Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

«ПСЖ»нинг янги мавсумдаги таркиби қандай кўриниш олиши мумкин?

«ПСЖ» жиддий ўзгармоқда. Лионель Месси Париждаги икки оғир йиллик шартномани узайтирмасликка қарор қилиб, аллақачон клубни тарк этган. Кўринишидан, Килиан Мбаппе янги мавсумда ҳам парижликлар сафида ўйнамайди. Агар у ёзда кетмаса, захирага михланади. Хўш, янги мавсумда «ПСЖ»нинг асосий таркиби қандай бўлади? 

«ПСЖ»нинг асосий таркиби 4-3-3 бўлади. Бу одатда ёзда жамоани бошқарган Луис Энрике томонидан қўлланиладиган схема. Ўйинчиларнинг ҳозирги танлови испанияликка айнан шу тизимдан таянч сифатида фойдаланиш имконини беради.

Жанлуижи Доннарумма катта эҳтимол билан «ПСЖ»нинг асосий дарвозабони бўлиб қолади. Ўтган мавсумда италиялик баъзида хатоларга йўл қўйди, лекин Луис Энрике биринчи рақамли киперда ниманидир ўзгартириши даргумон, ахир Доннарумма юқори савияли футболчи. Кейлор Навас «Ноттингем Форест»да ижарада ўйнаганидан сўнг жамоага қайтди, аммо коста-рикалик футболчи Парижда қолиши даргумон.

Ўнг қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакимийнинг жойи кафолатланган. Марокашликнинг агенти яқинда футболчи ўз клубини ўзгартиришни режалаштирмаётганини айтди, гарчи миш-мишлар уни «Реал» ва «Манчестер Сити» билан боғлаган бўлса ҳам. Ҳакимий дунёнинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиларидан бири бўлиб қолмоқда ва у ҳужумда жамоага катта ёрдам беради. Энрикенинг ҳимоянинг чап қисмидаги биринчи танлови Нуно Мендес бўлиши керак. Тўғри, унинг асосий позицияси ҳимоянинг маркази бўлсада, чап қанотда иш қила оладиган Люка Эрнандесни унутмаслик керак. Кўрамиз, «ПСЖ» бош мураббийи франциялик футболчидан қандай фойдаланар экан?

Агар ҳимоя маркази ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ерда «ПСЖ»да бирданига учта юқори тоифали ўйинчи бор. Булар биз юқорида айтиб ўтган Люка Эрнандес, Милан Шкриньяр ва Маркиньос. Айнан марказий ҳимоячиларнинг асосий тўдаси нима бўлади, буни айтиш қийин. Маркиньос Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди, аммо улар сўнгги кунларда йўқолиб қолди. Умуман олганда, Парижда ҳимоя марказида рақобат жиддий. Тўғри, айтганимиздек, Эрнандесдан Луис Энрике чапда ҳам фойдаланиши мумкин.

Бир неча ҳафта олдин «ПСЖ» ярим ҳимоячи Мануэль Угарте билан шартнома имзолаганди. Ушбу футболчи учун Лига 1 гранди Лиссабоннинг «Спортинг» клубига 60 миллион евро тўлаган. Албатта уругвайлик жамоада асосий футболчи бўлади. Шубҳасиз, айнан Луис Энрике майдон марказини мустаҳкамлашни ишониб топширади, Угарте бундан ҳам юқорироқ мартабада ҳаракат қила олади.

Мануэль Угарте Марко Верратти билан ярим ҳимояда ажойиб тандем яратиши мумкин. Тўғри, италиялик футболчи ўн бир мавсумдан сўнг яқин ҳафталарда «ПСЖ»ни тарк этиши эҳтимоли бор. Миш-мишларга кўра, Верратти аллақачон «Ал-Ҳилол» билан шартнома бўйича келишиб олган, бироқ Саудия клуби парижликлар билан трансфер суммаси борасида келишмаган.

Верратти кетиши билан Фабиан Руис, албатта, базадан доимий жой олади. Тўғри, Франция чемпиони ўрта чизиққа яна бир футболчини қўшиб олиши мумкин. Маълумотларга кўра, Луис Энрике клуб раҳбарларига Верратти кетган тақдирда жамоада янги ярим ҳимоячи кўриш истагини билдирган. «ПСЖ» Бернарду Силва билан боғланишда давом этмоқда. Шу билан бирга, Уоррен Заир-Эмери каби футболчини ҳам унутмаслик керак. Париж академиясининг 17 ёшли тарбияланувчиси янги мавсумда очилиши мумкин.

Ҳужумда чапда Неймар асосий фигура бўлиши керак. Мессининг кетиши ва Мбаппе билан боғлиқ тушунарсиз вазият фонида бразилиялик аслида жамоанинг асосий юлдузи мақомини исботлай олади. Асосийси, Неймарга энди жароҳатлар халақит бермаяпти. Марко Асенсио «ПСЖ» ҳужумининг ўнг қанотида ҳаракат қилади. Лига 1 гранди «Реал Мадрид» билан шартномаси тугаганидан кўп ўтмай, ёзги трансфер ойнасида Асенсиони эркин агент сифатида харид қилди. Неймар каби Асенсио ҳам жароҳатларга мойил. Агар соғлиги билан боғлиқ муаммолар футболчини безовта қилмаса, янги мавсумда у «ПСЖ»га катта фойда келтириши мумкин. Луис Энрике бу футболчининг Испания терма жамоасидаги имкониятларини яхши билади.

«ПСЖ»нинг асосий муаммоси - ҳужумнинг олдинги сафида топ-футболчи йўқлиги. Бу ерда парижликлар трансфер бозорида ушбу позицияни ёпиш учун ҳаракат қилишлари муҳим. Ёз давом этар экан, миш-мишлар клубни Харри Кейн, Виктор Осимхен, Рандаль Коло-Муани, Гонсалу Рамуш ва Душан Влахович билан боғлади. Катта эҳтимол билан Франция чемпионлари яқин ҳафталарда шу футболчилардан бирини қўлга киритишга ҳаракат қилишса керак.

Киритилди: 01.08.2023 09:43. Ўқилди: 4622 марта. Фикрлар: 0 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

23.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Реал Мадрид
3-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

04.04.2026. Ла-лига. 30-тур.
19:15
Мальорка
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик