Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Тибо Куртуа: «Олдин Пересга ўхшаган раҳбарни кўрмаганман»

Сўнгги пайтларда ярим жамоа эмас, ундан ҳам кўп эътирофга лойиқ ўйин кўрсатаётган «Реал Мадрид»нинг бельгиялик дарвозабони Тибо Куртуа Vanity Fair нашрига интервью берди.

Унда кипер Испания пойтахтидаги фаолияти ва умуман ҳаёти ҳақида гапирди.

- «Реал Мадрид»ни таърифлаб берингчи!

- «Атлетико» ва «Челси» каби катта клубларда ўйнаганимдан бахтиёрман, аммо «Реал Мадрид» дунёдаги энг яхшиси. Қаерда бўлишингиздан қатъий назар - ҳамма сизни билади, агар жамоа чемпионликни қўлга киритган бўлса, сизни табриклашади. «Реал Мадрид» - бу бошқа даража!

- Катта футболга қадам ташлаганингиз - «Генк» ҳақида, ўша давр ҳақида гапириб беринг.

- 14 ёшимда бўйим бирдан катта суръатда ўса бошлади ва мени дарвозага қўйишди, гарчи мен илгари ҳимоячи бўлган бўлсам ҳам. Кейинчалик қайсидир паллада ўз позициямни ўзгартириш ҳақида ҳам ўйлагандим. Яхшиямки, бундай қилмабман, акс ҳолда ҳозир «Реал»да ўйнамаётган бўлармидим...

- 18 ёшингиздаёқ «Челси»дек катта клуб сизни трансфер қилди, кейин «Атлетико»га ижарага берди...

- Кўпчилик менга «Атлетико»га ўтишдан олдин Бельгия­да яна бир йил қолишни маслаҳат берди, лекин профессионал ва шахс сифатида ўсишни хоҳлаётганимни билардим, шунинг учун у ердан кетдим.

- Флорентино Перес билан муносабатингиз қандай?

- Флорентино билан муносабатларимиз яхши, у хўжайин ва бизни ғалаба қозонишимизни хоҳлайди. Менга унинг бошқарув услуби ёқади, чунки у жамоага яқин, ҳеч бир ўйинни ўтказиб юбормайди. Мен олдин бундай раҳбарни кўрмаганман. У кўп нарсани талаб қилади, лекин буюк президент - у ҳамма нарсага эришди. Биз, албатта, мессенжерларда ёзишмаймиз, лекин ўйинлардан олдин ва кейин гаплашамиз. Трибунада Флорентино ҳар доим қаллиғим билан, бошқа ўйинчиларнинг оилалари билан мулоқот қилади. Биз ҳатто уни тўйимизга таклиф қилдик, умид қиламанки, у келади.

- Кийиниш хонасида энг яқин дўстларингиз кимлар?

- Бразилияликлар билан жуда кўп кулишамиз, лекин улар жуда ёш ва бизнинг манфаатларимиз майдон ташқарисида фарқ қилади - мен аллақачон оилавий одамман, фарзандларим бор. Яқинда Феде Вальверде ўғлининг туғилган кунида ажойиб вақт ўтказдик, у ерда биздан ташқари яна бир нечта жамоадошлар бор эди. Бу жамоадаги атмосфера учун ҳам фойдали. Вальверде, Алаба ва Лукас Васкес билан алоқаларимиз анча илиқ.

- Карло Анчелотти ҳақида қандай фикрдасиз?

- Анчелотти ҳамма нарсани тўғри тушунади. Декабрдан июнгача нафас олишга имконимиз йўқ - ҳар 3 кунда ўйнаймиз. «Мадрид»да ҳар доим ғалаба қозониш шарт, шунинг учун вақти-вақти билан алоқани узиш жуда муҳимдир.

- Футболчининг энг оғир дамлари қайси?

- «Атлетико»га келганимда олган сабоқларимдан бири шундаки, мен ҳаммага ҳам ишона олмайман. Одамлар пул учун менга яқинлашдилар. Футболчилар кимгадир ишониш, пул билан бирга йўқ бўлиб кетадиган бизнесга сармоя киритиш орқали таваккал қилишади.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади.

Киритилди: 12.05.2023 11:35. Ўқилди: 1762 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

06.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
00:00
Реал Мадрид
2-0
Вильярреал

Навбатдаги учрашув

20.10.2024. Ла-лига. 10-тур.
00:00
Сельта
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.