Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Де Брюйне ва Куртуа қандай қилиб душманга айланган? Ҳаммасига бир қиз сабабчи!

ОАВда Кевин де Брюйне ва Тибо Куртуа ўртасидаги келишмовчиликлар ҳақида кўп ёзишади. Лекин ҳамма ҳам нима учун улар бир-бирига душманга айланганини билмаса керак. Бугун сизларга шу ҳақида маълумот етказамиз.

Кевиннинг яхши кўрган қизи унга хиёнат қилган

Де Брюйне Каролина Линен исмли қиз билан тахминан уч йил учрашган, лекин қиз унга хиёнат қилган. Бир куни у дўстлари билан Мадридга айлангани боради ва у ерда Куртуа билан танишиб қолади. Ушбу учрашув дўстлик чегарасиндан чиқади ва улар учраша бошлайдилар.

Ушбу можаро ҳақида маълумотлар қаердан пайдо бўлган?

2014 йилда Кевин ўзининг “Буни оддий қилиш” номли автобиографик китобини чиқаради, унда у собиқ севгилиси дарвозабон билан хиёнат қилгани ҳақида гапиради. “Куртуа нима учун бундай қилганини тушунолмадим. Бу ҳақда ўйласам ҳалиям юрагим оғрияпти”, деб тан олган ярим ҳимоячи ўз китобида.

Де Брюйне хиёнат ҳақида қаердан билган?

"Ман Сити" футболчиси муносабатлар ҳақида биладиган умумий дўстидан маълумот олди ва Кевинга ҳамма нарсани айтиб берган. Кейинчалик Каролина ўз қилмишининг сабабларини тушинтирган: 2012 йилда Де Брюйне ҳам қизга ҳиёнат қилган, аммо қиз уни кечирган. “Мен буни қасос учун қилдим. Тибо янада қизиқарли, ақллироқ бўлиб чиқди, сиз у билан ҳамма нарса ҳақида гаплашишингиз мумкин эди”, деган қизнинг ўзи.

Бельгия терма жамоасининг икки футболчиси ўртасидаги низо

Тибо ва Кевин ўртасида Бельгия терма жамоасида қайта-қайта жанжаллар келиб чиққан ва бир вақтлар терма жамоанинг собиқ бош мураббийи Марк Вилмоц дарвозабонни таркибдан четлатишга ҳам тайёр эди. Аммо Де Брюйне шундай деган: “Сабаблар қандай бўлишидан қатъи назар, Куртуа тақдирини ҳал қилишга ҳаққим йўқ эди. У яхши дарвозабон ва терма жамоада ўйнашга лойиқ".

Кевин Куртуани кечирган бўлса керак, деган фикрлар пайдо бўла бошлаган вақтда журналистнинг Тибонинг “Челси”дан “Реал”га ўтиши ҳақида қандай фикрда эканлиги ҳақидаги саволига жавоб берар экан, ярим ҳимоячи шундай деди: “У “Челси”ни тарк этганидан
хурсандман, чунки Англияда фақат энг яхшилар ўйнаши керак”.

Ҳикоя қандай тугади

Кейинчалик Тибо ҳам Каролина билан йўлларни айро қилган. Иккала футболчи ҳам бошқа қизларга уйланишди. Дарвоқе, Де Брюйне “Реал” дарвозабонини тез-тез хафа қилиб туради. Сўнгги “Сити” ва “Реал” ўртасидаги тўқнашувларда Кевин ҳеч бўлмаса, битта гол уришга ҳаракат қилган. Кечаги ўйинда ҳам бунинг уддасидан чиқди.

Киритилди: 10.05.2023 16:30. Ўқилди: 8805 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

06.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
00:00
Реал Мадрид
2-0
Вильярреал

Навбатдаги учрашув

20.10.2024. Ла-лига. 10-тур.
00:00
Сельта
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.