Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган, махсус клиникада ортиқча вазн билан курашган, Бензема ҳақида сиз билмаган фактлар

Карим Бензема "Олтин тўп"нинг янги совриндори. Душанба куни француз ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси деб расман тан олинди. У Европа чемпионатининг энг яхши тўпурарларидан бири, "Эль-Класико"даги энг тезкор гол муаллифи. Лекин бу фактларни кўпчилик билади. Сизни "Реал Мадрид" ҳужумчиси билан бошқа томондан танишишга таклиф қиламиз.

“Лион” ўйинларида голбойлик қилган

Бензема “Лион” чеккасида туғилган ва болалигида маҳаллий "Брон Террайон" клубида ўйнаган. У ерда 9 ёшли Каримни “Лион” скаутлари пайқаб қолишди ва дарҳол уни қўлга киритмоқчи бўлишди. Аммо “Брон” раҳбарияти иқтидорни беришни истамади.

“Лион” вакиллари Бенземанинг отасини кўндирганидан кейингина келишув якунланди. “Лион”нинг ўзида ҳам илк кунларданоқ Карим имтиёзга эга бўлди. Ва у доимий равишда асосий стадионда пайдо бўлиб, у ерда катта ёшли футболчиларга тўп бериб турди.

Жазоир таркибида ўйнаши мумкин эди

Бенземанинг терма жамоаси ҳам бошқа бўлиши мумкин. У Францияда туғилган, аммо у ҳам худди Зинедин Зидан каби жазоирлик илдизларга эга. Жазоир терма жамоаси эса ҳақиқатдан ҳам иккинчи юлдузни йўқотишни истамади.

Улар Каримни “Лион”да порлаётган пайтда терма жамоага чақиришга фаол ҳаракат қилишди. Аммо Зидан каби Бензема ҳам кучлироқ жамоани танлади. Албатта, у французлар учун ЖЧ-2018 ғолиби бўлган таркибда йўқ эди, лекин камида битта соврин бор - Миллатлар Лигаси.

Вазн йўқотиш учун клиникага борган

"Реал"га ўтган Бензема узоқ вақт ўзини кўрсата олмади. Албатта, у голлар урди, лекин яна-да яхши ўйин кўрсатиш учун нимадир тўсқинлик қилди. Текширувлар натижасига кўра унда ортиқча вазн анқиланди. Бу муаммо ҳақида илк бор Каримга 2010 йилда Франция терма жамоаси бош мураббийи Лоран Блан айтган эди.

Ва 2011/12 йилги мавсум бошланишидан олдин Бензема Италия клиникасига борди, у ерда мутахассислар вазн йўқотишга ёрдам беришди. Натижа узоқ куттирмади. Мавсум давомида Бензема барча мусобақаларда 32 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди.

Бензема хаттоки Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган

Сўнгги ўн йилликда Месси ва Роналдуни солиштириш одатий ҳол эди. Аммо афсонавий аргентиналик билан бир кўрсаткичда Криш эмас, балки Бензема баҳслашган. 2021 йилда Бензема Чемпионлар Лигасида кетма-кет энг кўп гол урган мавсумлари бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. У 17 мавсумдан бери Европанинг энг кучли турнирида гол уриб келяпти, худди Лионел Месси каби.

"Реал Мадрид" учун энг кўп ўйин ўтказган легионер

Ҳа бу ерда Криштиануни ҳам кўриш мумкин эди.Лекин "Реал Мадрид"да испаниялик бўлмаган футболчилардан Каримдан кўпроқ ўйинда майдонга тушган футболчи йўқ. Ҳатто афсонавий Марселода ҳам 545 та учрашув бор. Каримда эса 600 дан ортиқ. Бу рақам ҳар ҳафта ортиб бормоқда. Шундай қилиб, бу рекорд жуда узоқ вақт яшайди

Киритилди: 18.10.2022 11:01. Ўқилди: 4299 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.03.2026. ЕЧЛ. Нимчорак финал.
01:00
Манчестер Сити
1-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

23.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Реал Мадрид
-:-
Атлетико

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.