Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Винисиусда амалга ошмаган битта орзу қолди

Бразилия миллий жамоаси вингери Винисиус Жуниор болаликдаги асосий орзулари ёзилган ихчам рўйхатни оммага кўрсатди.

Унда атиги 8та орзу битилган. Лекин қандай орзулар-а...?! Муҳими, футболчи 22 ёшига қадар уларнинг деярли барчасини амалга оширишга улгурди, фақат асосийси муаллақ қолмоқда.

Ҳа, Бразилия миллий жамоаси ва «Реал» клуби вингери Винисиус Жуниор болаликдаги энг асосий 8та орзусини бир парча қоғозга алоҳида ёзиб қўйган экан. Тушунарлики, улар футбол билан боғлиқ, албатта. Яна шуниси аниқ, Винисиус орзулар рўйхатини шунчаки, ҳавас учун шакллантирмаган, балки уларни рўёбга чиқариш йўлида тинимсиз шуғулланган, машаққатли синовларни енгиб ўтган.

Энди Винисиус Жуниор орзулари рўйхати билан танишиб чиқамиз: 

- Ўзи ёқтирган клуб сафида ўйнаш.

- Жаҳон чемпионатида ғалаба нашидасини суриш.

- Дунё футболидаги энг катта клубда тўп суриш.

- Бразилия миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилиш.

- Дунёдаги барча болаларга илҳом бағишлаш.

- «Эль-класико»да гол уриш.

- Европа Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш.

- Бразилияликларга қувонч улашиш.

Винисиус ўз рўйхати остига чиройли сўзларни қўшимча қилганини ҳам алоҳида айтиш керак. «Ҳар доим эсда тутинг - қўрқув шунчаки, иллюзия!» - буниси энди файласуфларга хос қараш. Энг таъсирли томони, бразилиялик юлдузча 22 ёшига қадар ўша 8та орзусидан камида 7тасига эришди:

- Ўзи ёқтирган клубда ўйнамоқда.

- Дунё футболидаги энг катта клубда тўп сурмоқда.

- Бразилия миллий жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

- Дунёдаги барча болаларга илҳом бағишламоқда.

- «Эль-класико»да гол урди.

- Европа Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди.

- Бразилияликларга қувонч улашмоқда.

Демак, биттагина бўғин қолди - Бразилия термаси билан жаҳон чемпионатида зафар қучиш. Буниси учун энди камида яна 4 йил сабр қилиши керак.

Киритилди: 16.12.2022 23:00. Ўқилди: 2721 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

25.09.2024. Ла-лига. 7-тур.
00:00
Реал Мадрид
3-2
Алавес

Навбатдаги учрашув

30.09.2024. Ла-лига. 8-тур.
00:00
Атлетико
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.