Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Серхио Рамос терма жамоадаги фаолиятини якунлади. Унинг баёноти Испания футбол федерациясига ёқмади

Серхио Рамос Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлади. 36 ёшли ҳимоячи терма жамоанинг янги бош мураббийи Луис де ла Фуэнте қўнғироқ қилганидан кейин шундай қарорга келди. 61 ёшли мутахассис 2022 йилнинг декабрида Луис Энрике ўрнига Испания терма жамоасига келган эди. Луис де ла Фуэнте ўзининг илк матбуот анжуманида футболчининг аҳволи яхши бўлса, Серхио Рамос терма жамоага қайтиши мумкинлигини инкор этмади. Энди эса ҳаммаси ўзгарди.

“Терма жамоа билан хайрлашиш вақти келди. Бугун эрталаб менга ҳозирги мураббийим қўнғироқ қилди, у қайси савияда ўйнашимдан қатъи назар, мен билан ҳисоблашмаслигини айтди. Афсуски, бу мен учун узоқроқ ва яхши якунланишига умид қилган саёҳатимнинг охири бўлди", деди Рамос.

Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлагани эълон қилингандан сўнг, Серхио Рамос нафақат жамоадошларидан таъсирли хабарлар олди. Марк Бартра очиқчасига шундай деди: “Мен терма жамоадаги биринчи кунданоқ дўстона муносабатингиз учун доим миннатдор бўламан. Сиз кўп жиҳатдан тенгсизсиз. Афсона". Ундан ташқари, испаниялик футболчига ҳайрат сўзларини Хавер Эрнандес ва Жон Терри билдирган. Винисиус Жуниор, Килиан Мбаппе, Неймар, Лука Модрич, Рафаел Варан, Тони Кроос, Давид де Хеа ва бошқа футболчилар бу постга жўшқин изоҳлар билан муносабат билдиришди.

“Ёш ёки катта бўлиш - бу вақтинчалик хусусият бўлиб, у иш фаолиятида таъсир қилмайди. Мен Модрич, Месси, Пепега ҳайрат ва ҳавас билан қарайман... Уларда футбол анъаналари ва қадриятлари, унинг моҳияти ва адолати акс этган. Афсуски, менинг фаолиятим улар билан бир хил бўлмайди, чунки футбол ҳар доим ҳам адолатли бўлавермайди. Буларнинг барчасини мен сиз билан баҳам кўрмоқчи бўлган қайғу билан бошдан кечираман.

Бошимни баланд кўтариб кетаман. Мен бу йиллар учун ва сизнинг қўллаб-қувватлаганингиз учун жуда миннатдорман. Қўлга киритган барча унвонларимизни, ғалабаларни қандай нишонлаганимизни эслайман. Испания терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи эканлигимдан жуда фахрланаман. Бу герб, бу футболка - буларнинг барчаси мени хурсанд қилди. Мен ватанимни 180 марта ғурур билан намоён эта олган инсоннинг ҳис-туйғулари билан ватанимни олқишлашда давом этаман. Менга доим ишонган барчага чин дилдан раҳмат”, - деб ёзди Рамос ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида.

Рамоснинг соўзлари Испания Қироллик футбол федерациясига ёқмади. Relevo хабарига кўра, улар Рамос ўз баёнотида де ла Фуенте билан суҳбат ҳақида гапиришини кутишмаган, бунда мутахассис 36 ёшли ҳимоячига у билан ҳисоблашмаслигини айтган. RFEF футболчининг постидаги бу парчани нотўғри деб ҳисоблади, чунки федерация раҳбарияти атайлаб ҳамма нарсани шундай тартибга солиб қўйдики, Рамос терма жамоадан четлатилганини қандайдир матбуот анжуманидан эмас, шахсан мураббийдан билиб олди.

Серхио Рамоснинг Испания терма жамоасидаги ютуқлари

Серхио Рамос Испания терма жамоаси учун энг кўп ўйин ўтказган рекордчидир (180 ўйин). Унинг энг яқин тақибчиси Икер Касильяс (167), ҳозирги ўйинчилар орасида Серхио Бускетс 143 ўйин ўтказган. Серхио Рамос терма жамоадаги сўнгги ўйинини 2021 йилнинг март ойида ўтказган. Ўшанда ҳимоячи ЖЧ-2022 саралашида Косово билан ўйинда тўрт дақиқа майдонга тушди. Бундан уч кун олдин у Грузия билан ўйинда захирада қолган, бироз олдин эса Греция билан ўйинда сардорлик боғичида 45 дақиқа ҳаракат қилганди.

Рамос жаҳон чемпионатида 17 та (Испания терма жамоаси тарихидаги энг кўп) ва Еврода 15 та ўйин ўтказган. Ҳимоячи ЖЧ-2010, Евро-2008 ва Евро-2012 мусобақаларида ғалаба қозонган, бироқ айни пайтда у ҳеч қандай йирик турнирда гол ҳам, голли узатма ҳам амалга оширмаган. У Испания терма жамоаси сафида жами 23 та гол урган ва 8 та голли узатмани амалга оширган. Рамос ўз терма жамоасининг энг яхши тўпурарлари ўнталигига киради ва ҳимоячилар орасида энг яхшиси ҳисобланади. Серхио терма жамоа сафида 100та ўйин ўтказган энг ёш европалик футболчи ҳисобланади.

Ҳимоячи ЖЧ-2010 ва Евро-2012даги ғалабаларни 2007 йилда юрак хуружидан вафот этган марҳум дўсти Антонио Пуэрта тасвири туширилган футболкада нишонлади. У билан Серхио "Севиля"да бирга ўйнаган. Рамос Испания терма жамоасида ўйнаб, учта дубл қайд этди - Сан-Марино, Россия ва Украинага қарши ўйинларда.

Бу мавсум Рамоснинг “ПСЖ”даги сўнгги мавсумидир. Миш-мишлар уни тобора кўпроқ "Ан-Наср"га Криштиану Роналду ёнига юбормоқда. Агар ўтиш амалга ошса, Европа футболи яна битта афсонани йўқотади.

Киритилди: 25.02.2023 10:03. Ўқилди: 4624 марта. Фикрлар: 2 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

23.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Реал Мадрид
3-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.