Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Реал" учун Анчелоттининг ўрнига қайси вариант қулайроқ?

Ҳеч кимга сир эмаски, Карло Анчелотти 2024 йилнинг июнида Бразилия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллайди. Демак, у 2023/24 йилги мавсум якунланганидан кейин “Реал”ни тарк этади.

"Қаймоқранглилар"нинг Карло ота кетганидан кейин қандай режалари борлигини билмаймиз. Аммо Флорентино Перес италиялик мураббийга ўринбосар танлашда эътиборга олиши мумкин бўлган мураббийлар рўйхатини келтирамиз.

Рауль

Испаниялик - бу аниқ танлов. Клуб афсонаси, у истиқболли мураббий ва ҳозирда "Кастилья"да ишлайди ва у ерда жуда муваффақиятли мавсумларни ўтказмоқда. Савол шундаки, у катта саҳнага тайёрми?

Зинедин Зидан

Яна бир аниқ номзод. Зизу 2021 йилда Бернабеудаги мураббийлик лавозимини тарк этгач, озод бўлганди. У дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири эканлигини исботлади ва Мадридда Анчелотти меросини давом эттира олади.

Антонио Конте

Италиялик мураббий “Тоттенхэм”ни тарк этганидан кейин клубсиз қолмоқда. "Шпорлар"даги ёмон ўйинларидан ташқари, у ишлаган ҳамма жойда унвонларни қўлга киритган ва Мадридга ўтиш эҳтимоли бор.

Жозе Моуриньо

 

"Рома"да ҳозиргача "special one", жуда чекланган бюджетда ишламоқда, лекин барибир муваффақият қозонмоқда. Моуриньо Мадрид афсонаси ва унинг "Реал"га қайтиши унинг бу мақомини мустаҳкамлаши мумкин.

Маурицио Сарри

 

Сарри "Лацио" учун ажойиб ишларни амалга ошириб, жамоага ўтган мавсум А Серияда иккинчи ўринни эгаллашига ёрдам берди. Сарри аввалроқ “Наполи”да муваффақият қозонган, “Челси” билан Европа Лигасида ғалаба қозонган ва “Ювентус”ни А Сериянинг сўнгги чемпионлигига олиб чиққан.

Иманоль Альгуасиль

Агар Мадрид Ла Лигада мураббий излаётган бўлса, Иманоль ажойиб танлов. Басклик мутахассис "Реал Сосьедад"ни 2022/23 йилги мавсумда тўртинчи ўринга олиб чиқди, яъни унинг жамоаси ўз тарихида бешинчи марта Чемпионлар лигасида ўйнайди.

Хаби Алонсо

"Реал Мадрид"нинг собиқ ўйинчиси "Байер" билан ажойиб иш олиб бормоқда. Хаби келишидан олдин Бундеслига турнир жадвалида охирги ўринни эгаллаган жамоани бир йилдан камроқ вақт ўтмасдан Европа лигасининг ярим финалига олиб чиқди.

Мадридликлар бошқарувида кимни кўришни хоҳлайсиз? 

Киритилди: 10.07.2023 12:38. Ўқилди: 3279 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

23.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Реал Мадрид
3-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

04.04.2026. Ла-лига. 30-тур.
19:15
Мальорка
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик