Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Дарвозабон – ярим жамоа: Тер Штеген

Нойер бемалол терма жамоадаги фаолиятини якунласа ҳам бўлади

«Барселона» Испания чемпионатида 2019 йилдан буён илк олтин медалини олишга яқин. Хави жамоаси Хосеп Гвардиола ёки Луис Энрике давридагидек ёрқин ўйнамаяпти, кўпроқ прагматик футбол кўрсатмоқда. Агар илгари статистик маълумотлар ва ғалабаларга қўшган ҳиссасига кўра, «Барса»нинг ҳужумкор ўйинчилари алоҳида таъкидланган бўлса, ҳозир дарвозабонни клубнинг асосий юлдузи деб аташ керак. Марк-Андре тер Штеген ўзига хос зўр мавсумни ўтказмоқда ва ўз номини Ла Лига тарихига ёзмоқда.

2022/2023 йилги мавсумда «Барселона» 25 та гол ўтказган. Бунгача жамоанинг энг яхши ютуғи 1986/1987 йилги мавсумда ўтказиб юборилган 24 та гол эди. Тўлиқ рекорд «Депортиво»га тегишли. 1993/1994 йилги мавсумда Галисия жамоаси 26 учрашувда гол ўтказиб юбормаган. «Барса» рекордни такрорлаш учун яна «нолга» ўйнаши керак. Каталонияликларнинг қолган рақиблари орасида «Эспаньол», «Реал Сосьедад», «Вальядолид», «Мальорка» ва «Сельта» клублари бор. Янги рекорд ўрнатиш вазифаси бажарилиши мумкин. Шунингдек, «Барса»да Тер Штеген 33 ўйинда атиги 11 та гол ўтказиб юборган. Жамоа Европадаги рекордни янгилаши мумкин. Ҳозирги ютуқ Петр Чех ва 2004/2005 йилги мавсумда Премьер-лигада атиги 13 та гол ўтказиб юборган «Челси»га тегишли.

Тер Штеген аллақачон «Барса»нинг бир мавсумда гол ўтказиб юбориш бўйича рекордини янгилаган. Аввалги энг яхши натижа чилилик Клаудио Бравога тегишли эди: 2014/2015 йилги мавсумда у 23 та гол ўтказиб юборган. «Барса»нинг рекордлар китобига кирганимдан хурсандман. Дарвозани дахлсиз сақлаб қолиш - бу биз доимо интиладиган мақсад, умид қиламанки, бу имкон қадар тез-тез содир бўлади», - дея изоҳ берди немис ўз рекорди ҳақида.

«Мен Тер Штегенни биламан, чунки у билан бирга ўйнаганман. У жуда тартибли одам. У ҳозир дунёнинг энг яхши дарвозабони. Тер Штеген ўйин услубимиз туфайли жамоага кўпроқ ёрдам беради», – деди Хави.

«Барселона»нинг муваффақияти - бу Тер Штегеннинг ажойиб ўйини ва жамоанинг ҳимоя чизиғи. Understat маълумотларига кўра, Хави жамоаси ўз дарвозасидан ҳозиргига қараганда 14 та кўпроқ гол ўтказиб юбориши керак эди - 24,91 (эсда тутинг, «Барса» 11 та гол ўтказиб юборган). Таққослаш учун, бу борада иккинчи ўринда «Кадис» (49 гол ўтказиб юборган, Understat рейтингида эса 61,87). Тер Штеген «Барса» ноёб рақамлар билан мақтана олиши учун кўп иш қилди. У бир учрашувда ўртача ўтказиб юборилган голлар сони бўйича ҳам биринчи ўринни эгаллаб турибди - 0,33 ва албатта «қуруқ» ўйинлар (25). Таққослаш учун, «Лацио» дарвозабони Иван Проведель ўтказиб юборилган голсиз учрашувлар сони бўйича иккинчи ўринда – 19. Тер Штеген PSxG-GA (рақиб яратган таҳдид ва голлар ўртасидаги фарқ) бўйича ҳам Европанинг энг яхши 10 дарвозабонлари қаторига киради. Содда қилиб айтганда, дарвозабон +5,8 натижага эга, яъни у «Барса» дарвозасини урилган олтита муқаррар голдан сақлаб қолди.

Испания чемпионатида Тер Штеген барча асосий кўрсаткичлар бўйича биринчи ўринда. Немис «қуруқ» ўйинлар сони ва фоизи, шунингдек, 90 дақиқа давомида ўтказиб юборилган тўплар ва голлар нисбати бўйича биринчи ўринда. У биринчи ўнталикка кирмаган ягона кўрсаткич бу сейвлар сони. Аммо ҳимоя қанчалик яхши бўлса, дарвозабон ўйинга камроқ аралашади.

Тер Штеген «Барселона»да тўққизинчи мавсумини ўтказмоқда. Бу мавсумни ҳақли равишда Испанияда немис фаолиятидаги энг яхшиси деб аташ мумкин. Ла Лигада яқинлашиб келаётган ғалаба каталониялик дарвозабоннинг катта хизматидир. Буни ҳатто «Реал Мадрид» афсоналари ҳам тан олишади. Яқинда Мадрид клубининг собиқ сардори Икер Касильяс айни дамда Тер Штеген Тибо Куртуадан яхшироқ эканини тан олди. Кейинги вазифалар «Барса» билан иккинчи марта Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш ва терма жамоаси таркибида 2024 йилдаги Европа чемпионатида олтин медални қўлга киритишдир.

Киритилди: 13.05.2023 20:47. Ўқилди: 1940 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

06.10.2024. Ла-лига. 9-тур.
00:00
Реал Мадрид
2-0
Вильярреал

Навбатдаги учрашув

20.10.2024. Ла-лига. 10-тур.
00:00
Сельта
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.