Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Винисиуснинг испан паспортини олиш тарихи. "Реал" айнан шу сабаб Жезусдан воз кечган

"Реал Мадрид" мухлислари учун хушхабар: клуб қайдномасида Европа Иттифоқи паспорти бўлмаган футболчи учун битта жой бўшади. Винисиус Испания фуқаросига айлангани туфайли барча расмий тартиб-қоидалар сентябрь ойи бошида якунланди.

Винисиус икки йил олдин имтиҳонларни топширган, аммо эндигина паспорт олди. Баскетбол жамоасининг етакчисига у тезроқ берилганди.

Бразилиялик футболчи 2018 йилдан бери “Реал Мадрид” сафида тўп тепади – Испания қонунчилиги Бразилия ва Аргентина аҳолисига мамлакатда икки йиллик яшашдан кейин паспорт олиш имконини беради. Шу сабабли, 2020 йилда Винисиус ариза топширди ва иккита имтиҳондан ўтди - тил ва миллий маданият. Ҳаммаси яхши ўтди, лекин шундан кейин ғалати бир сукунат пайдо бўлди.

Клуб миллий фуқароликни бериш билан шуғулланадиган Испания Адлия вазирлигига даъво қилган - бошқа чет эллик спортчилар ҳеч қандай муаммосиз паспорт олишган (масалан, америкалик баскетболчи Лоренсо Браун - ҳозирда у Испания терма жамоасида ҳаракат қилмоқда) аммо Винисиус ҳақида ҳеч қандай янгилик йўқ эди.

Мадрид клубининг асосий даъвоси оддий эди: Испания ҳукумати билан Винисиусга қараганда камроқ боғланган ва бразилияликдан кечроқ мурожаат қилган бошқа хорижликлар тезроқ паспорт олишди.

Қолаверса, "Реал Мадрид"нинг муаммоси япониялик Такефуса Кубо ва яна бир Винисиус - "Кастилья" футболчиси Тобиасни рўйхатдан ўтказиш эди. Иккаласини ёки ҳеч бўлмаганда биттасини асосий жамоага ўтказишнинг иложи йўқ эди - Европа Иттифоқидан ташқаридаги ўйинчилар учун учта жойни Винисиус Жуниор, шунингдек, Эдер Милитао ва Родриго эгаллаган. Натижада Винисиус Тобиас ҳамон ёшлар жамоасида ўйнамоқда, Такефуса Кубо эса кутишдан чарчади ва бир неча ижарадан сўнг “Реал Сосьедад”га тўлиқ трансфер қилинди. Дарвоқе, ижара асосида ўйнаган Рейнер ҳам худди шу сабаб билан "Реал"да ўйнамайди.

Ҳозирда Винисиус Жуниор ниҳоят Испания фуқаролигини олди. Милитао ва Родриго билан боғлиқ вазият ҳам ҳал қилиниши кутилмоқда - испан ОАВларининг ёзишича, бу кўпи билан бир неча ойлик масала.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, ёзда Мадрид клуби Габриэл Жезус трансфери бўйича "Манчестер Сити" билан келишиб олган эди. Аммо ҳудди шу бюрократия сабаб бу трансфер амалга ошмади, бразилиялик "Арсенал" билан шартнома тузди.

"Реал Мадрид" Габини Карим Бенземага рақобатчи деб ҳисоблаган, аммо трансфер амалга ошмагач, улар бошқа ҳеч ким билан шартнома имзолашмаган.

Агар янги паспортлар билан ҳаммаси режа бўйича кетса, "Реал Мадрид" қишки трансфер ойнасидаёқ янги трансферларда анча эркин бўлиши мумкин.

Киритилди: 11.09.2022 20:16. Ўқилди: 2380 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
01:00
Манчестер Сити
1-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

23.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Реал Мадрид
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.