Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Спектакль тугади

Бир неча ҳафта олдин дунёнинг барча инсайдерлари Мбаппенинг Испанияга кўчиб ўтиши ҳақидаги абадий достони август ойи бошида якунланишига ва "Реал Мадрид" ҳаммаси назорат остида эканлигига ишонтиришди. Аммо вазият ўзгарди: нуфузли Франция ОАВларининг ёзишича, ҳозирда Килиан клубни тарк этишдан кўра, фаолиятини “ПСЖ”да давом эттиришга анча яқинроқ.

Ҳаммаси ёз бошида Килиан парижликлар раҳбариятига 2024 йилнинг ёзида эркин агент сифатида кетиш нияти борлигини тасдиқлаганидан бошланди. Қолаверса, франциялик футболчи 2023/24 йилги мавсумни Парижда ўтказиш ниятида эди.

“ПСЖ” раҳбарлари хафа бўлишди ва Мбаппени кўп миллионли трансферга рози бўлиш учун сиқиб чиқара бошлашди. Килиан Япониядаги мавсумолди гастролларидан четлаштирилди ва кейинчалик таркибдан бутунлай узилди. Ҳужумчининг ўзи ҳам бу ёзда кетишни истамади. Эҳтимол, шартнома бўйича ҳар хил бонусларни олиш ва кейинги йил янги клубдан кучли трансферни талаб қилиш.

Йўлда "Реал Мадрид" вазиятни кузатиб борди, аммо икки ой ичида у бирорта ҳам расмий таклиф билан чиқмади. Мадридликлар "ПСЖ" ҳужумчини расман трансферга қўйишини ва у билан барча масалаларни ҳал қилишини кутаётганди.

Мбаппе "Лорьен" билан мавсумнинг илк ўйинида иштирок эта олмади. Миш-мишлардан фарқли ўлароқ, Килианни стадионга киритишди. У ўйинни укаси Итан ва Усмон Дембеле билан бирга томоша қилди. Жамоалар бирорта ҳам гол урмасдан дуранг ўйнашди.

Дастлабки натижа “ПСЖ”да ваҳима қўзғатган бўлиши даргумон, аммо эртаси куни эрталаб клуб Мбаппенинг жамоага қайтиши ҳақида баёнот тарқатди. Бунга “конструктив ва ижобий музокаралар” ёрдам берди. L'Equipe нашри хабарига кўра, президент Носир Ал-Хелайфи эрталабки машғулотда футболчиларга мурожаат қилиб: “Килиан қайтди. У клубнинг бир қисми", деди.

Эҳтимол, сўнгги трансфер янгиликлари футболчининг позициясини қайта кўриб чиқишга ҳисса қўшгандир. Биринчидан, Неймарнинг бир оёғи аллақачон Саудия Арабистонида. L'Equipe нинг таъкидлашича, Мбаппе ўтган ёзда бразилиялик футболчидан қутулмоқчи бўлган, чунки у Месси ва Неймар билан мақомини баҳам кўрмасдан, жамоанинг ягона юлдузига айланмоқчи эди.

Иккинчидан, Килианнинг Франция терма жамоасидаги дўстлари (Эрнандез, Дембеле, Коло Муани ҳақида гап-сўзлар бор) Парижга келиши мумкин. Учинчидан, ҳужумчи Луис Энрике билан ишлаб кўрмоқчи.

Мбаппенинг қайтиши шартномани узайтириш учун уни тинчлантиришга бўлган сўнгги уринишга ўхшайди. Раҳбарият олдидаги асосий вазифа Килианнинг эркин агент сифатида кетишига йўл қўймаслик. RMC Sport нашрининг ёзишича, клуб футболчи билан 2025 йилга қадар шартнома тайёрламоқда, у 2024 йилда "Реал Мадрид"га ўтиш мумкин.

Испаниялик журналистларнинг таъкидлашича, ҳатто "Реал"нинг ўзи ҳам шокда. Шу билан бирга, мадридликлар воқеалар оқибатини ўзларининг муваффақиятсизлиги деб ҳисобламайдилар. Расмий равишда клуб футболчини сотиб олиш бўйича ҳеч қандай чора кўрмаган ва ҳеч қандай таклиф билдирмаган. Аммо инсайдерлар ва агентларнинг саъй-ҳаракатлари билан Флорентино Перес вазиятни тезлаштиришга ҳаракат қилганини ҳамма тушунади. Учинчи йилдирки Перес Мбаппени сотиб оломаяпти. Келаси ёзда ушбу трансфер достонининг янги ишланмасини кутамиз.

Киритилди: 14.08.2023 18:30. Ўқилди: 10424 марта. Фикрлар: 19 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

23.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Реал Мадрид
3-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

04.04.2026. Ла-лига. 30-тур.
19:15
Мальорка
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик