Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Модричдан Азаргача. Улар ёзда «Реал»ни тарк этиши мумкин

Жорий мавсум якунида “Реал Мадрид”ни қатор футболчилар, хусусан, етакчилар ҳам тарк этиши мумкин. Кўпчилик фахрий футболчиларнинг шартномаси якунланяпти, айримлар эса ўйин амалиёти билан боғлиқ муаммолар бор. Қуйида ёзда Мадрид клубини тарк этиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида сўз боради.

Карим Бензема (Франция, ҳужумчи, 35 ёш) — “Реал Мадрид”нинг энг яхши тўпурари Карло Анчелоттининг сўзларига кўра клубни тарк этиш ниятида эмас ва 2023 йилнинг ёзида тугайдиган шартномасини 2024 йилгача узайтиради, аммо кутилмаган вазиятлар уни ўз фикрини ўзгартиришга мажбур қилиши мумкин.

Тони Кроос (Германия, ярим ҳимоячи, 33 ёш) — “Қаймоқранглилар”нинг фахрийларидан бири майдонда ҳамон яхши ўйин кўрсатмоқда, аммо ёш ўз сўзини айтади. Кроос ҳам ёш футболчиларга ўз ўрнини бўшатиб бериши мумкин, гарчи клуб у билан шартномани узайтириш тарафдори бўлса ҳам. “Реал” “Боруссия Д” билан Жуд Беллингҳем трансфери борасида келиша олса, катта эҳтимол билан немис футболчиси жамоани тарк этади.

Лука Модрич (Хорватия, ярим ҳимоячи, 37 ёш) — Хорватиялик ярим ҳимоячи фаолиятини “Реал Мадрид”да якунлашни орзу қилади ва бунга эришиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Шунга қарамай клуб вакиллари унга янги шартнома таклиф қилишга шошилмаяпти.

Андрей Лунин (Украина, дарвозабон, 24 ёш) — Жамоанинг асосини ташкил этувчи олдинги уч нафар футболчидан фарқли ўлароқ, Лунин асосий таркиб ўйинчиси эмас. “Реал”даги фаолияти давомида асосан ижарада юрган ва захира ўриндиғида вақт ўтказган украиналик дарвозабон биринчилардан бўлиб трансферга қўйилиши ҳам мумкин.

Марко Асенсио (Испания, вингер, 27 ёш) — Асенсио ўзининг жамоадаги ҳолатидан норози. У захира футболчиси бўлиб қолишни хоҳламаяпти ва аллақачон “Реал” билан шартномани узайтиришдан бош тортган. Ёзда клуб ва футболчи ўзаро ечим топа олмаслиги мумкин.

Эден Азар (Бельгия, вингер, 32 ёш) — Эден Азар трансфер бозорида Асенсиога шерик бўлиши мумкин. Бельгиялик футболчи 2021 йилдан бери Ла Лигада бор йўғи битта фойдали ҳаракатни амалга оширди (шунингдек, Чемпионлар Лигасида “Селтик”ка гол урди), аммо бу етарли бўлмайди.

Дани Себальос (Испания, хавбек, 26 ёш) — Раҳбариятдан таклиф кутаётган Дани Себальос “Қироллик клуби”да қолиш умидини йўқотмаган. Айни вақтда ярим ҳимоячига Мадриднинг бошқа бир клуби “Атлетико” қизиқиш билдирмоқда.

Начо Фернандес (Испания, ҳимоячи, 34 ёш) — Начонинг “Реал Мадрид”даги тақдири унинг ўзига боғлиқ. Жорий мавсумнинг ўзида у майдонда 1600 дақиқадан кўпроқ вақт ўтказди ва жуда яхши ўйин намойиш қилди. Бироқ MLS клублари футболчини ўз сафида кўришни ҳам хоҳламоқда.

Мариано Диас (Испания, ҳужумчи, 29 ёш) — Мариано Диас катта эҳтимол билан Мадрид клубини тарк этади. Агент Девид Аранда мижозига АПЛ, Бундеслига ва А Серия жамоаларидан бир нечта таклиф борлигини таъкидлади.

Киритилди: 11.04.2023 16:00. Ўқилди: 2635 марта. Фикрлар: 3 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

06.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
00:00
Реал Мадрид
2-0
Вильярреал

Навбатдаги учрашув

20.10.2024. Ла-лига. 10-тур.
00:00
Сельта
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.