Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Саудия Арабистонига боришдан бош тортган 5 футболчи

Криштиану Роналду "Ан-Наср"га ўтганидан сўнг саудияликлар яна бир нечта футбол юлдузларини олиб келишни исташмоқди. Аммо ҳозирча Яқин Шарқ мамлакати топ-футболчилар билан шартнома имзолашда қийналмоқда. Улар даҳсжатли шартномаларга қарамай, Осиёга боришни исташмаяпти. Бугун Саудияга боришдан бош тортган 5 футболчи ҳақида гаплашамиз.

Лионель Месси, “ПСЖ” → “Ал-Ҳилол”

Саудия клуби “ПСЖ” ҳужумчисига йилига 400 миллион евро маош оладиган шартнома таклиф қилган, бироқ Месси рад жавобини берган. Журналист Ҳерман Гарсия Грованинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, аргентиналик футболчи кейинги мавсумда Саудия Арабистони чемпионатида ўйнамайди. Лионель Европада қолишни кутмоқда: унинг “Барселона”га қайтиши ёки “ПСЖ” билан янги шартномаси ҳақида гап кетяпти. Diario Sport хабарига кўра, “кўк-анорранглилар” ҳужумчига бир йиллик шартнома таклиф қилади. Афсонавий футболчининг "Барселона"га қайтишини бош мураббий Хави қўллаб-қувватламоқда.

Серхио Рамос, “ПСЖ” → “Ан-Наср” ва “Ал-Ҳилол”

Испаниялик футболчи “ПСЖ” билан шартномасини узайтирмоқчи, деб ёзади L'Equipe. Рамоснинг бу қарори Саудия Арабистонида эмас, балки Европада фаолиятини давом эттиришни кутаётгани билан боғлиқ. Ҳимоячига “Ан-Наср” ва “Ал-Ҳилол” клубларидан қизиқишлар бор. Иккинчиси, француз нашри маълумотларига кўра, Серхиога йилига 50 миллион еврогача маош билан шартнома таклиф қилади (30 миллион евро бошланғич таклиф). Ҳозир ҳимоячи “ПСЖ”да солиқлар билан йилига 10 миллион евро маош олади. Шу билан бирга, парижликлар янги келишув бўйича музокаралар чоғида маошларни камайтиришга ҳаракат қилишади.

Лука Модрич, “Реал Мадрид” → “Ан-Наср”

Хорватиялик ярим ҳимоячи январ ойида “Ан-Наср”ни рад этганди. Модрич, Хорватия матбуотига кўра, фаолиятини "Реал"да якунламоқчи. Манбага кўра, Лука йилига 40 миллион евродан ортиқ маош таклиф қилинганига қарамай, араб жамоасига ўтишдан бош тортган. Қайд этилишича, ярим ҳимоячи “Реал” билан шартномасини бир йилга узайтириб, кейин фаолиятини якунламоқчи.

Серхио Бускетс, “Барселона” → “Ан-Наср”

“Ан-Наср” Бускетсни олмоқчи эди, бироқ футболчи бунга рози бўлмади. Daily Mail хабарига кўра, испаниялик футболчига йилига 20 миллион евро маош оладиган шартнома таклиф қилинган. Шу билан бирга, Серхио ҳали "Барселона" билан янги шартнома имзолагани йўқ. Бу эса унинг Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш варианти ҳали ҳам мумкинлигини англатади. Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, Бускетс Яқин Шарқдан янги таклиф олишни кутмоқда. Афтидан, испаниялик футболчи йилига 20 миллион евродан кўпроқ маош олмоқчи.

Карим Бензема, “Реал Мадрид” → номаълум клуб

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Саудия Арабистони таклифини жиддий кўриб чиқди, бироқ кўп миллион долларлик шартнома Бенземани васвасага солмади, у энди "Реал Мадрид"да яна камида бир мавсум қолишга қарор қилди. Marca хабарига кўра, мадридликлар Саудия Арабистони билан алоқаларини узмаган французга янги шартнома таклиф қилади. У ерда унинг номи билан аталган футбол академияси очилади ва “Реал” ҳужумчиси бу лойиҳага ҳар томонлама ёрдам беради.

Киритилди: 15.04.2023 11:34. Ўқилди: 6635 марта. Фикрлар: 7 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

06.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
00:00
Реал Мадрид
2-0
Вильярреал

Навбатдаги учрашув

20.10.2024. Ла-лига. 10-тур.
00:00
Сельта
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.