Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Мадриднинг асосий активлари

"Реал Мадрид" бир неча миллион долларлик трансферларни тежаш учун ёш футболчилар билан шартнома имзолаб, келажакка сармоя киритмоқда. Ихтисослашган порталларнинг баҳоларига кўра, энг қимматлилари айнан мадридликлар уларни ҳали ҳеч ким танимаган пайтда ҳолда пул тикишган футболчилардир.

Келинг, "Реал Мадрид"нинг бугунги кундаги энг қиммат 9
ўйинчисини кўриб чиқайлик!

Винисиус - 120 миллион евро

Бразилиялик футболчининг “Реал”даги энг қиммат футболчиси эканлиги энди ҳеч кимни ажаблантирмайди. У икки мавсумни жамоа етакчиси сифатида ўтказди ва ривожланишда давом этмоқда.

Федерико Вальверде - 100 миллион евро

Федерико - тезкор, кучли, кўп қиррали ва фидойи футболчи. Карло Анчелотти бошчилигидаги ўтган ва жорий мавсумда Феденинг қиймати 100 миллион еврога кўтарилди. У уругвайлик энг қиммат футболчи ҳам ҳисобланади.

Аурелиен Тчуамени - 90 миллион евро

Тчуамени ўтган ёзда "Монако"дан Мадридга келиб қўшилган эди ва у дастлаб Каземиронинг ўринбосарига ўхшаб кўринса-да, Аурелиен асосий жамоа футболчисига айланди. "Реал" уни 80 миллион еврога сотиб олди.

Родриго - 80 миллион евро

Рўйхатдаги иккинчи бразилиялик "Реал Мадрид" томонидан ҳали вояга етмаганида олиб келинган. Унинг муваффақиятини инкор этиб бўлмайди ва ҳали глобал суперюлдуз бўлмаганига қарамай, Родриго ҳам клуб, ҳам терма жамоа даражасида юлдуз бўлиш йўлида.

Эдер Милитао - 70 миллион евро

Айримлар Милитаони дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячиси деб билишади. Тезлиги, кучи ва аниқ узатмаси туфайли унинг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади, бу атиги тўрт йил аввал “Реал Мадрид” Португа тўлаганидан 20 миллион еврога кўп.

Тибо Куртуа - 60 миллион евро

Ўтган мавсумда Чемпионлар лигасидаги муваффақияти Тибони ёши 30 дан ошганига қарамай, ушбу рейтингда олтинчи ўринга кўтарди. Илгари “Атлетико” ва “Челси”да ўйнаган белгиялик футболчи фаолияти давомида ҳеч қачон бунчалик юқори бозор қийматига эришмаган.

Эдуардо Камавинга – 60 миллион евро

2021 йил ёзида 35 миллион евро эвазига имзоланган Камавинга “Реал Мадрид”ни потенциал юлдузга эга барча клублардан олдинга олиб чиққан яна бир ҳаракат эди. Камавинганинг кўп қирралилиги, унга ярим ҳимоячи ёки ҳатто вингер сифатида ўйнаш имконини беради, келажакда унинг қийматини янада ошириши мумкин.

Антонио Рюдигер – 40 миллион евро

Немис футболчи ўтган ёзда "Челси"дан "Реал"га текинга келган ва Премьер-лиганинг энг яхши марказий ҳимоячиси эди. Руди янги клубига мослашишда давом этмоқда, улар ҳали ҳам ўзининг энг яхши футболини кўрсатишига аминлар.

Карим Бензема - 30 миллион евро

Рўйхатни “Олтин тўп”нинг амалдаги ғолиби якунлайди. Унинг футбол оламидаги кексалиги (35 ёш) французга Мадриднинг энг қиммат футболчиларидан бири бўлишига тўсқинлик қилмайди.

Киритилди: 24.03.2023 16:11. Ўқилди: 3983 марта. Фикрлар: 1 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

23.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Реал Мадрид
3-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

Учрашув қайд этилмаган!

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.