Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

5 ҳафтада 11 та ўйин: "Реал"ни ЖЧ олдидан жиддий тақвим кутмоқда

Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати бу мавсум клублар, айниқса, Чемпионлар лигаси иштирокчилари учун ноодатий бўлади. ЕЧЛ гуруҳ босқичи сентябрь ойининг биринчи ҳафтасида бошланди ва деярли икки ой давом этади, Мадриднинг “Реал” клуби 2 ноябрь куни "Бернабеу"да “Селтик”га қарши баҳс билан уни якунлайди.

Октябрь ойидаги Ла Лига етакчиларининг тақвими жуда тиғиз бўлади, Карло Анчелотти жамоасини 27 кун ичида 9 та ўйин кутмоқда. 2 октябрь куни “қаймоқранглилар” “Осасуна”га қарши ўйинда чемпионатга қайтади, кейин Мадридда Чемпионлар лигасида “Шахтёр” билан (5 октябрь), Ла Лигада “Хетафе” билан сафарда (8 октябрь) ва яна “Шахтёр” билан меҳмонда ўйнайди (11 октябрь).

Жуда тиғиз даврдан сўнг мадридликлар мавсумнинг илк классикосига 4-5 кунлик қисқа танаффус олади - ўйин 16 октябрда "Бернабеу"да бўлиб ўтади. Бу “қаймоқранглилар” учун "Барселона"га қарши аввалги икки мағлубият (0:1, 0:4) аламини олиш учун яхши имконият бўлади.

Классикодан сўнг деярли дарҳол Карло Анчелотти шогирдлари "Эльче" меҳмони бўлишади (19 октябрь) ва сўнг "Севилья"ни қабул қилишади (23 октябрь) - бу мадридликлар учун собиқ бош мураббий Хулен Лопетегига қарши яна бир муҳим ўйин. "Лейпциг"га сафар 25 октябрда бўлиб ўтади, "Жирона" эса "Бернабеу"га 30 октябрда ташриф буюради.

Машғулотлардан сўнг, "Реал Мадрид" футболчилари учун Қатарга сафар олдидан яна учта ўйин бор: "Селтик"га қарши ўз майдонида (2 ноябрь), сафарда "Райо Вальекано"га (6 ноябрь) ва "Кадис"га қарши ўз уйида (9 ноябрь). Жаҳон чемпионати олдидан 5 ҳафта ичида жами 11 та ўйин Мадрид клуби учун Ла Лига ва Чемпионлар лигасидаги юқори ўринларини сақлаб қолиш жуда муҳим бўлади, чунки ўйинчилар Қатардаги мундиалдан сўнг қандай ҳолатда сафга қайтишини ҳеч ким билмайди.

Киритилди: 24.09.2022 21:05. Ўқилди: 7645 марта. Фикрлар: 31 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

01.05.2024. ЕЧЛ. Ярим финал.
00:00
Бавария
2-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

04.05.2024. Ла-лига. 34-тур.
19:15
Реал Мадрид
-:-
Кадис

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.