Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Реал Мадрид"нинг энг тушунарсиз трансферлари

"Реал Мадрид" ҳар доим биринчи даражали юлдузларни қўлга киритиши билан машҳур бўлган. Аммо нафақат мақсадга мувофиқлик, балки оддий дунёвий мантиқ нуқтаи назаридан тушунтириш жуда қийин бўлган трансферлар ҳам бор. Бугун эса "Реал Мадрид"нинг энг ғалати трансферларини эслаб ўтамиз.

Шуни айтиш керакки, «муваффақиятсиз» ва «ғалати» трансфер тушунчалари алоҳида-алоҳида нарсалар. Биринчи ҳолда, у ёки бу сабабга кўра, футболчи ўзига билдирилган умидларни оқламайди (ёрқин мисол - Нури Шаҳин) ёки умидли, аммо кейинчалик ўйнамаган Ройстон Дренте каби.

Жонатан Вудгейт

Йил: 2004 йил.

Қайси жамоадан: "Ньюкасл".

Трансфер суммаси: 18,3 миллион евро.

Жонатан Вудгейтнинг ўйинига ҳеч қандай шубҳа бўлмаган, лекин футболчи жуда травматик эди. Боз устига, "Реал" билан шартнома имзолаш вақтида инглиз футболчиси яна бир жароҳатини даволаётгани учун формада эмас эди.

Натижа ачинарли, аммо мантиқан тўғри - 2004-2005 йилги мавсумда ҳимоячи майдонга тушмади, кейингисида атиги 14 та ўйин ўтказди, бир йилдан сўнг эса ижара асосида «Мидлсбро»га кетди. У жамоадан кетгандан сўнг мадридликлар даволанган футболчининг маошини ҳисобга олмаганда, тахминан 10 миллион евро йўқотди («Мидлсбро» Вудгейтни 2007 йилнинг ёзида сотиб олганди).

Томас Гравесен

Йил: 2005 йил.

Қайси жамоадан: "Эвертон".

Трансфер суммаси: 3,4 миллион евро.

2005 йил январь ойида "Реал Мадрид" ўз тарихидаги энг ғалати (ва кўпчилик буни энг ғалати деб ҳисоблайди) харидлардан бирини амалга оширди. Ўша йилларда "қаймоқранглилар"нинг таянч зонасини кучайтириш керак эди, аммо Гравесен билан эмас!

Рақобат йўқлиги туфайли тўпдан кўра кўпроқ рақибларнинг оёғига тепадиган, бир ярим мавсум Мадридда ўйнаган даниялик етакчилар билан келишмовчилиги туфайли ёдда қолди. 2004-2005 ва 2005-2006 йилги мавсумларда «қаймоқранглилар» бирорта совринни қўлга киритмаган. Бунга Гравесен айбдор эмас. Шунчаки унинг ўрнида каттароқ ном бўлганида Мадрид мезейида соврин кўпроқ бўларди. 

Карлос Диого

Йил: 2005 йил.

Қайси жамоадан: "Ривер Плейт".

Трансфер суммаси: 5 миллион евро.

"Реал Мадрид" нима учун Карлос Диого билан шартнома имзолагани ҳозиргача тушунарсиз. Уругвайлик "Ривер Плейт"да порламади, худди "Пеньярол"да бўлгани каби, у умидли футболчи ҳам эмасди ва Серхио Рамос «Севилья»дан у билан бир вақтда 27 миллион эвазига ўнг қанот ҳимоясига олиб келинди.

Натижа табиий кўринди: Диого "Реал Мадрид" сафида 19 та ўйин ўтказди, мавсум охирида у «Сарагоса»га ижарага берилди.

Антонио Кассано

Йил: 2006 йил.

Қайси жамоадан: «Рома».

Трансфер суммаси: 5,5 миллион евро.

Истеъдодли, аммо ўжар ҳужумчи 2005-2006 йилги мавсум ўрталарида жароҳатланган Роналдонинг ўрнига олинганди. "Рома" бош мураббийи Фабио Капелло билан муносабатларни бузган футболчини бажонидил "Реал"га келганди.

Кассано голеадор ролини бажара олмади (2 та гол), мавсум оралиғида эса клубга Капелло таклиф этилди. Бундан ташқари, мадридликлар жамоада бўлган Кассано, Рауль ва Робиньолардан ташқари Руд ван Нистелрой ва ёш Гонсало Игуаинни сотиб олишди.

Кассано шундай вазиятда ўйнаса ғалати бўларди. У ўйнамади - мавсумда 11 та ўйин, 2 та гол ва «Сампдория»га ижарага бериб юборилди.

Кристоф Метзелдер

Йил: 2007 йил.

Қайси жамоадан: "Боруссия Дортмунд".

Эркин агент.

Вудгейт билан бир хил вазият: ажойиб марказий ҳимоячи, жароҳатларга жуда мойил. Англиялик футболчидан ягона фарқи - Метзелдер эркин агент сифатида келган эди, «Боруссия» айнан тез-тез олинадиган жароҳати бўлгани учун у билан шартномани узайтирмаган.

Немис футболчиси «Реал»да уч йил ўйнади ва шу вақт ичида 32 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлди. Шундан сўнг у ҳам эркин агент сифатида «Шалке-04»га йўл олди.

Жулиен Фаубер

Йил: 2009 йил.

Қайси жамоадан: "Вест Хэм Юнайтед".

Ижара.

2009 йилнинг январида «Реал»га 25 ёшли «Вест Хем» ҳимоячиси нима учун керак бўлгани ҳаммага тушунарсиз. Франциялик футболчи жамоада 2 та ўйин ўтказди ва олти ойдан сўнг яна Лондонга йўл олди.

Дарвоқе, Фаубернинг ижараси учун "Реал" 1.5 миллион евродан воз кечган.

Педро Леон

Йил: 2010 йил.

Қайси жамоадан: "Хетафе".

Трансфер суммаси: 10 миллион евро.

"Реал Мадрид"га ўтиш пайтида Педро Леон 23 ёшда эди, шунинг учун уни истиқболли деб атаб бўлмасди. Европада бу ёш унчалик кичик эмас. Ярим ҳимоячи «Хетафе»га қадар «Мурция», «Леванте», «Валядолид» клубларида тўп сурган.

У қандай қилиб «қироллик» клуби скаутлари эътиборини тортганини тахмин қилиш мумкин. "Реал Мадрид" учун ярим ҳимоячи 14 ўйин ўтказди (2 гол) ва мавсум охирида у худди шу «Хетафе»га ижарага берилди.

Жилермо Варела

Йил: 2014 йил.

Қайси жамоадан: "Манчестер Юнайтед".

Ижара.

Жилермо Варела ёшлигида катта истеъдод эгаси ҳисобланган. Шу қадар унга бўлган умидлар катта эдики, 20 ёшида уни “Манчестер Юнайтед” ўз сафига қўшиб олди.

Уругвайлик футболчи у ерда ўйнамади, 2014 йилнинг ёзида эса Мадридга йўл олди. Варела ва "Реал"нинг ушбу трансфердан мақсади нима бўгани тушинарсиз? Натижада, Варела асосий таркибда бирорта ҳам ўйин ўтказмай, Манчестерга қайтди. 

Киритилди: 29.09.2022 19:49. Ўқилди: 7024 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

15.05.2024. Ла-лига. 36-тур.
00:30
Реал Мадрид
5-0
Алавес

Навбатдаги учрашув

19.05.2024. Ла-лига. 37-тур.
22:00
Вильярреал
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.