Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Бензема ёки Роналду — "Реал Мадрид" учун қай бири афсонавийроқ?

"Реал Мадрид"нинг 2010-йиллардаги афсонавий таркиби кўз ўнгимизда тугаб бормоқда. Ҳужум учлигидан жамоада ҳеч ким қолмади: 2018 йилда Криштиану Роналду жамоани тарк этди, бир йил олдин клуб Гарет Бейл билан ажралди, энди Карим Бензема Мадридни тарк этади. Бейл трионинг энг баҳсли қаҳрамони, аммо унинг собиқ ҳамкорлари ҳақли равишда "Реал Мадрид" афсоналари ҳисобланади.

Роналду ва Бензема ўз фаолиятини давом эттирмоқда, аммо биз уларни "Реал Мадрид"да бошқа кўрмаймиз, шунинг учун Мадриддаги натижаларни сарҳисоб қилишимиз мумкин.

Мана уларнинг статистиc маълумотлари: Роналду тўққиз йилда, 438 ўйин, 450 гол, 131 голли узатма ва 15 совринга эга чиқди. Бензема "Реал Мадрид"да узоқ вақт қолди, 14 йилда, 647 ўйин, 353 гол, 165 голли узатма ва 25 соврин.

Бу жуфтликдан қайси бири "Реал Мадрид" учун афсонавийроқ? Келинг, таққослайлик!

Криштиану Роналду

Машҳурлик даражаси ҳар доим ҳам ўйин даражасига тўғридан-тўғри пропорционал эмас. Имиджга тааллуқли ҳамма нарсада Роналду замонавий футболда биринчи рақамли бўлиб қолмоқда. Ижтимоий тармоқларда энг машҳур одам (бу спортчилар ҳақида эмас, балки умуман одамлар ҳақида). Бутун дунё Роналдунинг футболкаларини кияди. Ҳали Месси билан солиштириш мумкин, лекин Бензема билан эмас, албатта. Шу муносабат билан, афсона мақоми учун французни синаб кўришга жуда эрта.

Футбол нуқтаи назаридан нимани ҳисобга олиш тўғрироқ бўлар эди. Бензема ажойиб ўйинчи эканлиги аниқ ва у "Реал Мадрид"да кўпроқ вақт ўтказгани учун у билан кўпроқ унвонлар ютган. Аммо футболчиларни алоҳида-алоҳида солиштирадиган бўлсак, унда "Олтин тўплар" ва шахсий статистика барибир жамоа унвонлари сонидан кўра кўпроқ кўрсаткич бўлади. Акс ҳолда, Карвахал Роналдудан кўра афсонавийроқ деган хулосага келишимиз мумкин.

Жамоада биринчи ва иккинчи рақамли ўйинчилар қобилиятига қараб тақсимланади. Бензема ва Роналду бирга катта вақт - тўққиз мавсум ўйнашди. Бу вақт давомида ким асосий ўйинчи бўлганлиги аниқ.

Карим Бензема

Бензема замонавий футболда шароитга қарамай меҳнаткашнинг ўзига хос намунасидир. "Реал Мадрид"га келганида, у дарҳол порлашни бошламади. Карим Игуаинга рақобатда мағлуб бўлди, ОАВ, мухлисларнинг танқидлари ва мураббийларнинг ҳазилларини тинглади.

Моурино Бенземани масхара қилиб, уни ит ўрнига овга олиб кетилган мушук билан солиштирди. Карим эса кўп меҳнат қилди, клубга қўлидан келганича ёрдам берди, Криштиану Роналду учун қобиқ ташувчи ролини ўйнашдан тортинмади. Бироз вақт ўтгач, Карим португалиялик учун нақадар бетакрор шерик эканлигини англадик.

Бензема ҳатто Роналдунинг соясида ҳам катта маҳорат арсеналига эга ажойиб футболчи бўлиб қолди. Унинг 2017 йилда Чемпионлар лигасининг жавоб ярим финалида “Атлетико Мадрид”га қарши ўйиндаги афсонавий финти эсингиздами? Ва у Криштиану кетганидан кейин ўзини иложи борича ёрқинроқ очиб берди. Карим Мадридда янги суперюлдузни кутмади, лекин ўзи бу жойни эгаллади. Роналдудан ёмон бўлмади. Бензема "Реал Мадрид"нинг юзига айланди, барча муҳим ўйинларда гол урди, қўлидаги синган бармоқлари билан жамоани Чемпионлар Лигаси ва Примерада ғалабага тортди, "Олтин тўп"ни олди.

Ва у клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади. Агар Бензема португалияликка доимий ёрдам бермаганида, ким юқорироқ бўлиши номаълум.

Карим ва Криштиану 2009 йилнинг ёзида бирга “Реал Мадрид”га келишган. Франциялик футболчи якунда Мадридда яна беш йил ўтказди, кубоклардаги фарқ 25:17 Бензема фойдасига. Ҳатто ҳал қилувчи голларни тилга олиш ҳам ғалати. Карим Роналдусиз ҳам жуда яхши иш қила олишини исботлади, лекин португалиялик собиқ шеригисиз А Сериядан бошқа ҳеч қачон ажойиб ютуққа эриша олмади. Плюс, Бензема Мадридда ўзини танитди, Роналду эса барибир Манчестерда юлдузга айланди. "Реал"да солиқлар бўйича саволлар пайдо бўлиши билан у "Юве"га жўнаб кетди. Хўш, савол очиқ қолмоқда, қайси футболчи "Реал Мадрид" учун афсонавийроқ?

Киритилди: 04.06.2023 17:31. Ўқилди: 5002 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 10 24
2 Наполи 8 11
3 Брага 6 4
4 Унион Берлин 6 2

Клублар ўртасида ЖЧ

Нимчорак финал
12.12.2023
23:00 Ал-Иттиҳод
3:0
Окленд Сити
Чорак финал
15.12.2023
19:30 Леон
0:1
Урава Редс
23:00 Ал-Аҳли
1:3
Ал-Иттиҳод
Ярим финал
18.12.2023
23:00 Флуминенсе
2:0
Ал-Аҳли
19.12.2023
23:00 Манчестер Сити
3:0
Урава Редс
3-урин учун
22.12.2023
19:30 Ал-Аҳли
-:-
Урава Редс
Финал
22.12.2023
23:00 Флуминенсе
-:-
Манчестер Сити

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

18.04.2024. ЕЧЛ. Чорак финал.
00:00
Манчестер Сити
1-1
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

22.04.2024. Ла-лига. 32-тур.
00:00
Реал Мадрид
-:-
Барселона

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.