Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

ЕЧЛ. «Реал» - «Ливерпуль» ўйинидан кейин юзага чиққан рақамлар ва фактлар

Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал жавоб ўйинида “Реал” “Ливерпуль”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.

Жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашувда 5:2 ҳисобида мадридликларнинг қўли баланд келганди. Шу тариқа “Реал” сўнгги 8 ўйиндан буён мерсисайдликлар билан ўйинда мағлубиятга учрамаяпти. 2021 йил 14 апрелда иккала жамоа ўртасидаги ўйин 0:0 ҳисобида якунланган. Қолган 7 та ўйинда “қаймоқранглилар” зафар қучган. Тўплар нисбати — 17:4.

Мадриднинг “Реал” жамоаси ўз тарихида 19 марта мусобақа чорак финалига йўл олди. Бу борада фақатгина “Бавария” улардан олдинда. Мюнхенликлар 21 марта ЕЧЛ чорак финалига чиққан.

“Ливерпуль” Юрген Клопп қўл остида фақатгина испан клубларига мағлуб бўлган ҳолда Еврокубоклардан чиқиб кетмоқда. Немис мутахассиси инглиз жамоасида 8 мавсуми давомида 2019 йилда Чемпионлар Лигаси, ўша йилнинг ўзида Европа Суперкубоги ва сал кейинроқ клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида зафар қучган.

2016 йил Европа Лигаси финалида “Севилья”га мағлуб бўлган. 2017/18 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси финалида “Реал”га имкониятни бой берган. 2019/20 йилги мавсумда эса “Атлетико” 1/8 финалда мерсисайдликларни тўхтатиб қолган. 2020/21 йилги мавсумда “Реал” тўсиғидан ўтолмаган. 2021/22 йилги мавсум финалда ҳам “Реал” “шалпангқулоқ”ни илиб кетган.

“Қизиллар” мураббийи Юрген Клопп ўйин ҳақида:

“Мусобақада қолиш учун 2:5 ҳисобини йўққа чиқариш керак эди. Бу эса жудаям ўзгача ўйин талаб этади, биз буни уддалай олмадик.

“Реал”да имкониятлар кўп бўлди, Алиссон иккита ажойиб сейвни амалга оширди. Ким кейинги босқичга ҳақли бўлса, ўша ғалаба қозонди. Тан олиш лозим.

Бундай ўйинларда вазиятлар яратиш керак. Сўнгги 4 та бўлимнинг 3 тасида мадридликлар яхшироқ ўйнади. Агар бугун ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиққанимизда, барибир мусобақадан чиқиб кетардик”.

“Реал” устози Карло Анчелотти ҳам ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан бўлишди:

“Яхши ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Вазиятлар бўлди ва ҳимояда ҳам ишончли ўйнадик. Бу биз кўрсатмоқчи бўлган ўйин эди.

Модрич ва Кроос прессингда жуда яхши ишлади. Захиралар? Мен охирроқда вақтдан ютиш учун футболчи алмаштирдим. Ҳар бир дақиқада яхши ўйнадик”.

Киритилди: 16.03.2023 13:03. Ўқилди: 3833 марта. Фикрлар: 9 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

23.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Реал Мадрид
3-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.