Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Модричнинг Хорватия термасидаги бутун фаолияти: ўйинлар, голлар, мураббийлар ва турнирлар...

«Қаримас» Лука Модрич балки Қатарда Хорватия миллий жамоа­си либосидаги охирги турнирида қатнашаётгандир. Ҳар ҳолда, 37 ёшли ярим ҳимоячи ЖЧ-2022 старти арафасида FIFA нашрига берган интервьюсида шу мазмунда гапирганди: «Футбол учун маълум ёшга етганимни яхши тушуниб турибман. Катта эҳтимолки, мундиал мен учун Хорватия терма жамоаси сафидаги сўнгги турнир бўлади». Қаранг, «қария» охирги мусобақада хорватларни қандай олға бошламоқда... Ҳозир Модричнинг мамлакат бош жамоасидаги 16 йиллик тарихига қисқача тўхталишнинг айни мавриди. Бунда эса sports.ru сайти тақдим этган тасвирли мақола айни муддао.

*** 

Лука Модрич Хорватия миллий жамоасидаги дебютини 2006 йилнинг март ойида нишонлаганди. Митти жуссали ва чарчоқ билмас футболчи шундан буён шахмат доскасини эслатувчи формада жами 160та марта майдонга тушди. Лука бу борада Хорватия бош жамоасининг мутлақ рекордчисидир. Модрич шунингдек, голлар бўйича ҳам муносиб кўрсаткичга эга. Аниқроқ айтсак, ярим ҳимоячи миллий жамоа тўпурарлари рўйхатининг кучли 5талигида бормоқда. Тўғри, Лукада янада юқорига кўтарилиш имконияти йўқ, ҳисоби. 

*** 

Модрич миллий жамоадаги фаолияти давомида фақат Мальта (3та), Андорра, Озарбайжон ва Австрия (2тадан) термаларига 1тадан кўп гол «тортиқ» этди. Унинг ўзи эса Евро-2020да Шотландия жамоаси дарвозасига йўлланганини энг чиройли голи сифатида тилга олса, ажабмас.

*** 

Лука Модрич термадаги 16 йиллик фаолияти давомида 6 нафар бош мураббий билан ишлади. Яъни дебютини Златко Кранчар қўл остида нишонлаган ярим ҳимоячи энг самарали даврини Златко Далич билан ўтказди. Ҳар ҳолда, Модрич термадаги энг яхши натижасини айнан Далич раҳбарлигида қайд этди.

*** 

Ҳа, Модрич ЖЧ-2022 стартидан олдин терма жамоа билан хайрлашиш онлари яқинлашаётганини маълум қилганди. Лекин декабрь ойи бошида бошқача хабар ҳам чиқди. Тўғрироғи, «митти» футболчи бу борадаги фикрини ўзгартирди: «Йўқ, ҳали терма жамоадан кетмоқчи эмасман. Зеро, ўзимни яхши ҳис қиляпман, жисмоний ҳолатим ҳам юксак даражали ўйинларга жавоб беришини биламан. Шундай экан, жамоада имкон қадар узоқроқ қолишни хоҳлайман. Чунки бугунги кун воқелиги оддий: менда кетиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Бу шахсий танловим, албатта».  Хўш, Лука «бобо» яна қанча вақт қолмоқчи? Бунисини яшаб турсак, кўрамиз. Ҳа, бир қарашда, Модрич Евро-2024да ҳам терма жамоадаги статистикаси акс эттирилган постни янгилаш имкониятига эга бўлади, чоғи.

Тўрттагина ибора билан...

Лука Модрич Бразилия термаси устидан қозонилган сенсацион ғалабадан кейин «Твиттер» тармоғидаги саҳифасига қисқа изоҳ қолдирди: «Ҳеч қачон. Таслим бўлма».  Шунинг ўзи Лука менталитетини билиш учун етарли. Умуман, бу 4та ибора хорватнинг ўзига хос шиорига айланган. Дейлик, «Реал» ЧЛ-2021|2022да «Челси»ни ақлга сиғмас «камбэк» орқали маҳв этганида ҳам деярли шундай изоҳ ёзганди.

Киритилди: 16.12.2022 08:40. Ўқилди: 1621 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.