Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Анчелотти дел Боскенинг рекордини янгилади, «Челси»да 30 йиллик антирекорд. «Реал» - «Челси» учрашуви рақамларда

Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финал дастлабки баҳси доирасидаги «Реал» ўз уйида «Челси»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйинга оид статистика ва фактлар

Мадридликлар Чемпионлар Лигаси доирасидаги уй ўйинида кетма-кет 31 марта гол уришга муваффақ бўлди. Сўнгги бор «Сантьяго Бернабеу»да тўп ўтказиб юбормаган жамоа «Барселона» бўлганди, каталонлар бу ишни 2010/11 йилги мавсумда уддалаган.

«Челси» сўнгги бешта ўйиннинг 3 тасини бой берди ва 2 тасида дуранг ўйнади. Уларнинг тўрттасида «кўклар» гол уролмади. Фрэнк Лэмпард қайтганидан кейинги иккита ўйинда «Челси» гол урмасдан мағлуб бўлди.

Лондон клуби 1993 йилдан бери илк бор кетма-кет тўртта ўйинда гол уролмади. 1993 йилнинг ноябрида жамоа уч марта мағлуб бўлган ва битта дуранг қайд этганди.

«Челси» жорий мавсум барча мусобақалар доирасида ғалабага қараганда мағлубият кўпроқ қайд этди — 16 мағлубият, 15 ғалаба ва 10 дуранг. Тўплар нисбати ҳам манфий кўринишга эга — 41:44.

Индивидуал рақамлар

Карло Анчелотти «Реал» бошқарувида мусобақадаги 35-ғалабасини тантана қилди (47 та ўйинда). Бу борада италиялик мутахассис Висенте дел Боскени (60 ўйинда 34 ғалаба) ортда қолдириб, рекордчига айланди. Анчелотти «Реал» билан иккита ЕЧЛ бош совринига эга чиққан.

Мадридликлар форварди Карим Бензема Чемпионлар Лигасидаги 90-голини урди (149 ўйинда). Уларнинг 56 таси гуруҳ босқичида урилган бўлса, 17 — 1/8 финалда, 8 — чорак финалда, 8 — ярим финалда ва битта финалда киритилган. Бу борада фақат уч футболчи Каримдан олдинда: Криштиану Роналду (140), Лионель Месси (129) ва Роберт Левандовски (91).

Бензема ЕЧЛдаги сўнгги 11 та голининг барчасини инглиз клубига урди: «Челси» (5), «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» (3 тадан).

Бензема 2023 йилдаги голлари сонини 18 тага етказиб олган ҳолда бу борада Эрлинг Ҳоландга етиб олди. Бу ҳозирча топ-5 лигалар футболчилари учун энг яхши натижа бўлиб турибди.

«Реал» вингери Марко Асенсио Чемпионлар Лигасида захирадан тушиб гол уриш бўйича ўзига тегишли рекордни янгилаб олди — 9. Оле-Гуннар Сульшер, Карим Бензема ва Томас Мюллерда 7 тадан гол бор.

«Челси» вакили Жоау Феликс «Реал»га қарши фаолиятидаги 7-ўйинда иштирок этди. Унда Феликснинг жамоалари 4 марта ютқазган ва 3 бор дуранг ўйнаган. Португалиялик мазкур баҳсларда бирорта самарали ҳаракат амалга ошира олмаган.

Киритилди: 13.04.2023 14:23. Ўқилди: 2687 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

06.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
00:00
Реал Мадрид
2-0
Вильярреал

Навбатдаги учрашув

20.10.2024. Ла-лига. 10-тур.
00:00
Сельта
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.