Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Винисиус фуқаролигини ўзгартирди, бироқ катта қийинчилик билан. Клубда бу билан боғлиқ муаммолар бор

"Реал Мадрид" мухлислари учун хушхабар: клуб қайдномасида Европа Иттифоқи паспортига эга бўлмаган футболчи қолмади. Винисиус Испания фуқаролигини қабул қилди. Футболчи конституция олдида қасам ичди.

Винисиус икки йил олдин имтиҳонларни топширган, аммо паспорт ололмаган эди. Бразилиялик футболчи 2018 йилдан бери “Реал Мадрид” сафида тўп тепади – Испания қонунчилиги Бразилия ва Аргентина аҳолисига мамлакатда икки йиллик яшашдан кейин паспорт олиш имкони берилади. Шундай қилиб, 2020 йилда Винисиус ҳужжатларни топширди ва иккита имтиҳондан ўтди - тил ва миллий маданият. Лекин баъзи муаммолар келиб чиқди.

Клуб Испания Адлия вазирлигига даъво билан чиқди (бу миллий фуқароликни бериш билан боғлиқ) - бошқа чет эллик спортчилар ҳеч қандай муаммосиз паспорт олишган (масалан, америкалик баскетболчи Лоренцо Браун - ҳозир у Испания миллий терма жамоасида иштирок этмоқда), Винисиус билан эса бу қийинчилик билан амалга ошди.

Мадрид клубининг асосий даъвоси шундаки, бошқа хорижликлар Испания билан Винисиусга қараганда анча кам боғлиқликка эга, бразилиялик футболчидан кейинроқ мурожаат қилган бошқа бразилияликлар эса тезроқ паспорт олишган. Кубалик енгил атлетикачи Жордан Диас эса ушбу процедурага бор-йўғи бир йил сарфлади ва юқорида айтиб ўтилган баскетболчи Лоренцо Браун Испанияда ўйнагани ҳам йўқ - у мамлакатга фақат ўз жамоалари таркибидаги ўйинлар учун келган.

"Реал Мадрид" учун яна бир муаммо япониялик Такефуса Кубо ва "Кастилья"нинг яна бир футболчиси Тобиаснинг рўйхатга олиниши бўлди. Иккаласини ёки ҳеч бўлмаганда биттасини ҳам асосий таркибга ўтказишнинг иложи бўлмади - Европа Иттифоқи паспортига эга бўлмаган футболчилар ичида Винисиус Жуниор, шунингдек, Эдер Милитао ва Родриго Гоэс мавжуд. Натижада Тобиас ҳамон ёшлар жамоасида ўйнамоқда, Такефуса Кубо эса кутишдан чарчади ва бир неча ижара клубларидан сўнг “Реал Сосьедад” билан доимий шартнома имзолаш учун жўнаб кетди. Дарвоқе, ижара асосида ўйнаган Рейнер ҳам худди шу сабаб билан "Реал"да ўйнамайди.

Жума куни Винисиус Жуниор ниҳоят Испания фуқаролигини олди. Милитао ва Родриго ушбу жараёнда бўлиб турибди - испан ОАВнинг ёзишича, бу кўпи билан бир неча ойлик масала.

"Реал" ёзда "Сити"дан Габриэль Жезусни сотиб олиши мумкин эди - бироқ худди шу бюрократия Габига ҳам фуқаролик беришга халақит қилган.

Кубо ва Тобиас паспорт олиш жараёнининг ягона қурбонлари эмас. "Реал Мадрид" Габриэлни Карим Бенземага рақобатчи деб ҳисоблаган, аммо ушбу муаммолардан кейин бошқа ҳеч ким билан шартнома имзолашмаган ва Мариано Диас базадаги ўрин учун Карим билан рақобатлаша қолган.

Киритилди: 06.09.2022 14:27. Ўқилди: 3867 марта. Фикрлар: 18 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
01:00
Манчестер Сити
1-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

23.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Реал Мадрид
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.