Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

"Реал" билан ёзда шартномаси якунланадиган 7 нафар футболчи

Мадриднинг "Реал" клуби Ла Лига янги мавсумини ажойиб тарзда бошлади. "Қаймоқранглилар" чемпионат стартидаги барча 4 та ўйинда ҳам муваффақият қозониб, Примеро турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда. Тўғри, янги мавсум эндигина старт олди, аммо "қироллик клуби" сафида оз эмас, кўп эмас нақ 7 нафар футболчининг шартномаси келаси ёзда якунига етади. Келинг, шу футболчилар билан сизларни таништириб ўтамиз.

Лука Модрич ва Тони Кроос – "Реал"нинг ҳозирги таркибидаги энг тажрибали футболчилар бу мавсумда кўпроқ захирада қолмоқда. Анчелотти балки уларнинг ёши катталиги сабаб иккала футболчига ҳам асосан иккинчи бўлимда имконият беришни маъқул кўрмоқда. Шуни айтиб ўтиш лозимки, Модрич ҳам, Кроос ҳам ўзига берилган имкониятларни максимал даражада оқлашмоқда ва ҳали ҳамон даҳшатли рақобатда ҳам жамоа учун фойдали бўла олишларини исботламоқда. Кўрамиз, мадридликлар раҳбарияти булар билан келаси йилда якунланадиган шартномани узайтирадимикин.

Лукас Васкес – жамоанинг энг содиқ ўйинчиларидан бири. У деярли ҳар мавсумнинг 80 фоиз ўйинларида захирада қолдирилади. Аллақачон 32 ёшни қаршилаб қўйган ўнг қанот ҳимоячиси клуб билан 2024 йилда якунига етадиган шартномани Флорентино Перес таклиф билан чиқса, катта эҳтимол билан узайтиради.

Начо – жамоанинг биринчи рақамли сардори. У ўтган мавсум охирида клуб билан узоқ музокаралардан сўнг келишувни 1 йилга узайтиришга рози бўлганди. Анчелотти эса уни ҳар доимгидек захира варианти сифатида кўрмоқда. У энди янги клубга ўтишни жиддий ўйлаб кўрса керак.

Андрей Лунин. Украиналик 24 ёшли дарвозабон Тибо Куртуанинг жароҳатидан сўнг ҳам "қироллик клуби" асосий таркибига лойиқ эканлигини исботлай олмади. Лунини бу мавсумда Ла Лигада 2 та ўйинда иштирок этиб, 1 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Катта эҳтимол билан Александр келаси йил тугайдиган шартномани узайтирмайди, чунки у аввалроқ мунтазам ўйин амалиёти олмоқчи эканлигини айтганди.

Хоселу. Испаниялик 33 ёшли форвард ёзда "Эспаньол"дан ижарага олинди. Агар у мавсум давомида ўзини кўрсата олса, балки "қаймоқранглилар" раҳбарияти уни сотиб олиши мумкин.

Кепа Аррисабалага. "Реал"нинг "Челси" дарвозабони билан ижара шартномасида сотиб олиш банди йўқ. Клуб бу мавсумдан кейин Кепани сақлаб қолмоқчи бўлса, "аристократлар" билан тўлов бўйича музокара олиб бориши керак бўлади.

Киритилди: 11.09.2023 20:30. Ўқилди: 9671 марта. Фикрлар: 4 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

23.03.2026. Ла-лига. 29-тур.
01:00
Реал Мадрид
3-2
Атлетико

Навбатдаги учрашув

04.04.2026. Ла-лига. 30-тур.
19:15
Мальорка
-:-
Реал Мадрид

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.



счётчик