Кириш Регистрация

STD.UZ/REAL

Реал Мадрид

  • Тўлиқ номи:
  • Бош мураббий:
  • Лақаби:
  • Жамоа сардори:
  • Ташкил топган:
  • Бош ҳомий:
  • Стадион:
  • Расмий веб-сайт:
  • Сиғими:
  • Клуб формаси:
  • Клуб президенти:

Клуб хабарлари

Беллингемнинг иқтидорли укаси борлигини билармидингиз?

2020 йилда бутун Бирмингем аҳолиси Жудни Дортмунднинг "Боруссия"сига жўнатиш учун йиғилди. Жуд ниҳоятда қобилиятли эди ва академия ходимлари унинг салоҳиятини тезда тан олишди. У ўз ёшидан шунчалик олдинда эдики, уни мунтазам равишда ёши каттароқ жамоаларга ўтказишарди. Беллингем “Бирмингем” учун дебютини 16 ёшу 38 кунлигида ўтказди, бу янги рекордга айланди.

Аммо Бирмингем, Жуд билан хайрлашиб, Беллингем оиласи билан хайрлашмади: унинг укаси Жоб академияда қолди. Ўша пайтда атиги 14 ёшда бўлган йигит сояда эди. Жуд Дортмунднинг "Боруссия"сига кетганидан бир йил ўтгач, Бирмингемнинг янги бош мураббийи Ли Боуэр Жобни асосий жамоа машғулотларига жалб қила бошлади.

2021/2022 йилги мавсумда Жоб жамоадаги дебютини ўтказди. У Англия кубогида "Плимут" билан 50 дақиқа ўйнади. У 16 ёшу 107 кунлик эди ва у "Бирмингем"да дебют қилган иккинчи энг ёш футболчига айланди.

Ўша йилнинг ёзида Жобга профессионал шартнома таклиф қилинди ва бу шартнома унинг 17 ёшида расман кучга кирди. Шу билан бирга, мураббий ўзгарди. Боер ўрнига Жон Юстси бу лавозимни эгаллади. У Жобни асосий таркибга яқинлаштиришга киришди, ўз навбатида у ёш Беллингем акаси туфайли босим остида қолганини таъкидлади.

2022/2023 йилги мавсумнинг биринчи ярмида Жоб чемпионатнинг 14 та ўйинида қатнашди, бироқ ҳеч қачон майдонда 60 дақиқадан кўпроқ вақт ўтказмади. Қишда Беллингем жароҳат олиб, иккига ойга сафдан чиқди.

Ёзда унинг номи газеталар сарлавҳаларида катта клублар ёнида пайдо бўлди. Улар Жобга "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Боруссия" қизиқаётганини ёзишди. Аммо охир-оқибат Беллингем "Сандерленд" ни танлади, бу қарорга “Бирмингем” академияси собиқ менежери ва ҳозирда "Сандерленд" спорт директори Кристиан Спикмен таъсир кўрсатди. У кичик Беллингемнинг отаси ва агентини янги чақирув йигитга карерасида ютуқ қилишига ёрдам беришига ишонтирди.

Август ойида Жоб “Сандерленд”нинг энг яхши футболчиси деб топилди. У Тони Мовбрей жамоасининг муҳим қисмига айланди, уни юқори баҳолайди ва Беллингем жамоада номи учун эмас, балки унинг футбол қобилияти, рақобатбардошлиги, атлетикаси ва техникаси туфайли эканлигини таъкидлади.

Шу фонда "Реал Мадрид" Жобни сотиб олмоқчилиги ҳақидаги хабар жуда қизиқ кўринади. El Nacional газетасининг ёзишича, Флорентино Перес кичик Беллингемни кузатиб бориш учун Англия ёшлар ўйинларига скаутларни юборишни сўраган. Агар бир кун келиб ҳаммаси жойида бўлса, ака-ука "Сантяго Бернабеу"да бирга бўлишади.

Киритилди: 26.10.2023 21:53. Ўқилди: 5220 марта. Фикрлар: 5 та.

Ла-лига

ЕЧЛ

- Гуруҳи

Жамоа Ў О

Клублар ўртасида ЖЧ

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Испания кубоги

Чорак финал
26.01.2023
01:00 Барселона
1:0
Реал Сосьедад
02:00 Осасуна
2:1
Севилья
23:59 Валенсия
1:3
Атлетик Бильбао
27.01.2023
01:00 Реал Мадрид
3:1
Атлетико
Ярим финал
02.03.2023
01:00 Осасуна
1:0
Атлетик Бильбао
03.03.2023
01:00 Реал Мадрид
0:1
Барселона
04.04.2023
23:59 Атлетик Бильбао
-:-
Осасуна
05.04.2023
23:59 Барселона
0:4
Реал Мадрид

International Champions Cup

УЕФА Суперкубоги

Жамоа Ў О
1 Бавария 1 3
2 Севилья 1 0

Испания суперкубоги

Ярим финал
10.01.2024
23:59 Реал Мадрид
5:3
Атлетико
23:59 Барселона
2:0
Осасуна
Финал
14.01.2024
23:59 Реал Мадрид
4:1
Барселона

Сўнгги учрашув

13.09.2025. Ла-лига. 4-тур.
19:15
Реал Сосьедад
1-2
Реал Мадрид

Навбатдаги учрашув

20.09.2025. Ла-лига. 5-тур.
19:15
Реал Мадрид
-:-
Эспаньол

ЖАМОА ТАРКИБИ

© STADION.UZ
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг интернет-ОАВ гувоҳномаси №0917.

Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.