Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Ёш ва қимматли футболчилар

Ёш футболчилар доимо кўпчиликнинг эътиборини тортади. Улар топ-клубларнинг мақсади, шунинг учун улар доимо талабгир бўлади. Агар шундай ўйинчи аллақачон совринларга даъвогар жиддий клуб таркибида бўлса, унда рақобатчиларни кучайтириш эмас, уни сақлаб қолиш учун кураш бўлади. Бугун 20 ёшдан катта бўлмаган энг қиммат ёш футболчилар ҳақида гаплашамиз.

Эдуардо Камавинга
Клуб: “Реал Мадрид”
Ёши: 20
Трансфер нархи: 60 млн евро

Камавинга "Реал"даги иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Франциялик футболчини "қироллик клуби"га тезда мослашди, дейиш мумкин эмас, лекин у келажак учун шартнома имзолади. Карло Анчелотти бошчилигида 20 ёшли ярим ҳимоячи янада яхши футболчига айланиб бормоқда. Футболчининг афзаллиги шундаки, ундан турли позицияларда фойдаланиш мумкин. Ўтган мавсум билан солиштирганда Камавинга кўпроқ ўйнай бошлади. Ла Лиганинг жорий мавсумида унинг ҳисобида 31 та ўйин бор (аввалгисида 26 та). "Бланкос"да ярим ҳимоячилар алмашинуви муаммосиз кетмоқда.

Нуну Мендеш
Клуб: “ПСЖ”
Ёши: 20
Трансфер нархи: 65 млн евро

Мендеш ўтган мавсумни "ПСЖ"да ижара асосида ўтказди. Парижликларга португалиялик ёқди ва улар уни “Спортинг”дан 38 миллион еврога сотиб олишди. Футболчи Франция пойтахтида яхши савияда ўйнашда давом этмоқда. 20 ёшли ҳимоячи ушбу мавсумда барча турнирларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. Ёш қанот ҳимоячиси учун муносиб кўрсаткичлар.

Флориан Виртц
Клуб: “Байер”
Ёши: 19
Трансфер нархи: 85 млн евро

Виртц немис футболчиларининг янги авлодининг ёрқин вакилларидан биридир. "Байер"да Флориан "Челси"га кетган Кай Ҳаверцнинг ўрнини тўлиқ эгаллади. 19 ёшли немис ўтган мавсумда барча турнирларда 31 ўйинда майдонга тушиб, 10 гол ва 14 голга ассистентлик қилган. Жорий мавсумда ҳам футболчи жароҳати туфайли мавсумнинг ярмини ўтказиб юборганига қарамай яхши кўрсаткичларга эга (4+8). Хаби Алонсо билан ҳамкорлик ёш немис учун яхши кечмоқда. Испаниялик мураббий қўл остида у ўзини янада яхши кўрсатиши мумкин.

Гави
Клуб: “Барселона”
Ёши: 18
Трансфер нархи: 90 млн евро

Гави 2015 йилдан бери “Барселона”да ўйнайди ва Каталония клубининг энг яхши иқтидорларидан бири ҳисобланади. Ёш бўлишига қарамай, у ўтган мавсумда аллақачон бошланғич таркибда эди. Хави 18 ёшли ярим ҳимоячидан умидлари катта ва у ўз навбатида мураббийни тўғри муносабати билан хурсанд қилади. “Кўк-анорранглилар” Гавининг янги шартномасини имзолашда қийналмоқда, “Челси” бундан фойдаланмоқчи. Аммо, афтидан, испанияликнинг ҳеч қаёққа кетиш нияти йўқ.

Педри
Клуб: “Барселона”
Ёши: 20
Трансфер қиймати: 100 млн евро

Каталония клубининг яна бир ёш, иқтидорли ва қиммат вакили. Роналд Куман аввалроқ Педрининг у туфайли "Барселона"да қолганини айтганди. “Кўк-анорранглилар” уни сотиш ҳақида ўйлаганда, ёш испанияликни қўйиб юбормаган нидерландиялик эди. Гави сингари Педри ҳам Хавининг асосий ярим ҳимоячиларидан бири ва у ривожланишда давом этмоқда. Мисол учун, Ла Лиганинг жорий мавсумида 20 ёшли ярим ҳимоячи аллақачон 6 та гол урган бир йил аввалгидан 2 баравар кўп. Бу каталонияликлар узоқ муддатда умид қилаётган яна бир футболчи.

Жамол Мусиала
Клуб: Бавария
Ёши: 20
Трансфер қиймати: 110 млн евро

Мусиала, Виртц билан бирга, Германия терма жамоасининг келажагини ифодаловчи футболчилар гуруҳининг бир қисмидир. 20 ёшли ярим ҳимоячи бунгача Бундестим сафида 20 та ўйинда майдонга тушган. "Бавария"да у бир неча йиллардан бери бош ролларда. Ўтган мавсумда Жамол Бундеслигада 30 та ўйин ўтказиб, гол+пас тизимида (5+5) 10 очко жамғарди. Ҳали тугалланмаган жорий кампанияда унинг кўрсаткичлари 2 баробар юқори (20 балл, 11+9). Аввалроқ, ОАВда Мусиалага бошқа клублардан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ “Бавария” бу мавзу ҳақида гапиришни ҳам хоҳламаяпти. "Бавария" футболчини узоқ йиллар давомида ўзида сақлаб қолишга умид қилмоқда.

Жуд Беллингем
Клуб: "Боруссия" Д
Ёши: 19
Трансфер қиймати: 120 млн евро

Беллингем Бундеслиганинг энг қиммат футболчиси, энг қиммат инглиз футболчиси ва топ-клубларнинг трансфер мақсади ҳисобланади. Ва у 19 ёшда. Шу билан бирга, футболчининг келажаги ноаниқлигича қолмоқда, гарчи унда таклифлар кам бўлмаса-да. Агар Жуд "Боруссия"га чемпионликни қўлга киритиш ва "Бавария"ни тахтдан туширишга ёрдам берса, унинг нархи янада юқори бўлиши мумкин. Мавсумнинг мана шундай ҳал қилувчи паллаларида футболчилар ўз имкониятларини исботлашлари керак.

Киритилди: 02.05.2023 22:20. Ўқилди: 2523 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

06.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
00:00
Реал Мадрид
2-0
Вильярреал

Навбатдаги учрашув

20.10.2024. Ла-лига. 10-тур.
00:00
Сельта
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.