Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Кейинги мавсумда Криштиану Роналду билан Саудия Арабистонида ўйнаши мумкин бўлган супер-юлдузлар

Ўрта Шарқнинг энг йирик мамлакати бўлган Саудия Арабистони футболга сармоя кирита бошлади. Араблар ўз лигасини дунёдаги энг яхши мусобақалардан бирига айлантириш учун катта пул сарфлашмоқда. Бу йўлдаги илк қадам Криштиану Роналдуни олиб келиниши бўлди. У ўтган январь ойида "МЮ"дан кетиб, "Ал-Наср" сафига бориб қўшилган эди. Унга яқиндагина Карим Бензема ҳам шерик бӯлди. У "Реал"даги янги шартномани рад этиб, "Ал-Иттиҳод"га келишни афзал кўрганди. Агарда собиқ "қироллик клуби"нинг вакилларини бир рамзий терма жамоага киритсак, улар қўрқинчли кўриниш олади.

Роналду ва Бензема ортидан тез орада яна бир нечта номлар келиши кутилмоқда. Шулардан бири "Манчестер Сити" юлдузи Бернарду Силвадир. Португалия терма жамоаси аъзосига номи очиқланмаган араб жамоаси томонидан йирик шартнома таклиф этилган. 28 ёшли ярим ҳимоячи "шаҳарликлар" билан требл қайд этган эди. Силва Форс кўрфаси давлатига кетиши мумкин бўлган ягона АПЛ футболчиси эмас. "Челси" жуфтлиги бўлмиш Каллум Хадсон-Одои ва Хаким Зиешлар ҳам Саудиядан таклифларга эга. Хусусан, Зиешнинг "Ал-Наср"га ўтиши деярли аниқ бўлиб улгурган.

Агарда евроюлдузлардан тузилган рамзий терма жамоага назар солсангиз, у ерда ажойиб футболчилар жамланганини кўрасиз. Масалан, ярим ҳимояда яна бир "Челси" вакили Н'Голо Канте бўлади. У шу ҳафтада Бензема ортидан "Ал-Иттиҳод"га олиб келинди. Аслида у "Челси" билан янги шартномага имзо чекиши керак эди.
Кантега ярим ҳимояда "Вулверхэмптон" сардори Рубен Невеш шерик бўлади. У яқиндагина "Ал-Ҳилол"га 47 миллион фунт эвазига сотиб юборилди. Ҳимояда сиз бошқа бир "Челси" юлдузини кўришингиз мумкин: Калиду Кулибали "Ал-Ҳилол" билан шартномага яқин турибди.

Кулибали билан ҳамкорликда ҳимояда бошқа юлдузлар ҳам бўлади. Улардан бири ҳозирда эркин агент бўлган Мэтт Доэртидир. Ҳимоячи "Атлетико"дан кетганидан бери жамоасиз юрганди. Шунингдек, Саудияга "Эвертон"дан кетган Йери Мина ҳам йўл олади. У ҳам ҳимоядан жой олиши белгиланган. Ваниҳоят, юлдузли терма жамоа дарвозасида Сенегал терма жамоаси аъзоси Эдуар Менди туради. "Челси"дан кетиши кутилаётган футболчи "Ал-Аҳли" билан узоқ йиллик шартнома тузиши айтилган. Юқоридаги расмда айнан мана шу футболчилар тактик схемада акс эттирилди.

 

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Киритилди: 25.06.2023 12:12. Ўқилди: 5370 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

23.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Реал Мадрид
3-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

04.04.2026. Ла-лига. 30-тур.
19:15
Мальорка
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик