Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Арда Гюлер: «Реал» тарихига ўз изимни боссам, бас»

«Барселона» клуби «Фенербахче»да порлаган 18 ёшли вундеркинд Арда Гюлер трансферини ҳал этишга яқин турганди.

Бироқ салоҳиятли ярим ҳимоячи энг сўнгги паллада Каталония жамоаси ашаддий рақиби «Реал» сафига қўшилишни маъқул топди. Келишув бўйича мадридликлар истеъдодли турк учун «Фенербахче»га 20 миллион евро тўлашади. Гюлернинг кейин трансфер суммасидан 20 фоизи ҳам Туркия жамоасига ўтиши белгиланган. Маълумот учун, «Генчларбирлиги» академияси тарбияланувчиси ҳисобланган Арда 2019 йилдан буён «Фенер» ихтиёрида эди. Унинг асосий жамоанинг 51та ўйинида 9та гол ва 12та ассист қайд этгани иқтидоридан далолат. Хўш, Гюлер «Мадрид» вакили сифатида таништирилганидан кейин нималар ҳақида гапирди?

- Арда, Мадридга хуш келибсан. Аввало, нега айнан «Реал»ни танлаганинг ҳақида гапирсанг...

- «Реал» - дунё миқёсида энг глобал клуб, бу ерда бўлиб турганимдан фахрланаман. Ҳа, кўплаб жамоалардан таклифлар олдим, танловимда эса «Реал»нинг жаҳон футболида тутган ўрни катта роль ўйнади. Қисқаси, бор истеъдодимни «Мадрид»да ишга солишни хоҳладим.

- Моҳиятан қайси позицияда ўйнашни хуш кўрасан?

- Майдон марказида кўпроқ қулайлик ҳис қиламан. Айнан марказий зонада ўз ўрнимни топишдан умидворман. Чунки ҳужумкорликка ва гол олиб келадиган вазиятлар яратишга мойилман. Тўғри, бу шунчаки, шахсий хоҳишим, қаерда ва қандай ўйнашимни эса мураббий белгилайди. Умуман, марказдан ташқари, ўнг қанотда ҳам фаол ҳаракатланишим мумкин.

- Лекин «Реал»нинг марказий позициясида рақобат ўта баланд...

- Ҳа, таркибда марказнинг энг кучли ижрочилари йиғилишган. Ўз ўрнимни топиш учун улар билан рақобатлашишга тайёрман. «Реал»да қолишни хоҳлайман, агар имкон берилса, ундан максимал даражада фойдаланаман. Бошқача айтганда, ижара сафарига чиқишни ўйламаяпман, қолаверса, мураббийлар штаби менга ўйин вақти берилишини айтди. 

- «Реал»нинг қайси машҳур футболчиларига ҳавас билан боққансан?

- Криштиану Роналду, Ўзил, Зидан, Гути - булар «Реал» афсоналари. Энди мен ҳам клуб тарихида ўз изимни қолдирмоқчиман.

- Карло Анчелотти билан гаплашдингми?

- Трансфер бўйича хабарлар чиққач, у бир неча марта қўнғироқ қилди ва мени ўз жамоасида қандай ҳолатда кўраётганини баён этди. Албатта, дон Карлога чуқур ҳурмат билан қарайман.

- Олдин ҳам «Реал» ўйинларини кузатганмисан?

- Ҳа, дейлик, ЧЛ финалларини яхши эслайман, барчасини дўстларим даврасида мириқиб томоша қилганман.

- Ҳозирги таркибдан қайси футболчини алоҳида эътироф этасан?

- Ноқулай савол... Барча футболчилар муҳим, жумладан, Лука Модрични дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи сифатида биламан. Ундан кўп жиҳатларни ўрганишим мумкин ва бу имкониятдан фойдаланаман, албатта. 

- Айтишларича, «Реал»ни танлашингда Месут Ўзил бевосита таъсир кўрсатибди...

- Месут шунчаки, «Реал» дунёдаги энг буюк клуб эканлигини айтди. Умуман, биз ўзаро анча яқинмиз, у ҳамиша клуб ҳақида тўлқинланиб гапиради, яхши маслаҳатлар беради.

- Бошқа клублар қизиқиши ҳам жиддий эди.

- Ҳа, баъзилари билан музокара ҳам олиб бордик, аммо «Реал» алоқага чиққанидан кейин барча таклифлар ўз қийматини йўқотди. «Мадрид» - дунёнинг энг яхши клуби. Демак, мени ишонтиришнинг ҳожати йўқ эди.

- «Фенербахче» вакиллари якуний қарорингдан ранжишгани ростми?

- Бу - ҳиссиёт нуқтаи назаридан қийин танлов. Лекин тушунинг, сизни жаҳоннинг энг кучли клуби чақирганида, рад этолмайсиз. «Фенербахче»да ҳаммани яхши кўраман ва мендан хафа бўлишларини хоҳламайман. Ўйлайманки, улар қароримни тушунишади, чунки муваффақият қозонишимга тарафдорлар, албатта. Қолаверса, танловим ортидан клубга молиявий фойда ҳам тегди.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Киритилди: 26.07.2023 22:41. Ўқилди: 2375 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

23.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Реал Мадрид
3-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

04.04.2026. Ла-лига. 30-тур.
19:15
Мальорка
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик