўнг матбуот анжуманида қатнашиб ОАВ вакиллари саволларига жавоб берди. У суҳбатни шундай бошлади:

«Ўзимни жуда бахтли ҳис қиляпман - мақсадимга эришдим. 2013 йилнинг январида «Сан-Паулу»ни тарк этганимдан сўнг, ўзимга бу клубга боримни беришимни айтдим ва буни баҳоли қудрат бажардим. Нафақат «Бернабеу» ёки сафардаги ўйинлар пайтида, балки машғулот пайтида ҳам мунтазам бор кучимни сарфладим. Бундай машғулотлардан кейин табиийки, тинч ухлайман, яхги дам оламан. Ҳаётингизда катта қарор қабул қилиш ҳар доим қийин. Чемпионлар лигаси финалидан сўнг агентим билан гаплашдим, чунки бу ердаги циклим якунланаётганини ҳис қилдим. Президентга, мадридлик футболчиларга ва ўзимга нисбатан жуда самимийман. Агентим менга таътилга чиқишимни айтди, лекин бир ойдан кейин ҳам бу туйғу менда ҳамон бор эди. Агар буни миссия деб атайдиган бўлсак, у амалга оширилди дея оламан. Мен ушбу клуб тарихига кирдим ва бу ўзгармайди - амалга ошди».

Янги вазифа ва  мақсадлари ҳақида

- Мен янги вазифа ва мақсадларни қидиряпман. Бошқа лига ва бошқа маданиятни синаб кўрмоқчиман. «Мадрид»да эришганларим энди тарихга айланди ва бу ўзгармайди. Энди «Манчестер Юнайтед»да ҳам ўзимни кўрсатишим керак, жамоага ёрдам бермоқчиман. Янги чақирувни интиқлик билан кутяпман.

Кетиш қарори ҳақида

- Бу қарор узоқ вақт муҳокама қилинди. Чемпионлар лигаси финалидан сўнг, менинг циклим тугаётгани ҳақида илк фикр хаёлимдан ўтди. Мен учун бу жуда муҳим қарор. Биринчи бўлиб сиз нимани хоҳласангиз, ўша бўлади, деб айтган турмуш ўртоғимга раҳмат айтмоқчиман. Бу биз учун муҳим ўзгариш эди, чунки мен шу ерда ота бўлдим ва тўққиз йил ишладим. Бу вақтда оилам доимо ёнимда эди. Бу ҳақда президентга айтиш мен ва агентим учун жуда қийин бўлди. У мени қанчалик севишини биламан ва бу абадий хотирамда қолади. Албатта у билан ҳаққоний бўлишим керак эди ва бу у билан гаплашишнинг калити эди.

Трансфернинг молиявий масаласи ҳақида

- Мени пул учун кетди деб ўйлайдиганлар адашибдилар. Агар гап пулда бўлганида, тўрт-беш йил олдин кетган бўлардим. Клуб менга нисбатан ҳар доим жуда меҳрибон бўлган ва бу ўзимнинг қарорим. Бундай фикрда бўлганлар ҳам адашганлардир. Пул хаёлимдаги охирги нарса эди.

Кроос ва Модрич ҳақида

- Уларга кетаётганимни айтиш президент учун қанчалик қийин бўлган бўлса, шунчалик бўлди. Тони эрталаб соат тўртда менга хабар ёзди, кетишимни сўради ва мен унга кетаётганимни айтдим. У касал эди, мени уйғотди (кулади). Лекин гап фақат икковимизда эмас, чунки мен барча жамоадошларимга жуда содиқман. Мен олдинга қадам ташлашим керак ва Англиянинг энг катта клубига ўтяпман. Лекин «Реал» мухлиси бўлишда, урган голлари ва унвонларини нишонлашда давом этаман. Бу ердаги ўйинчилар ажойиб - улар дунёнинг энг зўрлари, аммо бу клуб ғалаба қозонишда давом этади, чунки у дунёдаги энг катта клубдир.

«Реал» тарихидаги ўрни ҳақида

- Бундай муҳим қарорни қабул қилиш ҳар доим қийин. Айниқса, сиз яшаган йиллар, меҳр-муҳаббат туфайли ва мен билан гаплашишни яхши кўрганингиз учун... Циклимни тугатганимни жуда аниқ билардим ва ўйлайманки, жамоа­дошларим билан биз тарих ярата олдик. Энди олдинда турган янги вазифа ҳақида ўйлашим керак.

«Манчестер Юнайтед» ҳақида

- Бу менинг шахсиятим ва қадриятларимдир. Менга буни онам ўргатган. Бу чақирув мен учун қийин ва жуда муҳим. «Мадрид»даги йиллар қўл келади. Охирги уч кундан бери рафиқам билан гаплашдим ва унга 18 ёшли боладек гапираётганимни айтдим, чунки мен «Юнайтед»да ўйнашни жуда хоҳлайман. Ҳатто бугун «Ливерпул»га қарши («МЮ» 2:1 ҳисобида зафар қучди, лекин Каземиро виза масаласи сабаб ўйнамади) ўйнашга-да тайёрман. Ҳозир асабийман ва бу футболчига керак. Мен ўз тарихида барча мусобақаларда ғалаба қозонган ўз анъаналарига эга клубга ўтяпман.

Роналду билан яна   ўйнаши ҳақида

- «МЮ» Чемпионлар лигасида ўйнамайди. Айни пайтда эмасу, лекин «қизил иблислар» «Реал» билан рақобатлашадиган жамоалардан бири бўлиши мумкин. Криштиану билан гаплашмадим, лекин у билан ўйнашни интиқлик билан кутяпман. У футбол тимсоли. Уумид қиламанки, у қолади, чунки Криштиану барча даврларнинг энг буюк футболчиларидан бири. Қолган жамоадошларим билан ўйнашни ҳам интиқлик билан кутяпман.

Қадриятлар ҳақида

- Бу клубга ўз қадриятларимни етказмоқчиман. «Реал» ўргатган ҳамма нарсани «Юнайтед»га ўтказмоқчиман. Ғалаба қозониш менталитети, меҳнатсеварлик, ўйин ва унвонларда ғалаба қозониш учун ўйинма-ўйин ўйлаш керак бўлган менталитет. Шунингдек, кўп нарсани ўрганмоқчиман. Масалан, Англия лигаси ажойиб ва ақл бовар қилмайдиган даражада. Бу лига ҳақида ҳамма яхши гапларни айтади. 30 ёшимда ҳам руҳий ҳам жисмоний тарафлама, соғлигим, майдонда ва ундан ташқарида ўзимга қандай ғамхўрлик қилиш бўйича энг яхши ҳолатдаман. Ҳали ҳам кундалик ҳаётдан ва оилам билан бўлган вақтдан завқланаман ва албатта, буларнинг барчасини ўзим билан Манчестерга олиб бораман.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Киритилди: 30.08.2022 22:24. Ўқилди: 2686 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
2-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.