Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ҳамма кутаётган қишки трансферлар

Тез орада Европанинг етакчи лигаларида трансфер ойнаси очилади. Қоидага кўра, қишда ёзга қараганда анча кам машҳур битимлар тузилади. Аммо ноодатий вақтда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати муҳим ўтишлар сонини оширишга қодир. Футболчилардан қайси бири яқин келажакда клубни ўзгартириши мумкин?

Криштиану Роналду: эркин агент → “Ан-Насср”

Футболчи Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати вақтида ишсизлар қаторида эди. Кутилганидек, шов-шувли интервью “МЮ” бошлиқларини ғазаблантирди – улар футболчини клубдан “ҳайдаб юборишди”. Роналду қаерда бўлмасин, бу жуда қизиқ бўлади. АS хабарига кўра, ҳозирча Криштиану фақат битта расмий таклиф олган. Саудиянинг "Ан-Насср" клуби футболчини пул билан “тўлдиришга” тайёр (мавсумига тахминан 200 миллион евро), аммо у ҳали якуний қарорга келгани йўқ.

Саудияликларнинг ўзига яраша манфаати бор – улар бундай шов-шувли трансфер уларга 2030 йилги жаҳон чемпионати мезбонлик қилиш ҳуқуқини қўлга киритишига ёрдам беради, деб кутишмоқда. “Ан-Насср” Роналду йил охиригача таклифни қабул қилади деган умидда. Португалиялик янги йил таътилини Дубайда ўтказади. Роналду кейинги Жаҳон чемпионатида ҳам ўйнаши мумкинлиги айтилмоқда, гарчи бу вақтда 41 ёшда бўлади.

Коди Гакпо: ПСВ → “Манчестер Юнайтед”

Жаҳон чемпионатига сафар олдидан Гакпо ПСВда ўзини ёрқин кўрсатди. 23 ёшли футболчи мавсумнинг биринчи қисмида жуда муносиб статистикага эришди - 24 учрашув, 13 гол, 17 голли узатма. Қатарда эса иқтидорли гуруҳ босқичидаги ҳар бир ўйинда гол урган бўлса-да, плей-оффда самарали ҳаракатларсиз муваффақият қозонди. "Манчестер Юнайтед" Гакпога ЖЧ-2022 олдидан ҳам қизиқиш билдирган ва энди улар ПСВнинг банк ҳисобини 50 миллион евро билан тўлдиришга тайёр.

Нидерландия клуби бош мураббийи Руд ван Нистелрой Коди қишки трансфер ойнасидаёқ бошқа жамоага ўтишини истисно қилмади: “Агар менда танлов бўлганида, ёзда Гакпонинг кетишини афзал кўрардим. Баъзида шундай нуқта бўладики, йўқ дея олмайсиз."

Алексис Мак Аллистер: “Брайтон” → “Арсенал”, “Тоттенхэм”, “Манчестер Юнайтед” ва “Атлетико Мадрид”

Жаҳон чемпионати олдидан фақат Премьер-лигани яқиндан кузатиб борадиганларгина Мак Аллистер ҳақида билишарди. Аргентиналик футболчи Қатардаги мусобақани заҳирада бошлаган бўлса, Лионель Скалони Саудия Арабистони билан ўйиндан сўнг, “Брайтон” футболчисига асосий таркибдан жой олишни ишониб топширди. 23 ёшли Алексис сифатли ўйин учун мураббий миннатдорчилик билдирди ва турнир якунига қадар асосий таркибдан тушмади.

"Арсенал", "Тоттенхэм", "Манчестер Юнайтед", "Атлетико" - бу клубларнинг ҳар бири аргентиналик футболчини сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. АПЛ етакчиси бош мураббийи Микел Артетанинг фикрича, Алексис жамоанинг ўйин тизимига жуда мос тушади. "Брайтон" футболчига бундай қизиқишни кўриб, шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Мак Аллистер жорий мавсумда Премьер-лигада 14 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол урди.

Иско: эркин агент → Премьер-лига клуби

Испаниялик футболчи “Севилья” билан шу йилнинг август ойида шартнома имзолаган, орадан уч ой ўтиб томонлар шартномани бекор қилганди. 30 ёшли футболчи барча мусобақаларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Кўринишидан, Иско фаолиятини АПЛда давом эттиради - унинг хизматларига "Арсенал" ва "Тоттенхэм" қизиқиш билдирмоқда. Ундан кейин эса ҳозирда Хулен Лопетеги мураббийлик қилаётган “Вулверхэмптон”. У Иско билан яхши таниш, чунки улар "Севилья" ва Испания терма жамоасида бирга ишлашган.

Киритилди: 23.12.2022 13:25. Ўқилди: 7467 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.