Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бир пайтлар «Реал» таркибига сиғмаган Хоселу бугун «қизил фурия»нинг бир бўлагига айланишга ҳаракат қилмоқда

Испания футболи мухлислари узоқ вақтдан бери ҳужумчилар ўртасидаги қарама-қаршиликка ўрганиб қолишган. Яқингача бу Криштиану Роналду ва Лионель Месси ўртасида кечди, энди эса Карим Бензема ва Роберт Левандовски билан кечаётган марказий ҳужумчи позициясини аввалги даврлар билан таққослаб бўлмайди. Аммо ҳозирги асосий қаҳрамонларнинг йўлига яна бир истеъдод қўшилган. Гап «Эспаньол»нинг камтарона ҳужумчиси Хоселу ҳақида кетмоқда. Бу жамоа сўнгги йилларда ички лигада фақат омон қолишга умид қилмоқда ва ҳатто бир марта Сегундага тушиб кетган. Энди эса вазият ўша-ўша: Каталония клуби қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан атиги уч очко олдинда. Лекин бу натижа ҳам Хоселунинг голлари бўлмаганида амалга ошиши мумкин эмас эди. Хоселу иккинчи қаватда кучли (бўйи 192 см) ва шу билан бирга узоқдан зарба беришни яхши кўради ва унинг ушбу мавсумдаги статистикаси ҳақида батафсилроқ гаплашамиз.

Хоселу 10 та гол билан Ла Лига тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Фақат Левандовски (13) ундан яхшироқ кўрсаткичга эга. 10 та голдан 3 тасини Хоселу пенальтидан киритди. Бу борада у Карим билан бир хил натижага эга. Хоселуга ҳар бир голини уриш учун 162 дақиқа вақт керак бўлади. Бу Левандовски (89) ва Бенземага кетган муддатдан (100) кўпроқ, лекин бошқа юлдузлар - Антуан Гризманн (180), Винисиус Жуниор (248) ва ҳаттоки таниқли тўпурар Яго Аспасдан (185) яхшироқ дегани. Албатта, Хоселу бу страйкерларга қараганда доимий равишда майдонда кўпроқ вақт ўтказди. Испаниялик ҳозир 32 ёшда (мартда у 33 ёшга тўлади), лекин умуман жароҳат олмайди ва ўйинларни сабабсиз ўтказиб юбормайди. 18 учрашув, ҳаммаси асосий таркибдан ва алмаштиришларсиз амалга ошган. Айниқса, бу ёшда, статистик маълумотларга кўра, Хоселу фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказаётгани ҳам қизиқ. Испаниялик футболчи ҳеч қачон топ ҳужумчи бўлмаган, бироқ бир неча бор 10+ гол уриб келган (2019/2020 ва 2020/2021 йилги мавсумларда 11 тадан гол, шунингдек, охирги мавсумда 14 та гол). Хоселу учун фаолиятидаги энг кучлисига айланган 2021/2022 йилги мавсумда ҳар бир голга 223 дақиқа керак бўлди. Яъни, ҳозиргидек динамика билан футболчи ҳаётидаги энг яхши мавсумни ҳам ўтказиши мумкин. Агар сиз Хоселу ўз жамоаси каби аутсайдерлар билан баҳсларда сермаҳсул кўринади десангиз, адашасиз. У пенальтидан «Барса»га гол урди, ўйиндан эса «Реал» дарвозасини ишғол этди. Хоселу учун чиройли голлар бегона эмас. 

Жумладан, у «Хетафе» дарвозабонини чиройли тарзда доғда қолдирди. Хоселу «Реал Мадрид»нинг афсонавий хариди эди, аммо буни ҳеч ким эсламайди. 2009 йилнинг ёзида «Реал» президентлигига эндигина қайтган Флорентино Перес янги «галактикос» билан катта миссияни такрорлашга ҳаракат қилди. Мадридга ўшанда 260 миллион евролик юлдузлар тўпланган эди: Криштиану Роналду, Кака, Бензема, Хаби Алонсо ва бошқалар. Рўйхатда яна ким борлигини биласизми? Хоселу! «Сельта»нинг 19 ёшли футболчиси учун Перес 1,5 миллион евро берди ва ўйин амалиётига эга бўлиши учун уни дарҳол клубига қайтариб юборди. Ҳужумчи кейинчалик «Реал Мадрид»нинг иккинчи жамоасида ўйнади ва 2011 йилда у ниҳоят биринчи жамоада дебют қилди (ҳатто гол урди), лекин у ҳеч қачон суперклубда ўз ўрнини топа олмади. Хоселу «Реал»ни 2012 йилда Германияга қайтганидан сўнг тўлиқ тарк этган. Ҳа, у илк ватанига қайтиб келди - испаниялик «Штутгарт»да туғилган ва ҳатто оиласи Галисияга кетгунга қадар Германиядаги мактабда тўрт йил ўқиган. Келажакда Хоселу Германия («Хоффенхайм», «Ганновер») ва Англияда («Сток Сити», «Ньюкасл Юнайтед») клубларни алмаштириб юрди. 2019 йилда эса у фаолиятидаги энг сермаҳсул футболни кўрсатган «Алавес»га жойлашди: уч мавсумда у 113 та ўйинда 36 та гол урди. Эҳтимол, бундай ҳужумчи учун муносиб пул тўлаш керак эди. Ўтган ёзда Хоселу «Эспаньол»га текинга, эркин агент сифатида ўтганди. Ҳозир эса у шундай ўйнамоқдаки, журналистлар уни Испания терма жамоасига чақиришни маслаҳат беришди. «Луис де ла Фуэнте, мана сизга топ ҳужумчи. У йиртқичларга монанд режимини ёқди, деб ёзди AS — «У Қатардаги жаҳон чемпионатидаги умидсизликдан кейин мухлислар сўраган марказий ҳужумчилардан бири. Энди жамоага янги мураббий тайинланди. Келинг, унинг қандай имкониятлари борлигини кўриб чиқайлик". Хоселу 32 ёшида ҳеч қачон Испания терма жамоасига чақирилмаган - фақат ёшлар жамоасида бир муддат ўйнаган. Аммо, агар ҳужумчи худди шу руҳда давом этса, ўз ватанини ҳимоя қиладиган асосий таркибга кириши ҳақиқатга айланади. Норвегия ва Шотландия билан кечадиган Евро-2024 саралаш босқичига икки ой қолди ва терма жамоадаги позицияда асосий рақиб ҳисобланган Альваро Мората Хоселуга (11) қараганда камроқ (барча мусобақаларда саккизта гол) урган. Ҳужумчи фаолиятининг асосий босқичи тугади, лекин футболда муваффақият сари қадам ташлашга ҳеч қачон кеч эмас. Буни Ариц Адурис мисолидан ҳам билиб олиш мумкин.

Киритилди: 24.01.2023 20:37. Ўқилди: 2714 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

02.06.2024. ЕЧЛ. Финал.
00:00
Боруссия Д
0-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.